Понедельник, 06.05.2024, 14:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 16 » Одил Аҳмедов: «Красножан тартиб ўрнатишга ҳаракат қилди»
    12:45
    Одил Аҳмедов: «Красножан тартиб ўрнатишга ҳаракат қилди»

    Одил Аҳмедов 2011 йилда кўплаб шахсий совринларни қўлга киритди. Жумладан, Ўзбекистоннинг ва "Анжи"нинг энг яхши футболчиси, деб тан олинди. Бундай ишонч футболчига ўзини кўрсатиш учун янада кўпроқ рағбат беради. Россиянинг Sportsdaily.ru сайти мухбири ҳамюртимиз билан боғланиб, ундан интервью олишга муваффақ бўлди.

    Энг яхши деб тан олишларини кутмагандим
    — Қишки мавсумлар оралиғининг ярмидан кўпи ортда қолди. Йиғинлар қандай ўтмоқда? Чемпионатда курашни давом эттириш учун тайёрлигингизни ҳис қиляпсизми?
    — Амирликда ўтказилган дастлабки йиғинда жисмоний юклама кўпроқ бўлганди, штангалар билан шуғуллангандик. Шундан кейин Испанияга келдик ва бу ерда асосан тўп билан ишладик, кўплаб амалий машқларни бажардик. Шунингдек, Copa del Sol мусобақасида қатнашдик. Ғайриоддий ҳеч нарса юз бермаяпти — режа асосида мавсумга тайёргарлик олиб боряпмиз.

    — Март ойидан янги чемпионатни бошламасдан, ўтган йилги чемпионатда давом эттиришга муносабатингиз қандай?
    — Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ўйнашимиз керак. Янги чемпионат бошланяптими ёки эскиси давом эттириляптими, бу ҳақда ўйламасдан, ўз олдимизга қўйган вазифаларни амалга ошириш йўлида ҳаракат қиламиз.

    — Ўтган мавсум якунларига кўра, сиз мухлислар томонидан "Анжи"нинг энг яхши футболчиси деб топилдингиз. Бундай юқори баҳога муносабатингиз, жамоа ишқибозларининг қарорига қўшиласизми?
    — Буни, албатта, кутмаган эдим. Шубҳасиз, мен учун бу жуда ёқимли бўлди. Чунки мен ҳар доим мухлислар учун ўйнаганман ва бундан кейин ҳам ўйнашда давом этаман. Бундай ишонч менга қўшимча куч беради. Лекин бошқа томондан бу ҳар қандай футболчи учун катта масъулият.

    — Ўзингиз кимни энг яхши деб айтган бўлардингиз?
    — Ҳеч кимни ажратиб кўрсата олмайман. Мен барча футболчиларни энг яхши деб айтишим мумкин.

    "Арсенал"дан аниқ таклиф бўлмади
    — "Анжи"да таняч ярим ҳимоясида тўп суряпсиз. Марказий ярим ҳимоя ва ҳужумга яқинроқ чизиқда ўйнашингиз ҳам мумкинми? Ўзингизга қаерда ўйнаш қулайроқ?
    — "Пахтакор"да айнан таянч ярим ҳимоясида ўйнай бошланганман. Таянч ярим ҳимоясида ўзимни қулайроқ ҳис қиламан. Лекин бу позицияда кўпроқ "бузишга" тўғри келса, ҳужумга яқинроқ жойда эса яратувчанликда ҳам ўзингни кўрсатиш имконияти бор.

    — Ўзбекистон терма жамоасида қайси чизиқда ўйнайсиз?
    — Сўнгги Осиё кубогида "таянч"да ўйнадим. Ҳеч қандай муаммо бўлмади.

    — Осиё кубогидан кейин сизга "Арсенал" қизиқаётгани ва шахсан Арсен Венгернинг ўзи қўнғироқ қилгани ҳақида хабар тарқалганди. Бу маълумотлар ҳақиқатми?
    — Ҳа, ҳақиқатан ҳам, мусобақа якунланганидан кейин футбол агентлари мен билан "Арсенал" қизиқаётгани ҳақида айтишди. Аммо иш аниқ таклифгача бориб етмади.

    — Англия чемпионатида кучингизни синаб кўришни истармидингиз?
    — Албатта, ҳар қандай футболчи Англия премьер-лигасидек кучли чемпионатда ўзини синаб кўришни истайди. Лекин мен "Анжи" футболчисиман ва диққат-эътиборим ушбу клубга қаратилган.

    "Зенит"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз
    — Юрий Красножан 2 ойга яқин вақт давомида "Анжи"да ишлади. Машғулот жараёнига ёндашув томонлама бу мутахассис нимаси билан ажралиб турди? Сиз аввал бирга ишлаган мураббийлардан у нимаси билан фарқ қилди.
    — Ростдан ҳам у билан биз кўп вақт давомида ишламадик. Лекин, унинг ишга бўлган жиддий муносабатини сездим ва у биринчи навбатда тартиб-интизом ўрнатишга ҳаракат қилди. Машғулот жараёнлари эса юқори савияда ўтказилди.

    — "Анжи" яна янги мураббий қидирмоқда. Матбуотда Фабио Капеллонинг келиши ҳақида гап-сўзлар бўлмоқда. Умуман, сиз легионер мураббийларга қандай муносабатда бўласиз?
    — Мен бу мавзуда гапиришга қийналаман. Агар мураббий натижа қилиб бера олса, унинг легионер ёки легионермаслигининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

    — "Анжи" ўтган мавсумда "Зенит" билан 4 марта — 3 марта чемпионат ва бир марта Кубок доирасида тўқнаш келди ҳамда бу ўйинларда атиги бир марта дуранг ўйнади ва қолган ўйинларда мағлубиятга учради. Бу жамоа билан ўйинларда муваффақиятсизликнинг боиси нима? Питер ростдан ҳам шунчалик кучлими?
    — Шубҳасиз, "Зенит" — жуда яхши жамоа. Лекин таркибимиз ҳали янги бўлгани учун жамоамизнинг ўзаро тушунувчанлик хусусияти унчалик юқори эмасди. Айниқса, март ойида бўлиб ўтган Кубок баҳсида биз ҳеч нарса қила олмагандик. Кейинчалик эса ҳаммаси яхшиланиб борди. Ушбу мавсумда "Зенит"ни мағлуб эта оламиз, деб ўйлайман. "Зенит" чемпионликка асосий даъвогарлардан бири бўлса-да, бу ишни амалга ошириш учун албатта ҳаракат қиламиз.

    Мухлисларнинг салбий муносабатини сезмадим
    — Аввалги мавсумдаги сиз эслаб ўтган Кубок баҳсида Владимир Бистровга беихтиёр жароҳат етказиб қўйгандингиз. Шундан сўнг бу ярим ҳимоячи деярли бутун мавсумни ўтказиб юборди...
    — Ҳа, бу тасодифан рўй берганди. Жароҳатнинг бундай жиддийлигини бошида билмаган ҳам эдим. Кейинчалик бу вазият нима билан тугаганини Интернетда ўқидим. Содир бўлган ишдан афсусландим.

    — Кейинги ўйинда радикал кайфиятдаги питерлик мухлислар "Раҳмат, Одил" деб ёзилган баннер кўтариб чиқишганидан хабарингиз борми?
    — Ҳа, мен бу баннерни кўрдим. Мухлисларнинг бундай ҳаракатига кескин қаршиман. Бу — мухлисларнинг ўз клубига ҳурматсизлиги. "Анжи" мухлислари ҳеч қачон бундай иш қилмаган бўлишарди. Улар бизни доимо қизғин қўллаб-қувватлашади.

    — Доғистонлик мухлисларнинг қандайдир хислатларини ажратиб кўрсата оласизми?
    — Улар футболни жудаям яхши кўришади ва футболчиларни ҳурмат қилишади. Ҳаттоки қандайдир омадсизлик пайтида ҳам улар буни тўғри тушунишади. Улар томонидан салбий муносабатни кўрмадим.
    Категория: Интервью | Просмотров: 409 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz