Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 20 » "Пахтакор" лагеридан хабарлар
19:36 "Пахтакор" лагеридан хабарлар |
"Пахтакор" матбуот хизмати вакили Б.Назаровнинг твиттердаги саҳифасида ёзилишича, "шерлар"нинг асосий таркиб аъзолари 22 февраль куни учинчи хориж йиғинини ўтказиш учун БАА нинг Шаржа шаҳрига жўнаб кетади. Д.Журжевич шогирдлари ОЧЛ-2012 нинг 1 - туридаги С.Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби билан бўладиган учрашувга Шаржадан йўл олади ва Тошкентга 8 март куни қайтади.
Жамоа таркибидаги жароҳатланган футболчилар ҳақида фикр билдирар экан, Б.Назаров, В.Козак жароҳатидан халос бўлаётганлиги, И.Суюнов эса даволаниш жараёнини давом эттирётганлигини айтиб, Туркия йиғинида жароҳат орттириб олган Т.Жўраевнинг аҳволи сал жиддийроқ эканлиги ҳамда ўтган мавсумни ярмини ўтказиб юборган жамоа ҳимоячиси Б.Миладинович жароҳатидан ҳоли бўлиб, яна Тошкентга қайтиши ва енгил тикланиш машқларини бажаришга киришишини алоҳида таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, эртага, яъни 21 февраль, сешанба куни соат 11:00 да "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчиларни кенг оммага таништириш маросими бўлиб ўтади. Тадбирда журналистлар жамоанинг янги харидлари бўлмиш япониялик Наоя Шибамура, черногориялик Санибал Орахавац, маҳаллий Алишер Маҳмудов ("Навбаҳор"), Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум"), Шаҳбоз Эркинов ("Шўртан") ва Алексей Николаев ("Қизилқум") ларга ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мурожаат этишлари мумкин бўлади. Япониялик ўйинчи Шибамуранинг мамлакатимиздаги дастлабки япон футболчиси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин!
Улуғбек ШУКУРУЛЛАЕВ манба: www.chempionat.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 553 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|