Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 1 » "Пахтакор" Бокунинг “Нефтчи”сига мағлуб бўлди
19:13 "Пахтакор" Бокунинг “Нефтчи”сига мағлуб бўлди |
Аҳмад Қодиров хотира турнири доирасида "Пахтакор" Бокунинг "Нефтчи” клубига қарши учрашувда майдонга тушди. "Нефтчи” сафида ҳамюртимиз Баҳодир Насимов илк дақиқалардан ўйинда иштирок этди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Абдуллаев бурчак тўпидан сўнг Александр Лобанов дарвозасини ишғол қилди – 0:1. 40-дақиқада Баҳодир Насимовга ишлатилган қўполлик учун пенальти белгиланди. Сеидов пенальтини аниқ амалга ошира олмади, бу вазиятда Лобанов ўзини кўрсатди. Биринчи бўлим сўнггида Баҳодир Насимов барибир иккинчи голни урди – 0:2. Биринчи бўлим мана шу ҳисоб билан якунланди. Иккинчи бўлимда битта тўп киритилди. 72-дақиқада яна ўша Насимов ўзининг дублини расмийлаштирди – 0:3. Шундай қилиб "Пахтакор” мусобақани гуруҳ босқичида якунлади.
Ушбу гуруҳдаги иккинчи учрашувда Украинанинг "Металлист” клуби Польшанинг "Полония” клубини йирик 4:0 ҳисобида доғда қолдирди. Бу гуруҳдан финалга айнан "Металлист” чиқди. "А” гуруҳидан эса "Терек”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган "Рапид” клуби финал йўлланмасини қўлга киритди.
"Пахтакор" (Тошкент) - "Нефтчи” (Боку) 0:3 Голлар: Абдуллаев 4 – 0:1. Насимов 45 – 0:2. Насимов 72 – 0:3. Амалга оширилмаган пенальти: Сеидов 40 (дарвозабон) "Пахтакор" (Тошкент): Александр Лобанов, Алексей Николаев, Шибамура, Егор Кримец, Акмал Холмуродов, Дилшод Шарофетдинов, Ғулом Ўрунов, Станислав Андреев, Иракли Климиашвили, Санибал Ораховац, Фарҳод Тожиев. "Нефтчи” (Боку): Мехтиев, Меликов (Юнусзаде), Георгиевски, Митрески, Абдуллаев, Денис Сильва, Cеидов (Имамвердиев), Абишов, Амиржонов, Гусейнов (Мехтиев), Насимов (Гулиев).
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 502 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|