11 март куни "Жар" стадионида иккинчи бор Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ташкил этилади. Катта ёшдаги мухлисларнинг хабарлари бор, биринчи Суперкубок 1999 йилнинг август ойида бўлиб ўтган. Шу ўринда бир қизиқарли фактни келтириб ўтамиз. Озиб-ёзиб ўтказилган Суперкубок ғолиби бўлган "Навбаҳор" жамоаси аъзолари махсус совринни ечиниш хонасида тушириб юборадилар ва биллур материалдан ишланган кубок синиб кетади. 11 март куни бўлиб ўтадиган учрашув учун чипталар чиқариб бўлинди. Март ойининг бошларида сотувга чиқариладиган чипталарнинг нархлари, тоифасига қараб 5 000 сўмдан, 15 000 сўмгача.
Қуйида, 1999 йил бўлиб ўтган учрашув қайдномасини эътиборингизга тақдим этамиз.
«ПАХТАКОР» - «НАВБАҲОР» - 2:4 (1:1) 1999 йил 29 август. Фарғона. «Фарғона» стадиони. 6000 томошабин. «Пахтакор»: Бугало, Ашурматов, Шоймардонов, Галянов (Стрельцов, 86), Қамбаралиев, Нурматов (Писарев, 67), Ахмеров (Алиев, 46), Ширшов, Абдураимов, Шквирин, Акопянц. «Навбаҳор»: Башкевич (Беляков, 64), Ғофуров (Рўзиқулов, 80), Турсунов, Каримов, Гальченко, Кошелев, Мадраҳимов, Сейткамолов, Раҳмонқулов, Солиев, Дўрмонов (Назаров, 75). Голлар: Акопянц 32, 88 Раҳмонқулов 20, Кошелев 55, 77, Турсунов 75. Огоҳлантиришлар: Ашурматов 29 Мадраҳимов 33, Каримов 44. Бош ҳакам: Ғайрат Каримов.
Манба: Championat.uz
|