Понедельник, 06.05.2024, 16:03
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 7 » Ворюхин юртига катта футбол қайтди
    19:22
    Ворюхин юртига катта футбол қайтди


    Бу йилги мавсумда биринчи лигада ҳам бадал пулини тўлаш лозимлигига қарамай, (ўтган йиллари қўйи дивизион вакиллари бадал пулидан озод этилганди – муаллиф) ўтиш турнирида муваффақиятли иштирок этган жамоалар чемпионат баҳсларида қатнашадиган бўлишди. Ана шундай жамоалардан бири – Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан жойлашган Ҳамза (Тинчлик) шаҳарчасининг "Нефтчи” жамоасидир. Бугунги мақоламизда биринчи лига дебютанти ҳақида ҳикоя қиламиз.

     

    Жамоа тарихи

    Вилоятнинг бош жамоаси саналган – "Нефтчи” билан номдош бўлган клубнинг тарихи жуда узоққа бориб тақалади. Мазкур клуб 1948 йилда йилда ташкил топган бўлиб, дастлаб Олтиариқ "Нефтяник” номи остида мусобқаларда иштирок этган. 1996 йилдан эътиборан жамоа юридик мақомга эга бўлди. Бу ерда кўплаб таниқли футболчилар тўп сурган. Жумладан, Виктор Ворюхин (ушбу футболчи бир пайтлар Тошкентнинг "Пахтакор” клуби шарафини ҳимоя қилган – муалл) , Александр Писарев, Муҳсин Жўрабоев, Альфред Зокиров каби таниқли ўйинчилар  дастлабки футбол сирларини айнан мана шу ерда ўрганишган.

    Айтганча, ёши катта футбол мухлислари клуб тўп сураётган стадионда бир пайтлар собиқ иттифоқнинг турли бурчакларидан келган жамоалар ўйнаб кетишганини мароқ билан эсга олишаётгани кишини тўлқинлантириб юборади.  

     

    Ушалган орзу

    "Нефтчи” охирги икки йилда вилоят чемпионатида (иккинчи лига) ғолиб бўлганига қарамай, 2010 йилги ўтиш турниридан муваффақиятга эриша олмаганди. Якунига етган йил эса ҳамзаликлар учун жуда омадли келди. Жамоа аввалига вилоят миқиёсидаги иккита мусобақада зафар қучди. Иккинчи лигада тенгсиз бўлишдан ташқари, "Нефтчи”  вилоят кубогини ҳам ўзини қилиб олди. Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа ноябрь ойида Фарғона шаҳрида ўтказилган ўтиш турнирида барча рақиблардан устун келган ҳолда биринчи лигага йўлланма олди.

    Айтиш жоизки, мазкур мусобақадан олдин клуб раҳбарлари жамоага янги бош мураббий олиб келишди. Аниқроғи, Леонид Сенкевич "Нефтчи”да иш бошлади. Бунгача эса "Нефтчи”ни Филлип Клинков бошқараётганди.

    Сенкевич Ҳамза (Тинчлик) шаҳарчасига келган дастлабки кунидан бошлаб жамоани кучайтиришга киришди. Натижа эса ўзини узоқ куттирмади.

     

    Леонид Сенкевич: "Мақсадимиз кучли саккизликка кириш”

    Ростини айтсам, бу ерда ишлаш учун шароитлар жуда яхши, деб сўз бошлади Леонид Валерьевич. Жамоада ўз базаси ва стадионига эга.  Қувонарлиси, бизда машғулот ўтказиш учун алоҳида ўйингоҳ бор. Шогирдларим билан базамиз яқинидаги стадионда ўйинларга ҳозирлик кўрамиз. Чемпионат баҳсларини эса туман марказидаги "А. Бозорбоев” (олдинги йилларда бу стадионида "Имкон Олтиариқ” жамоаси тўп сурарди – муал.) номли ўйингоҳда ўтказамиз.

    Биласизми, ҳозир айрим жамоаларда стадион ва база муаммога айланган.  Бизда эса иккита стадион бор.  Айнан мана жиҳатлар ўз ишимизни сидқидилдан бажаришга туртки беради. Бизга яратилаётган шароитларга яраша яхши натижа кўрсатишимиз шарт.

    - Лига дебютантининг олдига қандай вазифалар қўйилган?

    - Одатда дебютант жамоаларга лигада қолиш вазифаси юклатилади. Лекин биз ўз олдимизга ўлкан мақсадларни қўйганман. "Нефтчи” билан турнирнинг иккинчи босқичига чиқишни хоҳлайман. Биламан, бу вазифани уддалаш осон эмас. Шундай бўлса-да, қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

    Сафарда иложи борича очко олишга интиламиз. Ўз майдонимизда эса фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

    Мени қувонтираётгани шуки, биринчи лигада ўйнаш орқали ёш футболчилар ўзларига кўп нарсаларни кашф этишади. Тасаввур қилинг, мусобақа баҳонасида бу футболчилар юртимизнинг кўплаб шаҳарларига боришади. Эҳтимол, айримлар учун бу ягона имкониятдир.  Умид қиламанки, "Нефтчи” баҳонасида шаҳарчада футболга бўлган қараш ўзгаради.

    - Яқинда Ўзбекистон Кубоги баҳсларига қуръа ташланди. Сизлар ушбу мусобақада ўтиш турниридан бошлайсизлар...

    - Нимани назарда тутаётганигизни тушундим. Айтишим жоизки, мазкур турнирда ҳам иложи борича узоқроққа боришни режалаштиряпмиз. Дастлабки учрашувни ўз майдонимизда "Косонсой”га қарши ўтказамиз. Мазкур баҳсда ғалаба қозонсак, 1/16 финалда "Қизилқум”га қарши майдонга тушамиз. Қуръа маросимида сўнг, зарафшонликларнинг ёрдамчи мураббийларидан бири, энг яқин дўстим  Алексей Евстафеев  мен бошқараётган жамоа билан учрашишни истамаётганини рўйи рост айтди.

    - Жамоа сафида таниқли ўйинчилар борми?

    -  Таркибнинг узагини ёшлар ташкил этади. Ҳозир ихтиёримда 20 нафар ўйинчи бор. Уларнинг кўпчилиги чемпионатда қатнашади.

    Биласизми, мен синов учун 40-50 нафарга яқин ўйинчиларни таклиф этишни ёқтирмайман.

     

    Дилмурод Аҳмедов: "Футболимиз ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман”

    Бош мураббийдан кейин жамоанинг бугунги даражага етишида ўзининг салмоқли ҳиссани қўшиб келаётган клуб бош директори Дилмурод Аҳмедов билан қисқача суҳбатлашдик.

    - Аввало бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келаётган "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” директори Баҳодир Воҳобович Тоштемировга ўз миннадорчилигимни изҳор этмоқчиман, дейди суҳбатдошимиз.  У кишининг беминнат ёрдамлари туфайли жамоамиз бугунги даражага етди. Биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Олдинда қиладиган ишларимиз кўп. Насиб бўлса, яқин кунлар ичида янги стадион қурилишини бошлаймиз. Бундан ташқари, ҳар бир футболчига худди профессионал ўйинчилар каби клуб томонидан либослар тақдим этамиз. Бизнинг формамиз терма жамоамизнинг ҳозирги формасига ўхшаб кетади.  

    - Жамоанинг олдига қандай мақсадлар қўйилган?

    - Мен ўзим бошлаган ишни охиригача давом эттирадиган инсонман. Мақсадим жамоа билан олий лигада қатнашиш. Лекин бу борада асло шошима-шошарлик қилиш керак эмас. Биз чўққиларни зинама-зина забт этмоқчимиз. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига  футболчи етказиб бериш ниятим ҳам йўқ эмас.

    -  Одатда дебютант жамоалар мавсум бошида катта ваъдалар беришади, олий лигада ўйнашни мақсад қилишади. Аммо якунда бунинг акси бўлиб чиқади. "Нефтчи”да бу ҳолат кўзатилмайдими?

    - Худо хоҳласа бундай бўлмайди. Юқорида айтганимдек, ўз ишимни ярим йўлда ташлаб кетадиган одатим йўқ. Қўлимдан келганича ўзбек футболининг ривожига ўз ҳиссамни қўшишни хоҳлайман. Уч-тўрт йилда жамоамиз олий лигага чиқиб қолса сира ажабланманг.

     

    Маълумот учун:

    "Нефтчи” Ҳамза (Тинчлик шаҳарчаси)

    Клуб бош хомийси : Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи.

    Клуб президенти: Абдусамат Тожиев.

    Клуб вице-президенти: Озодбек Мамажонов.

    Клуб бош директори: Дилмурод Аҳмедов.

    Бош мураббий: Леонид Сенкевич.

    Ёрдамчи мураббий: Филлип Клинков.

    Маъмур: Дилшод Райимжонов.

     Манба "Футгол” газетаси

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 469 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz