Понедельник, 06.05.2024, 15:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 13 » «Насаф» - «Металлург-Кузбасс» (Россия) — 1:1
    16:34
    «Насаф» - «Металлург-Кузбасс» (Россия) — 1:1


    "Насаф" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, Анталиядаги навбатдаги учрашувида жамоа футболчилари Россия иккинчи дивизиони вакили – Новокузнецкнинг "Металлург-Кузбасс” жамоаси билан жанговар дурангга имзо чекишди.

    Учрашув биринчи бўлими "Насаф” устунлиги остида ўтсада бу ҳисобда акс этмади. Бунинг устига илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишни бошлаган бир йўла икки футболчимиз- ҳимоячи Шавкат Раимқулов ва ҳужумчи Иван Бошкович кичик жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлишди. Бунгача Бошковичда ҳисоб очиш учун яхши имконият юзага келганди. Андрей Переплёткинс марказдан жарима майдонига яқинлашди ва тўпни Бошковичга узатиб берди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Иваннинг зарбасини дарвозабон қайтаришнинг уддасидан чиқди.

    27-дақиқада "Насаф”нинг ўнг дақиқадан бошланган ҳужумидан кейин тўп жарима майдонига узатилди. Ҳимоячилар тўпни бартарф этишга уринишди. Элдор Бойматов эса чап оёқда дарвозага кучли ва аниқ зарба йўллади. Бу сафар "Металлург” посбони тўпни эгаллаб олди. Бўлим охирларига келиб новокузнецкликларда ҳам ҳисобни очиш учун яхши имконият бўлди. Аммо ҳужумчининг яқин масофадан берган кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

    Иккинчи бўлимда жамоамиз таркибида кўплаб ўзгаришлар кузатилди. "Насаф” бош мураббийи тажрибали футболчилар билан бирга ёшларга ҳам имкон берди. 62-дақиқада ёш ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев майдон марказида оддий вазиятда тўпни рақибга олдириб қўйди. Натижада рақиб тезкор ҳужум бошлади. "Насаф”чилар тезлик билан ҳимояга қайтишди. Аммо ўз дарвозаси олдида рақиб ҳужумини бартараф этишда яна Гадоев хато қилди. Натижада Ҳасанов билан бирга бир вазиятга чиқиб борган "Металлург” ҳужумчиси ҳисобни очди.

    Голдан кейин ташаббус жамоамиз томонида бўлди. Умуман ҳар иккала томон очиқ футбол намойиш этди. Шоҳруҳ Гадоев ўз айбини ювиш мақсадида чап қанотдан бир қатор ҳужумлар ташкил этиб, рақибни саросимада ушлаб турди. 74-дақиқада айнан у чап қанотда рақиб ҳимоячисидан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва тўпни жарима майдонига узатди. Бу ерда "Металлург” посбони ва ҳимоячи ўзаро бир-бирларини тушунишмади ва тўп ҳимоячига тегиб дарвоза томон йўл олди. Аммо уларнинг бахтига тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди. 78-дақиқада Суҳроб Неъматов бу сафар чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Гадоевнинг боши билан берган зарбаси эса бироз ноаниқ чиқди.

    81-дақиқада ниҳоят футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Жаҳонгир Жиямуродов тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига етказиб бергач, Илҳом Шомуродов дастлабки уринишда тўпни эгаллаб олди. Аммо унга зарба беришга ҳимоячи қўполлик билан йўл бермади. Учрашув бош ҳаками эса иккиланмасдан 11-метрлик жарима тўпи белгилади. Бу вазифани эса Мирҳолдиршоев бехато амалга оширди-1:1.

    Голдан кейин ҳам футболчиларимиз бир неча бор хавфли ҳужумлар ташкил этишларига қарамай, ўйин дуранг натижа билан интиҳо топди.

    "Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ушбу ўйинда қуйидаги таркибни майдонга туширди: Ҳасанов, Раимқулов, Малишич, Қораев, Аъзамов, Юсупов, Бойматов, Переплёткинс, Камолов, Мирҳолдиршоев, Бошкович.

    Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Каримов, Гадоев, Геворкян, Жиямуродов, Бойдуллаев, Неъматов.

    Футболчиларимиз кейинги назорат учрашувини 14 феврал куни "Говерла-Закарпатье” (Украина) жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 503 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz