ЎФФ йил бошида Вадим Агишев ва Игорь Худойдатов каби
ҳакамларни ОФК элит ҳакамлар рўйхати учун тавсия қилгани ҳақида хабар бериб
ўтгандик. Унга кўра мазкур икки нафар рефери ОФК кузатувида бўлиши белгилаб
қўйилганди.
Бироқ ЎФФ Игорь Худойдатов ва Вадим Агишев номзодларини
қайтариб олишга қарор қилди. Қўшимчасига Виктор Серазитдинов ҳам ЎФФ таклифига
кўра элит ҳакамлар рўйхатидан олинди. Эндиликда уч нафар рефери – Равшан
Эрматов, Валентин Коваленко ва Владисав Цейтлин ОФКнинг элит ҳакамлар рўйхатида
ўзбекистонлик ҳакам сифатида қолишди. Юқорида номзодлари қайтиб олинган уч
нафар ҳакам ички чемпионатда ўзини кўрсатса, ЎФФ уларни 2013 йилги мавсум учун
ОФКга тавсия қилиш мумкин бўлади.
|