Понедельник, 06.05.2024, 21:54
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 24 » Олий лига тақвими қачон чиқади?
    12:16
    Олий лига тақвими қачон чиқади?




    Олий лига бошланишига бир ойдан кам вақт қолди. Лекин ҳалиям янги чемпионат учун тузиб чиқилган тақвимдан дарак йўқ. То ноябрь ойигача ФИФА кунлари ҳам, ОФК кунлари ҳам маълум. Борингки «Нефтчи»нинг ОФК Кубогида иштирок этиши, қайси гуруҳга тушгани ҳам расман маълум бўлди. Аммо янги йил келмоқда қордан дарак йўқ деганларидек, тақвим борасида ҳалиям жим-жит. Биз фақат нечанчи турда ким ким билан ўйнашини биламиз холос. Бироқ шу ўйинлар айнан қайси санада бўлиб ўтишидан хабаримиз йўқ.



    Кеча бу ҳақда ПФЛ етакчи мутахассиси Валерий Лёткин билан гаплашганимда тақвим деярли тайёр эканлиги, бироқ уни Вадим Абрамов кўриб чиқиб тасдиқламагунча оммага берилмаслигини айтди. Шунинг учун ҳам матбуотга эълон қилинмаётган экан-да. Савол туғилади: Абрамов қачон вақт топиб янги тақвим билан атрофлича танишиб чиқади? 25-да Жанубий Корея билан ўйин бор, 29-да эса Япония билан. 1 мартдан то 9 мартгача Туркияда олимпиячиларимиз йиғин ўтказишади. Демак, улар 9 ё 10 март куни қайтиб келишади. Наҳотки, қўлимизга тақвимни мартда олсак?! ПФЛ матбуот котибининг айтишича, тақвимнинг 90 фоизга ўзгармайдиган варианти аллақачон элетрон почта орқали Абрамовга юборилибди ва тез орада термамиз устозидан тасдиқ келиши керак экан. ФИФА ва ОФК кунлари маълум бўлиб улгурган бир пайтда тақвимни шартта тузиб эълон қилмайдими?





    Хайрулла ХОЛИҚОВ.

    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz