Европа чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги "Наполи” – "Челси” учрашуви мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 27-дақиқасида Паоло Каннаваронинг хатосидан кейин Хуан Мата "аристократлар”ни олдинга олиб чиқди. Бироқ шундан кейин киритилган барча голлар неаполликлар ҳисобига ёзилди.
Лавесси томонидан киритилган дубл ва Каванининг бир голидан кейин "Наполи” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва жавоб учрашуви олдидан ўз имкониятларини яхшилаб олди. "Челси” эса мана кетма-кет бешинчи ўйиндирки ғалаба нималигини билмаяпти.
ЕЧЛ, 1/8 финал. Дастлабки ўйин.
НАПОЛИ (Италия) – ЧЕЛСИ (Англия) – 3:1 (2:1) Голлар: 0:1 – Мата (27), 1:1 – Лавесси (39), 2:1 – Кавани (45), 3:1 – Лавесси (65).
НАПОЛИ: Де Санктис, Суньига, Каннаваро, Кампаньяро, Ароника, Гаргано, Гамшик (Пандев, 82), Инлер, Маджо, Лавесси (Жемаили, 74), Кавани.
ЧЕЛСИ: Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Босингва (Э.Коул, 12), Мейрелеш (Эссьен, 70), Рамирес, Малуда (Лэмпард, 70), Мата, Старридж, Дрогба.
Огоҳлантиришлар: Кавани (39), Мейрелеш (41), Кэйхилл (56).
Манба: www.Fk.uz
|