Понедельник, 06.05.2024, 14:42
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 11 » Ристичнинг голи «Насаф»га ғалаба келтирди
    08:35
    Ристичнинг голи «Насаф»га ғалаба келтирди


    "Насаф” футболчилари Анталияда тўртинчи назорат учрашувида Украина премьер лигаси вакили-Полтаванинг "Ворскла” жамоаси билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

    Ўйин жамоа истиқомат қилаётган "Селин” меҳмонхонасига қарашли машғулотлар майдонида ўтказилди. Шу куни ҳаво очиқ бўлсада, денгиз томондан кучли шамол эсиб турди. Аммо бу ўйинга у қадар таъсир ўтказгани йўқ.

    Учрашув бошидаёқ ташаббусни ўз қўлларига олишга интилган вакилларимиз ҳисобни очишга эришишди. Тўп учун курашда рақибдан чаққонроқ ҳаракат қилган Илҳом Шомуродов чап қанотда очилиб бораётган Андрей Переплёткинсни тўп билан таъминлади. Латвиялик ярим ҳимоячи эса ўз навбатида тўпни жарима майдони томон оширди. Бу ерда эса жамоамиз таркибида кўрикдан ўтаётган сербиялик Братислав Ристич дастлаб тўпни ўзига қулай тарзда тўхтатиб олди ва ерлатиб пастки узоқ бурчакни аниқ нишонга олди -1:0. Орадан кўп ўтмай вакилларимиз ҳисобдаги фарқни иккитага оширишлари мумкин эди. Артур Геворкян томонидан жарима майдонига ошириб берилган жарима тўпидан кейин тўп дарвоза устунли билан "кўришиб”, майдонга қайтди.

    Шундан кейин полтавалик футболчилар ҳам "жонланишди”. Оберемконинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси Зуҳуров қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. Бўлим ўрталарида навбатдаги стандарт вазиятдан кейин "Ворскла” посбони Величко жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Тўп жарима майдонига оширилгач марказий ҳимоячимиз Шерзод Аъзамов тўпни дарвоза олдида қулай вазиятда турган Бошкович томон йўналтирди. Иваннинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини ҳужумчимиз олдида турган "Ворскла” посбони бартараф этишнинг уддасидан чиқди.

    Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа таркибида ўзгаришлар кузатилди. "Насаф” устози асосан ёш футболчиларга ҳам имкон берди. Рақиб эса ҳисобни тенглаштириш учун бор кучи билан олдинга ташланди. Бир вазиятда учрашувни бошқариб бораётган ҳакам ҳимоячиларимиз ўз жарима майдончалари ичида тўпни қўли билан ўйнаганини таъкидлаб, 11-метрлик жарима тўпи белгилади. Аммо Муротжон Зуҳуров дарвоза марказига йўлланган зарбани бартараф этишнинг уддасидан чиқди. Ўйин охиригача ҳар иккала томон қанча ҳаракат қилишмасин Ристич киритган гол ягоналигини сақлаб қолди ва "Насаф” Анталиядаги йиғин давомида иккинчи ғалабани тантана қилди.

    Дарвоқе, ушбу учрашувни Украина ёшлар терма жамоаси устози Павел Яковенко ҳам бевосита майдондан туриб кузатиб борди.

    "Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ушбу ўйинга қуйидаги таркибни майдонга туширди: Зуҳуров, Қораев, Аъзамов, Каримов, Жиямуродов, Бойдуллаев, Ристич, Переплёткин, Геворкян, Бошкович, Шомуродов.

    Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Раимқулов, Гадоев, Юсупов, Бойматов, Санақулов, Мирҳолдиршоев, Неъматов, Камолов.

    "Насаф" футболчилари йиғин давомидаги навбатдаги учрашувни 12 февраль куни Россиянинг "Металлург” жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланиши режалаштирилган.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 480 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz