Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувлари доирасидаги ЦСКА ҳамда "Реал" клублари ўртасидаги қизиқарли баҳс Москва шаҳрида ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ўйин дуранг натижа билан ниҳоясига етди.
Дастлаб, Криштиану Роналду 28-дақиқада "Қироллик клуб"ни олдинга олиб чиқди. Жарима майдончасида португалиялик ҳужумчи чап оёғи билан берган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди. Киритилган голдан сўнг иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар содир этилди. Аммо, томонлар 90-дақиқагача гол ура олишмади.
Қўшиб берилган вақтда ЦСКА футболчилари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Жавоб учрашуви 15 март куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Дастлабки учрашув ЦСКА - "Реал" Мадрид – 1:1 Голлар: 0:1 – Роналду (28), 1:1 – Вернблум (90). ЦСКА: Чепчугов, А.Березуцкий, Игнашевич, В.Березуцкий, Шенников, Вернблум, Алдонин (Хонда, 68), Загоев, Тошич (Нецид (6), 82), Муса (Секу, 64), Думбия. РЕАЛ МАДРИД: Касильяс, Арбелоа, Рамос, Пепе, Коэнтрау, Алонсо, Хедира, Ўзил (Альбиоль, 85), Кальехон (Кака, 75), Бензема (Игуаин, 16), Роналду. Огоҳлантиришлар: Алонсо (46), Вернблум (67), Рамос (72), Коэнтрау (82). "Лужники" стадиони
Манба: www.uff.uz
|