Янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Туркияда олиб бораётган «Машъал» жамоамиз ҳозирча иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Дастлаб асосий таркиб футболчилари Латвиянинг «Даугава» клубига қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Кейин эса ўринбосар Қозоғистоннинг «Қайсар» жамоаси билан беллашиб, 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Энди муборакликлар навбатдаги беллашувни Сербиянинг «Раднички» футбол клубига қарши ўтказишади.
«Машъал» - «Даугава» (Латвия) 0:1 «Машъал»: Ғанишер Холмуродов. Дилявер Ваниев, Тони Линдберг, Аббос Шодмонов, Алик Ҳайдаров, Габит Сапаргалиев, Жаҳонгир Абдумўминов, Самандар Шодмонов, Игорь Петкович, Мирзоҳид Ғофуров, Зафар Холмуродов. Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Давлатов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев, Темур Дадашев, Элдор Эргашев, Ғуломҳайдар Ғуломов.
«Машъал» - «Қайсар» (Қозоғистон) 1:3
«Машъал»: Ўткир Юсупов, Сардор Раҳмонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Жаҳонгир Абдумўминов, Темур Дадашев, Холмурод Холмуродов, Соҳиб Абдуллаев, Нодир Давлатов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Ихтиёр Тошпўлатов. Захирадан майдонга тушган: Элдор Эргашев.
Манба: www.fcmashal.uz
|