Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттери тарқатган маълумотларга кўра, 9 феврал куни Ўзбекистон Профессионал Лигаси Кубоги старт олади. 2012 йилги мусобақада 14 жамоа 3 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.
Ўзбекистон Профессионал Лигаси Кубоги мусобақа 9 февралда бошланиб, Тошкент ва Янгиер шаҳарларида ўтказилади. Финал 17 февралда ўтказилади. Мусобақада Тошкент, Олмалиқ, Жиззах ва Янгиер шаҳри жамоалари билан бирга Қозоғистоннинг Оқбулоқ клуби ҳам қатнашади.
Жамоалар қуйидагича гуруҳларга ажратилган:
А гуруҳи :«Қизилқум», «Пахтакор»-2, «Локомотив», «Қорасарой» В гуруҳи: «Олмалиқ», «Сўғдиёна», «Пахтакор-3», «Сергели», «Локомотив-БФК» С гуруҳи: «Янгиер», «Оқбулоқ» (Қозоғистон), «Бунёдкор-2», «Зомин», «Бунёдкор-3»
Манба: www.uff.uz
|