Понедельник, 06.05.2024, 19:16
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 17 » Михаил Наумов: Энг яхши дарвозабонлардан бирига айланмоқчиман
    13:31
    Михаил Наумов: Энг яхши дарвозабонлардан бирига айланмоқчиман

     

    Охирги мавсумларда иқтидорли дарвозабон Михаил Наумов у қадар кўзга ташланмай қолди. Чунки у асосан ўйиндан четда қолиб кетди. Табиийки, бу ҳар қандай футболчи учун ёқимсиз ҳолат ҳисобланади. «Насаф»да ўз ўрнини топа олмаганимдан сўнг Наумов учун энг яхши йўл бу клубдан кетиш эди. Шундай ҳам бўлди ва у «Шўртан» аъзосига айланди. Шу боис дарвозабон янги жамоасида янги мақсадлар билан ишга киришди. Айни пайтда бу жамоада ўизни жуда яхши ҳис этмоқда. Михаил билан суҳбат давомида бунга амин бўлдик.

    - Михаил, ўтган йили ҳам асосан заҳирада қолиб кетдингиз. Бу йил эса «Шўртан» аъзосига айлангансиз. Буни худди занжирдан қутулган шерга ўхшатиш мумкинми?
    - Тўғри, мен «Насаф»нинг заҳирасида қолиб кетдим. Гарчи ўйнаш иштиёқим баланд бўлса-да, бунга эриша олмадим. Кейин эса менга ҳар хил таклифлар бўлди. Буларнинг ораисдан «Шўртан»ни танладим. Ўйлайманки, бу жамоада ўзимни кўрсатишим учун энг қулай вариант эди. Ўз ўрнимга эга бўлган ҳолда терма жамоа аъзосига ҳам айланмоқчиман. Энди ҳаҳирада ўтирмоқчимасман.

    - Бутун мавсум давомида футболсиз қандай чидадингиз?
    - Албатта, бу мен учун қийин бўлди. Ахир ўйнамасанг жуда оғир бўларкан. Тўғриси, икки йил мобайнида майдонга тушмаганимнинг асорати ҳозир ҳам билиняпти. Лекин яхши формага чиқишим учун менда вақт бор.

    - «Шўртан»да биринчи рақамли дарвозабон бўлиш учун Александр Корнейчук билан рақобатлашасиз. Бу «Насаф»даги рақобатдан кўра нисбатан енгилроқми?
    - Рақобат ҳамма жойда бор. Ҳа, «Насаф»даги рақобат ҳам кучли эди. Фақат у ерда омадим чопмади. Энди эса «Шўртан»да ўзимни нималарга қодирлигимни исботламоқчиман.

    - Ўтган йили «Насаф»да Дмитро Козоченко ва Мурод Зуҳуров билан рақобатлашган эдингиз. Улар билан муносабатингиз қандай эди?
    - Муносабатларимиз яхши эди. Боз устига Мурод Зуҳуров билан битта хонада яшардим ва у билан қалин дўстмиз. Ҳозиргача алоқаларимиз яхши. Тошкентда ҳам у билан учрашиб турамиз.

    - 2011 йили «Насаф» ОФК Кубогини ва чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу муваффақиятлар сизга унчалик татимагандир?
    - ОФК Кубогида ғалаба қозониш албатта ёқимли. 2-ўринни ҳам «Насаф» биринчи марта эгаллади. Табиийки, бундай учрашувларда иштирок этмаганим алам қилади. Шунинг учун қўлга киритилган муваффақиятларни ўзим ишлаб топмагандек бўлдим. Айнан шуниси ёмон, ҳозир эса ҳаммаси жойида.

    - «Шўртан» ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Бу борада уларга ёрдам беришга - тайёрмисиз?
    - Албатта. Менинг ҳам мақсадларим бор. Ниятим Ўзбекистондаги энг янши учлик дарвозабонлар қаторига киришдир. «Шўртан» клуби билан бирга нафақат ОФК Кубоги балки, совринли ўринлардан бирини ҳам эгаллаш мақсадим бор. Ўзим ҳам маҳоратимни ошириб «Шўртан» ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган ҳолда бошқаларга Наумов фақат заҳирада ўтирадиган дарвозабон дейишларига чек қўймоқчиман. Умуман, менга билдирилаётган барча ишончларни оқлашим зарур.

    - Ҳамма янги бош мураббий Игор Криушенко ҳақида илиқ фикрларни айтяпти.
    - Бундай мураббийни биринчи марта кўришим. Аввало жамоа манафаатини кўзлайдиган инсон экан. Футболчиларга ҳар қандай шароитда ҳам ёрдам беришга тайёр. Шу боис уни ҳамма мақтаяпти. Менга ҳам унинг қўли остида ўйнаб ғалабаларни қўлга киритиш ёқимли бўлади.

    - «Насаф» билан «Шўртан» ўртасида катта фарқни кўрмаяпсизми?
    - Тўғрисини айтсам, бу иккита бир хил жамоа. Деярли ҳеч қандай фарқи йўқ. Фақатгина руҳий жиҳатдан фарқ қилиши мумкин холос.

    - Кўпчилик футболчилар майдондан ташқарида қолиб кетса руҳий тушкунликка тушиб қоладилар. Бу ҳол сизда ҳам бўлдими?
    - Очиғини айтсам менда ҳам тушкунлик аломати бўлди. Нафақат ўйинда балки, оилавий шароитда ҳам нохушликлар юз берди. Ўйнамасдан фақат заҳирада ўтирсанг, қаерда хато қилдим, нимани нотўғри қилдим деб ўйлайсан киши. Албатта рақобат бўлиши керак ва ҳеч қачон таслим бўлмасдан ўзига ишониб курашиши керак.

    - ПФЛ легионер дарвозабонларнинг ўйнашига рухсат бермади. Кейин эса уларга бир йил ўйнашлари учун рухсат берди. Бунга қандай муносабатдасиз?
    - Бунга яхши муносабатдаман. Чунки ўзбекистонлик дарвозабонлар бирданига асосий таркибда ўйнашга тайёр эмасдилар. Чунки бизда яхши савиядаги посбонлар кам. Бу қарор бекор бўлганидан кейин легионер дарвозабонлар келишни бошлади. Мисол учун араб мамлакатларида ҳар қандай хорижлик ўйинчилар ўйнаши мумкин, аммо дарвозабонлар фақат маҳаллий бўлишлари шарт. Хитой чемпионатида ҳам худди шундай ҳолат.

    - Қайси дарвозабонларни ўзингиз учун алоҳида айтган бўлардингиз?
    - Санжар Қувватов, Игнатий Нестеров, Мурод Зуҳуров сингари тажрибали дарвозабонларимиз бор. Улардан ниманидир ўрганиш мумкин. Хорижлик посбонлардан Игор Акинфеев, Ван Дер Саар, Жанлуиджи Буффон, Эдуард Малафеев каби дарвозабонларни айтишим мумкин. Улар тезкор ҳаракат қиладилар.

    - «Шўртан» иккинчи хориж йиғинига жўнаб кетмоқда. Дастлабки Дубайда ўтган йиғиндан қандай таассурот қолганди?
    - Таассуротим яхши бўлган. Тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиб иккита ғалаба ва иккита мағлуб бўлдик. Албатта, бу катта натижа эмас. Асосийси чемпионатда ўзимизни кўрсатишим керак.

    - «Зенит» устидан қозонилган ғалаба сенцация бўлди, тўғрими?
    - «Зенит» ўзининг асосий таркибида ўйнади ва ўз даражасидаги ўйин билан бизни енгишмоқчи бўлди. Демак, ўйин куни улардан кучлироқ тўп сурдик. Руҳий томондан ҳам «Зенит»ни мағлубиятга учратишни хоҳладик. Қолаверса, ўшанда кўплаб ёшларимиз ҳам ўйнадилар. Шахсан менга ўша учрашув ёқди.

    Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Категория: Интервью | Просмотров: 583 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz