Понедельник, 06.05.2024, 23:59
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 10 » Терма жамоаларимиз: Февралдаги режалар
    20:39
    Терма жамоаларимиз: Февралдаги режалар



    Бу йил деярли барча ёшдаги терма жамоаларимизни муҳим ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўлмайди. Гапни катталардан бошлайдиган бўлсак, миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг ҳал қилувчи босқичида иштирок этади. Олимпиячиларимиз ҳам борган сари Лондон-2012 сари дадил қадам ташлашмоқда. Бу йилдан яна қайта ташкил этиладиган 1991 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз қитъа биринчилиги саралаш ўйинларида қатнашишади. Бундан ташқари, 1993 ва 1996 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоаларимиз БАА ва Эронда ташкил этиладиган Осиё чемпионатига боришади.

    Шундай экан, мусобақаларда ижобий натижа қайд этиш учун тайёргарликни анча жиддий олиб бориш талаб этилади. Терма жамоаларимизнинг февраль ойидаги режасини билиш учун шу ҳафтанинг сешанба куни ЎФФ томон йўл олдик ва ЎФФ матбуот хизмати бўлими раҳбари Санжар Ризаев билан учрашиб, йиғин ва режалар тўғрисида баъзи маълумотларни қўлга киритдик. Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

    Миллий терма жамоа. Миллий терма жамоамиз 29 февраль куни сафарда Японияга қарши расмий ўйинда майдонга тушади. Хабарингиз бор, кейинги босқич масаласини аллақачон ҳал қилганимиз боис Япония билан ўйин биз учун «кераксиз» аҳамиятга эга. Лекин шунга қарамай, йигитлар фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушишлари шарт. Чунки бу нарса ФИФА рейтингига анча жиддий таъсир қилади. Қолаверса, Японияни Японияда ютган жамоадан бемалол жаҳон чемпионатига боришни умид қилсак бўлади. Бизга маълум бўлишича, бош жамоамиз йиғини 21 февралдан бошланади. Яъни, шу куни Япония билан ўйинга чақирилган футболчилар «Ўзбекистон» меҳмонхонасига йиғилишади ва эртаси кун Жанубий Корея томон учиб кетилади. Хабарингиз бор, 25 февралда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувимиз бор. Бу ўйин бўлиб ўтганидан сўнг терма жамоамиз Нагойяга йўл олади ва расмий баҳсда майдонга тушади.


    Олимпия терма жамоаси. Австралия билан ўйиндан кейин бироз ҳордиқ берилган олимпиячиларимиз 9 февраль куни «Ўзбекистон» меҳмонхонасига йиғилишди. Вадим Абрамов шогирдлари бугун БААга учиб кетишади ва эртага Филиппин миллий термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Олимпиячиларимиз 19 февраль куни Қатарга кўчиб ўтишади ва 21 февралда Ироқ олимпия термасига қарши расмий баҳсда майдонга тушишади. Хабарларга қараганда, Қатарга боришдан олдин терма жамоамиз БААда Баҳрайн олимпия термаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Фақат бу ҳозирча расман ўз тасдиғини топмаган. Шунингдек, 24 февраль куни Миср олимпия термасига қарши назорат беллашуви бўлиб ўтиши ҳам кўзда тутилган. Лекин ҳам бу ҳам ҳозирча расмий маълумот дейилмаяпти. Бундан ташқари, Мисрда рўй берган кўнгилсиз воқеалардан сўнг ўйин бўлиб ўтадими-йўқми, бир нарса дейиш қийин. Айтганча, олимпиячиларимиз Ироққа қарши ўйинни ўтказишганидан сўнг яна БААга қайтиб, машғулотларни давом эттиришади. Футболчиларнинг 25 февраль куни юртимизга қайтиб келиши кўзда тутилган. Вадим Абрамов олимпиячиларимиздан кимни Японияга билан ўйинга чақирса, ўша ўйинчилар БААдан тўғри Жанубий Кореяга учишади.

    Ёшлар терма жамоаси (1991 йилда туғилганлар). Қитъа биринчилиги саралаш ўйинларида иштирок этадиган ёшлар терма жамоамиз 24-27 февраль куни Тошкентда уч кунлик йиғин ўтказади. Билсангиз керак, бу терманинг бош мураббийи этиб Алексей Евстафеев тайинланди. Унга Азамат Абдураимов ёрдам беради. Евстафеев уч кунлик йиғин давомида асосан йигитларни кўздан кечириб олиш ва машғулот ўтказиш билан чекланса керак. Балки битта ўртоқлик учрашуви ўтказилар. Асосий йиғин эса март ойидан бошланиши кутиляпти.

    Ёшлар терма жамоаси (1993 йилда туғилганлар). Аҳмаджон Мусаев бошқараётган бу терма жамоамиз аслида шу ойнинг 11-16 февраль кунлари Тошкентда йиғин ўтказиши лозим эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай келгани ҳамда терманинг барча аъзолари ўз клубларида янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришаётгани боис йиғин ўтказилмайдиган бўлди. Бизга маълум бўлишича, ёшларимизнинг янги мавсумдаги дастлабки йиғини мартда бўлади.

    Ўсмирлар терма жамоаси (1996 йилда туғилганлар). Дилшод Нуралиев шогирдлари Осиё чемпионати учун тайёргарликни 17 февралдан бошлашади. Негаки 17-23 февраль кунлари айнан шу жамоамизнинг пойтахтда йиғин ўтказиши кўзда тутилган. Хабарингиз бор, ўсмирлар терма жамоамиз шу йилнинг кузида Эронда бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигида иштирок этади. Ярим финалга чиққан жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишини инобатга олсак, Нуралиев ўз шогирдларини жиддий тайёрламаса бўлмайди.

    Ўсмирлар терма жамоаси (1998 йилда туғилганлар). Темур Олимхўжаев бошқараётган ушбу жамоа аслида 4 январдан йиғинни бошлаганди. Бироқ ҳаво жуда совуқлиги боис футболчиларга жавоб бериб юборилди. Шундан бери улар ҳали йғилишгани йўқ. Энг кичик ёшдаги терма жамоамизнинг февралда йиғин ўтказиши кўзда тутилмаган. Эҳтимол, улар баҳор ойларида бирорта футбол фестивалида иштирок этишса керак.


    Хайрулла ХОЛИҚОВ.
    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 517 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz