Понедельник, 06.05.2024, 15:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 17 » Виталий Денисов: “Тезроқ сафга қайтишни истайман”
    14:40
    Виталий Денисов: “Тезроқ сафга қайтишни истайман”


    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов "Днепр” клуби расмий сайтига берган интервьюсида жамоанинг биринчи йиғини, олган жароҳат ва бош мураббий Хуанде Рамоснинг олиб бораётган машғулотлари ҳақида тўхталиб ўтди.

    - Биринчи йиғиндан сўнг кайфиятингиз қандай?

    - Одатдагидек йиғин давомида кўп машғулот ўтказишимизга тўғри келди. Испанияда оғир машқларни бажардик. Приней ярим оролида 18 кун бўлдик.

    Уйга оиламиз олдига қайтганимизда хурсандман.

    - Олдин ҳам бундай узоқ давом этган йиғинларда қатнашганмисиз?

    - Албатта. Ахир футболчининг ҳаёти шунақа-ку. Олдинлари ҳам маълум вақт уйдан узоқда бўлишга тўғри келарди. Шунчаки таътилдан кейин куникишимиз бироз қийин кечди. Лекин мураббийдан нега бундай қилганини сўрамайсиз-ку, тўғрими?  Бош мураббийи 18 кун йиғин ўтказамиз деди буни бажариш шарт.

    - Испанияда бўш вақтингизни қандай ўтказдингиз?

    - Доимгидек, китоб ўқидим, футбол кўрдим. Турли жарндаги фильмларни томоша қилдим. Дам олиш кунлари шаҳар айландим.

    - Йиғин давомида бироз жароҳат олгандингиз. Ҳозир ўзингизни қандай ҳис этяпсиз?

    - Биринчи ўртоқлик учрашувида тўқнашув натижасида бироз жароҳатландим. Шундан кейин шифокорлар майдонга тушишимни таъқиқлаб қўйишди. Ҳозир асосан залда машғулотлар ўтказаяпман. Жароҳатим ҳали тўлиқ тузалгани йўқ. Шунинг учун таваккал қилишни хоҳламайман. Шифокорлар жамоанинг кейинги йиғинигача тикланиш жараёни тугашини айтишмоқда.  Тезроқ сафга қайтиб, юқори спорт формасига киришни истайман.

    - Рамоснинг айтишича, футболчилар бу йилги таътилдан яхши ҳолатда қайтишган. Бу нарса иккинчи даврага тайёргарлик кўриш жараёнида анча қўл келиши мумкин экан. Шахсан ўзингизга мураббий бу борада нима деди?

    - Ростини айтсам, сафарга кетишдан олдин паспортимга доир муаммолар туғилиб қолгани боис, йиғинга бироз кечикиб бордим. Афсуски, айрим машғулотларни ўтказиб юборишимга тўғри келди. Кейин эса жароҳат олдим. Шунинг учун испаниялик мутахассисда менинг ҳозирги ҳолатимга баҳо бериш учун деярли имконият бўлмади. Такрор айтаман, жароҳатдан қутулишим билан жамоадошларимга етиб олишга ҳаракат қиламан.

    - Хуанде Рамоснинг футболчилардан кўнгли тўқ. Унинг айтишича, сизлар унинг барча талабларини бажараётган экансизлар...

    - Бу оддий ҳол. Ахир биз Рамос билан анчадан бери ишлаяпмиз ва унинг биздан нима талаб қилишини биламиз. Айтиш жоизки, у янги тактика ишлаб чиқса ҳам муаммосиз уни амалга оширамиз.

    - Рамос бир неча марта ўйинчилар билан гольф майдонида машғулот ўтказди. Бундан кўзланган мақсад нима?

    - Бу савол билан яхшиси бош мураббийнинг ўзига мурожаат қилганингиз маъқул. Менимча, гольф майдонида шуғулланиш орқали айрим зўриқишларни енгиб ўтиш мумкин. Яна билмадим.

    - Жамоанинг янги ўйинчиси чехиялик Мазухе хусусида фикрингиз қандай?

    - У марказий ҳимоячи. Жамоамизнинг янги аъзоси билан дарҳол танишдим. Айтиш жоизки иккимиз тезда тил топишдик. Мазухеда ҳам муҳитга мослашиш муаммо туғдирмади. Қизиғи у биринчи кунданоқ рус тилида гаплашди.

    - Испанияда ЦСКАдаги собиқ жамоадошларингиз билан учрашдингизми?

    - "Армиячилар” биздан унчалик узоқ бўлмаган жойда машғулот ўтказишди. Собиқ жамоадошларимнинг айримлар билан озроқ суҳбатлашдим.

    - Суҳбат мавзуси нимадан иборат бўлди?

    - Футбол ҳақида гаплашдик. Бироз ҳазиллашдик. Эслашга арзигулик воқеалар ҳам йўқ эмас.

    Манба: "Футгол” газетаси

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 510 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz