Биринчи саралаш босқичида Эроннинг "Зоб Ахан" клубини мағлуб
этган "Истиқлол" бу босқичда Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ"
жамоасини ўз уйида қабул қилиб ғалаба қозонди.
Ҳамюртимиз Валентин Коваленко бошқариб борган учрашувда Аввалига Жеркович
ҳисобни очган бўлса, Юсуф ал Салим ҳисобни тенглаштирганди. Кейинги вазиятларда
яхши ҳаракат қилган эронликлар Хусрав Ҳайдарий ва Ораш Бурҳонийнинг голлари
эвазига ғалаба қозониб гуруҳ босқичига йўл олди. Эронликлар "А” гуруҳида
иштирок этишади.
Жанубий Кореянинг Похан шаҳрида бўлиб ўтган "Поханг Стилерс” ҳамда
Таиланднинг "Чонбури” клублари "Е” гуруҳининг сўнгги иштирокчиси номига
ойдинлик киритиб беришди.
Учрашув кореяликларнинг устунлиги остида ўтди ва "Поханг Стилерс”
аъзолари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 29-дақиқасида Чжин Сунг Хванг
ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада Сёнг Хо Парк томонидан киритилган гол похангликларга
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи эшикларини очди.
ОЧЛ. Плей-офф
Иккинчи босқич
Истиқлол (Эрон) - Ал Иттифоқ (С.
Арабистони) - 3:1 (1:0)
Голлар: Горан Йеркович (38), Хусрав Ҳайдарий (62), Ораш Бурҳоний (65) -
Юсуф ал Салим (59.
Поханг Стилерс (Жанубий Корея) - Чонбури (Таиланд) – 2:0 (1:0).
Голлар: Чжин Сунг Хванг (29), Парк Сёнг Хо (70).
Аделаида Юнайтед (Австралия) –
Персипура (Индонезия) - 3:0 (1:0)
Голлар: Найжел Бугард (12), Евген Левченко (57), Сержио ван Дийк (84).
|