Понедельник, 06.05.2024, 19:21
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 15 » Максим Шацких: "Мундиалда иштирок этишга имконият бор"
    08:45
    Максим Шацких: "Мундиалда иштирок этишга имконият бор"

           

    Ўтган ҳафтада Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Максим Шацких UA-Футбол нашри меҳмони бўлиб, сайт мухлислари томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарди. Мазкур интервью жараёнида Максим дилидаги бор гапларни тўкиб солди.

    - Максим, "Динамо”даги собиқ жамоадошларингиз қайси бири билан алоқада бўлиб турибсиз?

    - Кўпчилик билан гаплашиб тураман. Масалан, Валентин Белькевич, Александр Хацкевич ва Сергей Ребровлар билан тез-тез телефонлашиб турамиз. Серёжа билан Туркияга кетишдан олдин учрашдим. Умуман олганда, "Динамо”да бирга тўп сурган барча футболчилар билан яхши муносабат ўргатганман.

    - Хорижий ўйинчилар билан –чи?

    - Латвиялик ҳужумчи Марис Верпаковискис билан охирги назорат баҳсидан кейин гаплашдим.

    - Остонанинг "Локомотив” клубидаги фаолиятинингиз ҳақида гапириб берсангиз. Нима учун у ерда жуда кам ўйнадингиз?

    - Аввалига у ерда супержамоани ташкил этишни режалаштиришганди. Шунинг учун кучли футболчилар таклиф этилди. Сергей Юран бош мураббий этиб тайинланди.  Ҳаммаси яхши кетаётганди. Бироқ кутилмаганда клуб президенти ғойиб бўлиб қолди ва барчаси барбод бўлди.

    - Жамоа сиз билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилдими?

    - Йўқ. Агентим ҳамон бу муаммони ҳал этишга ўриняпти.

    - Биламан, ўшанда сизга осон эмасди. Шундай оғир дамларда сизга кимлар далда беришди?

    - Дўстларим, оилам ва энг яқин кишиларим.

    - "Арсенал” варианти қандай пайдо бўлиб қолди?

    - Вячеслав Грозний клубни қабул қилиб олгач, мени ўз жамоасига таклиф қилди. Айни дамда бу ердаги шароитлар мени қониқтирмоқда.

    - Яқинда сизга  Краснодарнинг "Кубань” жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақида эшитдингизми?

    - Биринчидан, шахсан менга ҳеч ким расман таклиф билан чиққани йўқ. Иккинчидан, бундай масалаларга жавоб берадиган агентим бор.

    - "Арсенал” билан тузган шартномангиз олти ойдан кейин якунига етади?

    - Ҳа, ёзда шартномам тугайди. Ўйлайманки, яқин кунлар ичида ўртадаги келишувни узайтириш борасида музокараларни бошлаб юборамиз. Яширмайман, бу жамоада ўйнаш менга ёқяпти. Лекин барчаси клуб раҳбарларининг қандай фикрда эканлигига боғлиқ.

    - Киевнинг "Динамо” жамоасида узоқ йил тўп сурдингиз. Бу жамоадан кетиш оғир бўлмадими?

    - Ҳаммаси тарихда қолди. Ўйлашимча, ҳозир ҳам "Динамо”га кўп фойдам теккан бўларди. Кетишим бироз ғалати бўлган. Менимча, мухлислар билан майдонда хайрлашишим керак эди, трибунада эмас. Шундай бўлса-да, "Динамо” ишқибозларига миннатдорчилик изҳор этмоқчиман.

    Ўшанда кўп йиллар меҳнатим синган жамоадан шу зайлда кетаётганимдан хафа бўлганман.

    - Сиз билан янги шартнома имзоланмаслигини ким айтган? Клуб раҳбарларими ёки бош мураббий?

    - Менга ҳеч ким ҳеч нарса демаган. Ўша пайтларда асосий таркиб билан шуғуланганимга қарамай, доим захирада қолардим. Ёки ўринбосарлар сафида майдонга тушардим. Агар ўшанда амалдаги шартномам яна олти ой давом этганида ҳозир ҳам "Динамо”да тўп сураётган бўлардим. Менинг кетишим билан жамоага янги бош мураббий келди. Газзаев иложи бўлганида мени қўйиб юбормаслигини айтганди.  Аммо вазиятни унглаш учун анча кеч бўлганди.

    - Тасаввур қилинг, сизни "Динамо” футбол мактабига ишга таклиф этишди...

    - Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Клуб раҳбарияти билан муносабатларимиз яхши. Эҳтимол ҳаётимда бу каби ҳодиса ҳам учраб қолар. Буни тақдир дейдилар.

    - Болалар билан ишлаш сиз учун қизиқарли бўлармиди?

    - Нимасини айтасиз. Менича, улар билан ишлаш осон бўлмаса керак.

    - Ўзингизни мураббий сифатида тасаввур эта оласизми?

    - Ҳозирча йўқ. Ўйнаш ва яна ўйнашни истайман. Турмуш ўртоғим айтади: "мураббий бўлдингми, тамом”.

    - «Арсенал»  Украина кубоги чорак финалига қадар етиб келди. Ушбу босқичда сизларга ким рақиб бўлишини истардингиз?

    - Менга ким билан ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Менимча, ярим финал йўлида "Шахтёр”га қарши майдонга тушсак керак. Бошқа жамоадошларим эса "Металлург” ва "Волин” рақиб бўлишини хоҳлашяпти. Такрор айтаман, менга бунинг фарқи йўқ. 

    - «Волин»ни ҳозир "Динамо”нинг собиқ мураббийларидан бири Анатолий Демьяненко бошқариб бормоқда. Унинг Укаринага қайтишига қандай муносабат билдирдингиз?

    - Буни оддий ҳол сифатида қабул қилдим. Эштишимча, "Волин” ҳозир бир нечта ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонган экан. Демьяненконинг ўзи эса таркибни янада кучайтиришга ваъда бермоқда.

    - Демьяненко Луцкда  вазиятни ўнглай оладими?

    -  Умид қиламанки, ҳа.

    - Ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этди. Ушбу турнир таассуротлари билан ўртоқлашсангиз?

    - Мусобақанинг ташкилий томони мени лол қолдирди. Араб мамлакатлари футбол учун пулни аяшмаяпти. Очилиши маросими – дабдабали ўтди. Қатарда янги ўйингоҳлар қурилди. Меҳмонхоналардаги шароитларга гап йўқ. Умуман ҳеч бир жабҳада муаммони кўрмадим. Улар беш йилдан кейин Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказишга тайёр бўлишади.

    - Ўйин ва рақиблар кучини ҳисобга олсак, сиз учун мусобақада иштирок этиш қизиқарли бўлдими?

    -  Албатта. Терма жамоамизда янги бош мураббий иш бошлаганди. Абрамов келиши билан ўйинимиз яхши томонга ўзгарди. Осиё кубогидаги натижалар терма жамоаларнинг бугунги кундаги ҳолатига баҳо бера олади. Биз Япония, Австралия ва Жанубий Кореядан кейин тўртинчи бўлдик. Бизга бироз омад етишмади. Акс ҳолда...

    - Ўзбекситон терма жамоасининг 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

    - Имконият анча яхши. Яқинда тўртинчи босқичга қуръа ташланади. Айнан мана шундан кейин вазият янада ойдинлашади. Ҳозир намойиш этаётган ўйинимизни давом эттирсак, мундиалга албатта чиқамиз.

    - Бир пайтлар сиз Осиёнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада иккинчи ўринни қўлга киритгансиз. Айтингчи, "Сариқ қитъа”да йил ўйинчиси қай тарзда аниқланади?

    - Ростини айтсам, тақдирлаш маросимига борганимга афсусланганман. Негаки, Осиёда ғолибни антиқа равишда аниқлашади. Европада бу тизим қандайдир овоз бериш жараёни орқали амалга оширилади. Бизнинг қитъада эса кимда маросимга келиш имконини бўлса ўша ўйинчига бош соврин топширилади.

    Масалан, уч йил олдин номзодлар уч кишини ташкил этганига қарамай, йил ўйинчиси тантанали маросимда иштирок этган эронлик футболчи Мехди Мехдавакияга насиб этганди.

    Аввалига Куала-Лумпурга бормоқчи эмасдим. Мени маросимда қатнашишга мажбур этишди. 15-17 соат самода йўл юрдим. Манзилга етиб борганимда ташкилотчилар ҳайратда қолишди. Тўғриси мени у ерда кутишмаган экан. Кутилмаганда мен у ерда пайдо бўлиб қолдим. Бундан хорижий журналистлар ҳам ажабланиб қолишди.  

    - Ўша йили соврин кимга насиб этганини эслай оласизми?

    - 19-20 ёшли ҳимоячи Осиёнинг тенгсиз футболчиси бўлган. Ажабланарлиси, у эндигина футбол ўйнашни бошлаганди. Шундан кейин бундай бемаъни тадбирларда иштирок этмасликка қарор қилдим. Менимча, Осиёдаги бу тизимни ўзгартириш керак. 

    - "Бунёдкор” собиқ бош мураббийи Сколари ва собиқ ҳужумчиси Ривалдо ўзбек футболида қандай из қолдиришди?

    -  Уларни кўриш учун мухлислар стадионга кела бошлашганди. Аммо ҳаммаси тезда якун топди. Ҳамон тушунмайман, Сколари нима учун керак эди. Ахир жамоани Ривалдо бошқарарди-ку. Эштишимга қараганда, бир куни Ривалдо ва бош мураббий ўртасида тушунмовчиликлар юзага келган ва бразилиялик ҳужумчи ўйинчиларга ўз сўзини ўтказишга киришган экан.

    Бир нарсани тан олайлик, улар Ўзбекистонга пул ишлаш учун келишганди. Ўзлари билан 15 нафарга яқин ишчини олиб келишган, ошпаз ва шунга ўхшаш хизматчиларни. Сеперклуб яратишни мақсад қилишганди. Аммо шундай машҳур мураббий билан ҳам "Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигасини юта олмади.

    - "Бунёдкор” раҳбарлари сизга таклиф билан чиқишганми? Ҳар ҳолда сиз ҳам Осиёнинг энг машҳур футболчиларидан бирисиз?

    - Қизиқиш билдиришганди. Аммо ўша пайтда мен "Динамо” шарафини ҳимоя қилардим.

    - Украинанинг Европа чемпионатидаги иштирокини қандай баҳолайсиз? Андрей Шевченко жамоага ёрдам бера оладими?

    - Фикримча, Шеванинг ёрдами катта бўлади. Ахир у терма жамоа сардори-ку. Украинларгауруҳ босқичида қийин бўлиши турган гап. Лекин мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бироз ёрдам беришига шубҳам йўқ. 2006 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам Блохин шогирдларини менсишмаганди. Амалда эса улар чорак финалга қадар етиб боришди.

    - Европа чемпионати пайтида Киевда бўласизми?

    - Ростини айтсам, кетишни хоҳлайман. Ахир ёзда бу ерга кўплаб мухлислар келишади. Мен тўполонгни унчалик ёқтирмайман.

    -  Евро-2012ни кўзатиб борасизми?

    - Албатта!

    - Киритган голларингизни ҳисоблаб борасизми?

    - Йўқ. Бу иш билан рафиқам шуғулланади. Ҳатто интернетга ҳам киришни ёқтирмайман. Бирор-бир янгилик бўлиб қолса, турмуш ўртоғим мени хабардор қилади.

    - Биласизми, яна 12 та гол урсангиз Украина чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул ўйинчи Сергей Ребровга етиб оласиз?

    -  Ребровга етиб олиш – менда бундай мақсад умуман йўқ. Ҳар бир ўйиндан олдин ўзимга-ўзим шундай шарт қўяман: "гол китириш керак, тамом”.

    - Футбол учун фуқаролиги алмаштираётган ўйинчилар борасида фикрингиз қандай? Масалан, Эдман ва Девич борасида нималар дея оласиз?

    -  Нима учун бундай қилмаслик керак экан. Эҳтимол, уларда бошқа илож ҳам қолмагандир. Ахир ўз мамлакати терма жамоасида ўйнаш имконияти бўлмаганидан кейин нима қилсин. Боз устига клубда омади юришаётган пайтда сени ҳамма ҳурмат қилади. Легионер футболчи ҳисобланмасангиз кўплаб муаммолардан халос бўласиз.

    - Легонерлар лимитига қандай қарайсиз?

    - Ҳар бир жамоада хорижий футболчилар бор. Менинг фикримча, улар савияни оширишади. Масалан, Ўзбекистонда битта жамоа уч нафар легонерни руйхатдан ўтказиш мумкин. Бу эса айрим жамоаларга қийинчиликлар туғдиради.

    - Максим, футболдан ташқари нималар билан машғул бўлишни ёқтирасиз?

    - Ёзда балиқ овига бораман. Қишда асосан дачамда хордиқ чиқараман. Бильярд, нарда теннис каби ўйинлар билан овунаман.

    - Рафиқангизга уй юмушларида ёрдам берасизми?

    - Ҳар доим эмас-ку, гоҳида кўмаклашиб тураман.

    - Уйдан ташқарида бўлганизда оила аъзоларингиз билан қандай гаплашасиз?

    - Скайп ва телефон орқали.

    - Турли хилдаги танишув сайтларида анкетангиз борми?

    - Йўқ. "Одноклассники”да ҳам, «в контакте»да ҳам мен йўқман.  Бўлса ҳам билинки, у меники эмас.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 596 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz