Понедельник, 06.05.2024, 23:50
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 15 » Назорат учрашуви: «Говерла-Закарпатье» (Украина) - «Насаф» - 1:0
    08:32
    Назорат учрашуви: «Говерла-Закарпатье» (Украина) - «Насаф» - 1:0


    Кеча Анталияда олтинчи назорат учрашувида майдонга чиққан қаршиликлар йиғин давомида илк мағлубиятга учрашди.

    Ушбу ўйинда "Насаф” устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги таркибни майдонга туширди: Зуҳуров, Каримов, Малишич, Жиямуродов, Гадоев, Бойдуллаев, Неъматов, Переплёткинс, Геворкян, Мирҳолдиршоев, Токич.
    Захирадан майдонга тушганлар: Камолов, Аъамов, Бойматов, Алланиёзов, Санақулов, Юсупов.

    Ўйиндан бир неча соат илгари ёғиб ўтган кучли жала майдоннинг ҳолатига бироз салбий таъсир кўрсатган бўлса-да, учрашув шиддатли курашлар остида кечди. Қолаверса, бир қатор етакчи футболчилар - Носир Отақўзиев, Шавкат Раимқулов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов, Иван Бошковичга бош мураббий ҳордиқ беришга қарор қилди. Шу боис улар бу ўйинда майдонга тушишмади. Дарвоқе, жамоамизда кўрикда бўлган сербиялик Братислав Ристич жамоа сафини тарк этган бўлса, кечадан бошлаб хорватиялик ҳужумчи Ника Токич жамоамиз сафида кўрикда бўлиб турибди.

    Ўйин жамоамиз устунлиги остида кечса-да, рақиб тезкор қарши ҳужумлар билан дарвозамиз томон хавф солишга уринди. Бир вазиятда Переплёткинс узоқ масофадан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Аммо зарба кучли бўлса-да, мўлжал ноаниқ эди.

    Орадан кўп ўтмай рақиб футболчилари Шуҳрат Мирҳолдиршоевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Жабрланувчининг ўзи жарима тўпини дарвозага йўналтирди. Аммо "Говерла” посбони бу сафар яқин пастки бурчакка йўл олган тўпни қайтаришга улгурди.

    29-дақиқада учрашувни бошқариб бораётган туркиялик ҳакам "Насаф” футболчиси рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди деб ҳисоблади ва дарвозамизга 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Украиналиклар ҳужумчиси тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади. Зуҳуров ҳам тўп йўналишини топди. Бироқ, тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди...

    Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусга эга бўлсак-да, сўнгги зарбани беришда футболчиларимизда аниқлик етишмади. Албатта футболчиларимиз Анталияда деярли икки ҳафтадан бери машғулотларни ўтказишмоқда ва кунора назорат ўйинларини ўтказишмоқда. Бу учрашувда футболчиларимиз ҳаракатларида чарчоқ аломатлари сезилди. Қолаверса, Геворкян, Переплёткинс сингари тажрибали футболчилар ўрнига ёш, умидли футболчилар майдонга туширилди. "Насаф”нинг қанотлардан уюштирган хавфли ҳужумлари голга айланишига ҳар сафар нимадир тўсқинлик қилаверди. Ўйин шу тахлит якунланаётган бир пайтда кутилмаганда рақибмиз тўп киритишнинг уддасидан чиқди.Чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни "Говерла” ҳужумчиси боши билан дарвозага йўллади. Дастлаб тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Аммо қайтган тўпни яна бир уринишда рақиблар дарвозага йўллашди - 0:1.

    Футболчиларимиз йиғин доирасида навбатдаги учрашувни эртага, 16 февраль куни Украина премьер-лигаси вакили "Заря” (Луганск) клубига қарши ўтказишади.
    Манба: www.fcnasaf.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 434 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz