Понедельник, 06.05.2024, 22:31
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 5 » Синов баҳси:“Бунёдкор” -"Баник Острава"(Чехия)-1:1
    18:39
    Синов баҳси:“Бунёдкор” -"Баник Острава"(Чехия)-1:1

    "Бунёдкор” Анталия йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини Чехия клубига қарши ўтказди. Мавсумолди йиғинлари доирасида ташкил этиладиган ўйинларда натижа умуман аҳамият касб этмайди. Аксинча, жамоа ўйинини шакллантириш, мавсум давомида қўлланиладиган тактик режаларни синовдан ўтказиш, янги футболчиларни текшириб олиш ва бошқа жиҳатлар катта аҳамият касб этади.

    Шу боисдан ҳам иккала бўлимда икки хил таркиб майдонга туширилди. Рақиб жамоа ҳақида гапирадиган бўлсак, Чехия чемпионатининг энг совриндор жамоаларидан саналган "Баник Острава” вакиллари биз учун яхши спарринг рақиб бўлдилар. Ҳозирги тайёргарлик пайтида бундай рақиблар билан ўйнаш фойдали. Европа вакилига қарши "қалдирғочлар” жуда яхши ҳаракат қилишди.

    Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб Миржалол Қосимов шогирдлари тўпни ўз назоратларига олишган ҳолда қисқа-қисқа паслар билан рақибни тўпсизлантиришди. Асосан қанотлардан ташкил этилган ҳужумларда Акмал Шораҳмедов, Виктор Карпенко каби футболчилар жонбозлик кўрсатишди. Лекин ҳисобни очиш бизга эмас, дарвозамиз томон илк ҳужум ташкил этган чехларга насиб этди. Стандарт вазиятдан оширилган тўпни тиқилинч вазиятда Андрей Сверна дарвозамиз яқинидан туриб, ҳисобни очишга эришди.

    Биринчи бўлимдаги ҳисобда чехияликлар олдинда бўлишган бўлса-да, ўйинни бошқариб бориш, жамоавий ўйин ташкил этиш ва хавфли вазиятлар яратиш борасида "қалдирғочлар” яққол устунлик қилишди.

    Миржалол Қосимов иккинчи бўлимда янги таркибни майдонга туширди. Янги кучлар иккинчи 45 дақиқаликнинг жуда фаол бошлашиб, "Баник Острава” дарвозаси олдида қатор вазиятлар ярата бошлашди. Бу сафар ҳам "Бунёдкор”нинг асосий қуроллари қанотлардан ташкил этиладиган ҳужумлар бўлди. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумдан сўнг бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Стандарт вазиятни Эмиль Кенжисариев бажарди. Унинг оширган тўпини рақиб аъзолари қайтаришди. Жарима майдончаси яқинида турган Алибобо Раҳматуллаев қайтган тўпни тўппа-тўғри дарвозага зарб билан йўллади. Кучли зарба Данило Беличнинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой эгаллади – 1:1.

    Қолган дақиқаларда ҳам кетма-кет ҳужумлар ташкил этишган бунёдкорчилар ғалабани ўз томонларига оғдиришлари мумкин эди. Лекин рақиб мағлубиятга учрамаслик учун кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва 1:1 ҳисобини ўзгаришига йўл қўймади.

    Чехия жамоаси билан бўлган ўйин суръати жудаям юқори бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Умуман олганда, "Бунёдкор”нинг мавсумолди тайёргарлиги доирасида футболчиларнинг маҳоратлари ўйиндан-ўйинга ўсиб, жамоавий ўйинни яхши шакллантириб боришмоқда. Ҳозирги кунда кучли жамоаларга қарши олиб борилаётган ўртоқлик учрашувлари мавсум давомида ўз самарасини бериши аниқ.

    Миржалол Қосимов шогирдлари Анталиядаги иккинчи назорат учрашувини 7 февраль куни Украинанинг "Металлург” клубига қарши ўтказишади.

    "БУНЁДКОР” – "БАНИК ОСТРАВА” (Чехия) 1:1 (0:1)
    Голлар: Андрей Сверна10 (0:1), Алибобо Раҳматуллаев 50 (1:1)
    "Бунёдкор”нинг 1-бўлимдаги таркиби: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Славолюб Жоржевич, Хайрулла Каримов, Саҳоб Жўраев, Паул Обиефуле, Виктор Карпенко, Илҳом Бойдедаев, Камолиддин Мурзоев, Анваржон Солиев
    "Бунёдкор”нинг 2-бўлимдаги таркиби: Нодир Иброхимов, Артём Филипосян, Анвар Ғофуров, Жавлон Мирабдуллаев, Яннис Мандзукас, Ебрима Сохна, Эмиль Кенжисариев, Руслан Мельзиддинов, Алибобо Раҳматуллаев, Данило Белич, Драган Богавач
    4 февраль. Кремлин

    манба : fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 480 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz