Понедельник, 06.05.2024, 13:57
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 24 » Марат Мифтахутдинов: «Бугун байрам қилаётганлар яхшиси 14 мартни кутишсин»
    11:40
    Марат Мифтахутдинов: «Бугун байрам қилаётганлар яхшиси 14 мартни кутишсин»



    Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон-2012 олимпиядасига йўлланмани қўлга киритиб бўлган Африка етакчиларидан бири Миср олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув Дубайдаги «Ан-Наср» стадионида бўлиб ўтади.

    Ўйин олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистлар саволларга иккинчи бўлиб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Марат Мифтахутдинов жавоб қайтарди. Хабарингиз бор, айни пайтда бош мураббий Вадим Абрамов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Сеулда бўлиб турибди.

    «Миср Лондон-2012 чиптасини қўлга киритиб қандай кучга эга эканини кўрсата олди», дея гап бошлади Марат Мифтахутдинов. «Бугун бизни кучли рақибга қарши қийин ўйин кутиб турибди. Ўйлашимча Мисрга қарши ўйинда катта тажриба тўплаш мумкин. Бугунги рақиб бизга БАА билан ўйин олдидан муносиб рақибдир».

    БААга қарши ўйин олдидан жамоа тактика ва стратегиясини яшириши мумкин ёки йўқлиги борасидаги саволга Марат Мифтахутдинов қуйидаги жавоб қайтарди.

    «Биз олимпияда саралашида етарлича ўйин ўтказдик. Шунингдек БААга қарши ҳам майдонга тушдик. Шу сабабли гуруҳдаги барча рақиблар бир-бири ҳақида яхши тасаввурга эга. Демак яширадиган нарсанинг ўзи йўқ».

    «Кеча Амирликлардаги деярли барча ОАВ мамлакат олимпия терма жамоасининг Лондон-2012 чиптасига эга чиқиб бўлгани ҳақида бонг уришди. Чиндан ҳам шундай ёки йўқлигини билиш учун эса 14 мартга қадар кутишларига тўғри келади».


    манба : the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 594 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz