Понедельник, 06.05.2024, 16:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 29 » Наоя Шибамура: «Пахтакор»га келганим – омадим чопгани»
    19:46
    Наоя Шибамура: «Пахтакор»га келганим – омадим чопгани»

     

    Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси шу кунларда БААда учинчи хориж йиғинини ўтказяпти. Амирликларга жўнаб кетиш олдидан «шерлар» раҳбарияти мавсумлар оралиғида таркибга қўшиб олинган 8 нафар футболчини расман кенг оммага таништирди.

    Янгилар орасида Наоя Шибамура ҳам борки, ушбу тажрибали ва универсал ҳимоячи Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи япониялик футболчи ҳисобланади. Наоя фаолияти давомида асосан «кунчиқар ўлка» клублари шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсумни эса «Вентспилс» таркибида ўтказиб, Латвия кубогини қўлга киритган. Биз жамоанинг Амирликларга сафари олдидан япон футболчисиданэксклюзив интервью олдик.

    - Наоя, авваламбор, серқуёш Ўзбекистонга хуш келибсиз. Суҳбатимиз аввалида олдинги фаолиятингиз-ҳақида маълумот берсангиз.

    - Футболга нисба- тан қизиқиш акам Казуки Шибамурадан ўтган. Унга эргашиб, қайсидир маънода ҳавас қилиб, миллионлар ўйини билан астойдил шуғулланишни бошладим. Аввалига ўзим туғилиб катта бўлган Хиросима шаҳри жамоаларида ўйнадим. 2001-2004 йиллар оралиғида Чуо университетида ўқиш билан биргаликда билим юрти жамоаси шарафини ҳимоя қилдим. 2005 йили «Албирекс Ниигата» клубига кўчиб ўтдим. Бу ерда икки йил тўп сургач, 2007 йили «Ависпа Фукуока» жамоаси билан шартнома имзоладим. J-лиганинг бу жамоасига машҳур мутахассис Пьер Литтбарски бош мураббий эди. Немис мутахассисидан кўп нарса ўргандим. Кейинчалик «Токушима Вортис», «Гайнаре Тотори», «Фужиеда» жамоалари шарафини ҳимоя қилдим. 2011 йили Латвиянинг «Вентспилс» клубидан таклиф бўлди. Агентим билан буни обдон ўрганиб чиққанимиздан сўнг розилик бердик. Ушбу жамоа билан Латвия кубогини қўлга киритдим. Бу фаолиятимдаги айтишга арзигулик илк соврин.

    - «Пахтакор» жамоасидан илк марта қачон чорлов бўлганди?

    - Ўтган йилнинг охирида агентимга таклиф билан чиқишди. Йил бошида эса «Пахтакор»нинг Туркиядаги машғулотларига қўшилдим. Бу жамоага келишимдан олдин Ўзбекистон футболи, клублари ҳақидаги маълумотларни ўргангандим. «Пахтакор»дек бой тарихга эга жамоа билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Янги клубим билан кўплаб совринларни қўлга киритишни истайман.

    - Сиз тўп сурадиган позицияда тажрибали Илҳом Суюнов ўйнайди. Сўрамоқчи бўлганим, рақобатдан чўчимаяпсизми?

    - Мен ҳимоя чизиғининг исталган нуқтасида ўйнашим мумкин. Қайси позицияда ҳаракат қилишимдан қатъий назар, жа-моага ёрдамим тегса бўлди. Рақобатга эса оддий ҳолдек қарайман. Агар рақобат бўлмаса, жамоа ўсишдан тўхтаб қолади. Умуман, меҳнатдан ҳеч қачон қочмаганман. Биламан, легионерларга осон эмас. Маҳаллий футболчилардан ажралиб туриш керак. Шу боис жамоа мухлислари ва мураббийлар ишончини оқлаш учун икки ҳисса ишлашга тайёрман.

    - Илк таассуротлар қандай? «Пахтакор» билан шартнома имзолашингизда қайси жиҳат асосий омил бўлиб хизмат қилди?

    - Жамоадаги муҳит аъло даражада. Ҳамма худди бир оила аъзоларидек бир-бирига илиқ муносабатда. Менга айниқса, шу нарса маъқул келди. Жамоага қўшилиб кетишимга барча бирдек ёрдам берди. Бу жараён ҳамон давом этяпти. Қисқаси, ўзимни бегонадек ҳис қилмаяпман. Худди бу жамоада бир неча йилдан бери ўйнаётгандекман. Қолаверса, «Пахтакор» ҳақида етарлича маълумот тўплаганим ҳам фойда беряпти. Шу омиллар ҳаммаси бир бўлиб жамоа билан шартнома имзолашимга замин яратди. Бу йил 3та мусобақада иштирок этамиз. Ўзбекистон чемпионати ва кубогидан ташқари, Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам мақсадимиз улкан. Яъни барча мусобақаларда зафар қучиш. Ўйлайманки, юксак вазифаларни кўзлайдиган клубда ўйнашим шахсан менга ҳам айни муддао.

    - Ўзбекистон чемпионатидаги япониялик илк футболчига айландингиз. Бундан хабарингиз борми?

    - Албатта. Шу номга муносиб бўлишга астойдил интиламан.

    -Ўтган йили «Вентспилс» таркибида Латвия кубогини қўлга киритдингиз. Бу чемпионат сизда қандай таассурот қолдирди?

    - Латвия Европа қитъасида жойлашгани учун у ерда жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратилади. Футболчилар жисмоний жиҳатдан кучлилар. Машғулотларнинг аксарият қисми атлетизмга асосланган. «Пахтакор»га келганимда бироз ўзгача футболга гувоҳ бўлдим. Бу ерда асосан техникага урғу берилар экан. Шу жиҳати япон футболига ўхшаб кетади.

    - 29 февраль куни Нагоя шаҳрида Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2014 3-саралаш босқичидан ўрин олган сўнг-ги тур учрашуви бўлиб ўтади. Бу икки жамоанинг Тошкентдаги ўйинини кўрганмидингиз?

    - Сентябрь ойида бўлган ўйинни мазза қилиб томоша қилгандим. Ўйин қизғин курашларга бой тарзда ўтганди. Ўзбекистон термаси Японияга муносиб тарзда қаршилик кўрсатди. Аксарият ҳолларда устунлик ҳам қилди. Ўйиндан кейин бизнинг матбуотда «Осиё қитъасида Японияга жиддий рақиб топилди» қабилида кўплаб мақолалар чоп этилди. Ҳақиқатан ҳам, ўша учрашувда Япония термасининг мағлубиятга учрашига бир баҳя қолганди. 29 февраль кунги ўйин биринчи даврадагисидан кескин фарқ қилади. Ўйлашимча, ўтган йилдагидек кескин ҳужумларга бой бўлмайди. Бунга ҳар икки жамоанинг муддатидан аввал ҳал қилувчи босқич йўлланмасини қўлга киритгани сабабдир. Жамоаларда йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ. Иккала рақиб ҳам иккинчи таркибда ўйнаса керак. Мураббийлар эса асосий футболчиларни асраш, жароҳатланмасликларини таъминлашни ўйлашлари тайин. Бошқа томондан, очиқ футбол кўришимиз ҳам мумкин.

    МАЪЛУМОТ УЧУН
    Туғилган санаси ва манзили: 1982 йил 11 сентябрь, Хиросима (Япония)
    Амплуаси: ҳимоячи Ўйнаган жамоалари: Чуо университети - 2001-2004; «Албирекс Нии-гата» - 2005-2006 ( 26та ўйин); «Ависпа Фукуока» - 2007 (6та ўйин); «Токушима Вортис» - 2008 (18та ўйин); «Гайнаре Тотори» - 2009-2010 (13та ўйин, 1та гол); «Фужиеда» - 2010 (4та ўйин, 1та гол); «Вентспилс» (Латвия) - 2011 (16та ўйин, 1та гол)
    Латвия кубоги-2011 соҳиби
    К.АЛИМОВ суҳбатлашди
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 544 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz