Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 16 » Ўзбекистон 10 поғона пастлади
02:03 Ўзбекистон 10 поғона пастлади |
ФИФА терма жамоаларнинг навбатдаги рейтинг жадвалини эълон қилди. 29 февраль куни БАА миллий терма жамоасига ютқазган Ўзбекистон рейтингда 10 поғона тушишга мажбур бўлди. Терма жамоамиз 77-ўринни эгаллаб турибди.
Ўтган ой рейтингида Осиёнинг 5-жамоаси бўлиб тургандик. Бу сафар биздан Хитой ўтиб кетди — 6-ўрин. ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида ўз иштирокини давом эттираётган Ироқ ва Иордания терма жамоалари эса мос равишда 79 ва 82-ўринларни банд этишган. Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари тўплаган баллар ўртасидаги фарқ эса 16тани ташкил қилмоқда.
Осиёда эса Австралия терма жамоаси 1-ўринга кўтарилиб олишди. Яшил қитъа вакиллари 1 поғона пастлаб 22-ўринга жойлашишди. Япония терма жамоаси нақ 11 ўрин пастга тушиб кетди (30-ўрин). Жанубий Корея 34-ўринни эгаллаб турган бўлса, 47-ўрин Эронга тегишли бўлиб турибди.
Умумий рейтингнинг энг юқори поғонасида ҳамон Испания жойлашган. Германия эса Голландияда ўтиб кетиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Уругвай ва Англия эса 4 ва 5-ўринларни эгаллаб туришибди. Бразилия ўз ўрнини Португалияга бўшатиб, 7-ўринга тушиб кетди. Шунингдек, Италия ва Хорватия терма жамоалари ҳам ўзаро ўрин алмашишган.
Кутилганидек, Африка терма жамоалари кўтарилишга муваффақ бўлишди. Африка миллатлар кубоги финалчиси Кот-д'Ивуар 3-поғона кўтирилиб, 15-ўринга жойлашган бўлса, Африканинг янги чемпиони Замбия 28 поғона кўтарилган (43-ўрин). Габон эса нақ 46-ўрин юқорига кўтирилди!
Янги рейтинг жадвали билан ФИФА сайтида танишиб олишингиз мумкин.
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 504 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|