Вторник, 07.05.2024, 06:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 18 » “Нефтчи” ОФК кубогида иштирок этади
    22:17
    “Нефтчи” ОФК кубогида иштирок этади


    ОЧЛ. Плей-офф

    Иккинчи босқич

    «Ал Шабаб» - «Нефтчи» 3:0 (1:0)

    Голлар: Исса Обайд, 5 – 1:0. Исса Обайд, 60 – 2:0. Азиз Алижонов (автогол), 90+3 – 3:0.

    «Ал Шабаб» : Исмоил Раби, Исса Ал Мухайри, Муҳаммад Марзуқ, Волид Аббос, Азизбек Ҳайдров, Алмейда Кьеза (Сурур Салим, 90+2), Карлос Вилануэва (Носир Маъсуд, 90), Одил Ал Балуши, Исса Обайд, Маҳмуд Қоссим, Жосиел Да Силва (Довуд Ал Блуши, 86).

    «Нефтчи» : Чилматов, Холмуродов, Пўлатов, Нурбоев, Ёқубов, Саидов, Алижонов, Бердиев (Исроилов, 46), Мирзаев  (Ҳакимов, 83), Акрамов (Жумаев, 75), Эрматов.

    Огоҳлантиришлар: Акрамов 9, Холмуродов 28, Жосиел Да Силва 35, Жумаев 82.

    Фарғонанинг "Нефтчи” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан омадли ўта олмади. Саркисян шогирдлари "Ал Шабаб”га қарши кечган ўйинда йирик ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур баҳсда фарғоналиклар устози битта ҳужумчи хизматидан фойдаланди. Аниқроғи, олдинги чизиқда Анвар Бердиевнинг бир ўзи ҳаракат қилди.

    Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. Натижада "Ал Шабаб” футболчилари тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг 5-дақиқасида Исса Обайд иккита марта зарба берди, биринчисини Хислат Чилматов қайтарган бўлса, иккинчи зарба дарвоза тўсига тегди, меҳмонларнинг учинчи ўриниши эса дарвозага тўрига бориб тушди – 1:0.

    40-дақиқада ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Ойбек Нурбоев тўпни зарб билан дарвоза томон йўллади. Аммо дарвозабондан ҳам ўтган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

    Иккинчи бўлимда мезбонлар устунликни сақлаб қолиб яна иккита гол уришга эришишди. 60-дақиқада Азиз Ҳайдаров тўпни жарима майдони ташқарисидан жуда кучли зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайди, қайтган тўпни яна рақиблар эгаллаб олиб ҳужумни давом эттиришди. Воилд Аббоснинг чап қанотдан етказиб берган пасини яна ўша Исса Обайд боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 2:0. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Азиз Ҳайдаровнинг бурчакдан етказиб берган тўпи Азиз Алижоновга тегиб дарвоза тўрига бориб тушди – 3:0. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармади ва "Ал Шабаб” ОЧЛ гуруҳ босқичга йўл олди. "Нефтчи” эса ОФК кубогида иштирок этадиган бўлди.  Фарғоналиклар «D» гуруҳидан ўрин олишди ва Ҳиндистоннинг «Салгаокар», Уммоннинг «Дофар», Иорданиянинг «Ал Виҳдат» жамоалари билан ўйнайди. Саркисян шогирдлари ОФК Кубогидаги дастлабки учрашувни 7 март куни «Ал Виҳдат»га қарши ўз майдонида ўтказади.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 585 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz