Понедельник, 06.05.2024, 17:04
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 23 » «Шўртан» «Васлуй»га имкониятни бой берди
    08:48
    «Шўртан» «Васлуй»га имкониятни бой берди


    Анталиянинг Белек шаҳрида янги чемпионатга жиддий тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг "Шўртан” клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

    Европа Чемпионлари Лигасининг плей-офф баҳсида Голландиянинг "Твенте” клубига икки учрашув натижасига кўра (0:0, 0:2) имкониятни бой бериб, сўнгра Европа Лигаси турнирининг саралаш босқиячида Чехиянинг "Прага” клубини мағлубиятга учратиб, гуруҳ баҳсларида мусобақани давом эттирган ва гуруҳ баҳсларида Италиянинг "Лацио”, Португалиянинг "Спортинг” ва Щвейцариянинг "Цюрих” клублари билан баҳс олиб борган Руминиянинг "Васлуй” клубининг асосий таркиб футболчилари бугун Игорь Криушенко бошчилигидаги "оқ бўрилар” билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

    Ўртоқлик учрашуви кучли жамоага қарши бўлаётганлиги сабабли, Игорь Криушенко дастлабки бўлимда жанговор таркибни майдонга ташлади.

    Гарчи, рақиб кучли жамоа бўлишига қарамай, "Шўртан” футболчилари жуда яхши ўйин намойиш этишди. Бироқ, дастлаб Обид Жўрабоевнинг, сўнгра эса Асрор Алиқуловнинг хатолари туфайли "Васлуй” футболчилари Александр Корнейчук дарвозасини икки марта нишонга олишди.

    Мўйдин Мамазулуновнинг боши билан йўллаган зарбаси "Васлуй” дарвозабонининг қўлига бориб тушган бўлса, Вадим Афониннинг йўллаган кучли зарбаси румин клуби дарвозабонига етарлича қийинчилик туғдирди. Бир вазиятда эса "Васлуй” дарвозабони мўъжиза туфайли ўз жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

    Иккинчи бўлимда эса Игорь Криушенко бутун таркибни алмаштиришга қарор қилди ва учрашувнинг иккинчи ярмига чиққан ёш футболчилар (иккинчи таркибда "Шўртан”нинг деярли иккинчи таркиби ҳаракат қилди) жуда ҳам чиройли ўйин намойиш этшди.

    Шу тариқа, "Шўртан” бу сафарги ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради. Энди "оқ бўрилар” кейинги ўртоқлик учрашувини 24 феврал куни Украинанинг "Оболонь” клуби асосий таркиб футболчиларига қарши ўтказади.

    Ушбу ўртоқлик учрашувида қуйидаги футболчилар баҳс олиб боришди:

    "Шўртан”: А. Корнейчук, А. Алиқулов, Ҳ. Каримов, Р. Бердимуродов, О. Жўрабоев, В. Афонин, А. Соро, И. Таран, Б. Қодирқулов, А. Амонов, М. Мамазулумов.

    Заҳирадан майдонга тушганлар: М. Наумов, Я. Крушелницкий, В. Пономарёв, Л. Убайдуллаев, А. Жўраев, О. Каримов, П. Агбо, О. Валижонов, Ш. Хурсанов, Ҳ. Муртазоев, С. Атаев, В. Рушелницкий.

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 521 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz