Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 28 » Ўзбекистон оқ, Япония эса тўқ кўк рангли либосда майдонга тушади
13:04 Ўзбекистон оқ, Япония эса тўқ кўк рангли либосда майдонга тушади |
Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот котиби Санжарбек Ризаевнинг ЎФФ расмий сайти ва расмий твиттери ҳамда "Машъал" радиоканали учун Япониядан туриб махсус тайёрлаган радиошарҳида келтирилган маълумотларга кўра, бугун "Тойота" стадионида Ўзбекистон ва Япония терма жамоаси расмий вакиллари иштирокида ўйинолди йиғини бўлиб ўтди.
Унга кўра эртанги ўйинда майдон эгалари Япония терма жамоаси ўзининг анъанавий тўқ кўк либосида, Ўзбекистон терма жамоаси эса оқ либосда ҳаракат қилиши келишиб олинди.
Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни қатарлик ҳакам Абдуллоҳ Балидеҳ бошқариб боради.
Эсингизда бўлса, бу ҳакам 5 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган олимпиада саралаш баҳсида ҳам бош ҳакам вазифасини бажарганди.
Ҳозирда Токиода бўлиб турган Ўзбекистон терма жамоасининг фан клуби аъзолари эртага "Тойота" стадионига етиб боришади. Ундан ташқари Японияда истиқомат қилаётган маҳаллий мухлислардан иборат фан клуб ҳам эртага уларга қўшилади. Умумий ҳисобда 200 кишилик гуруҳ Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги ўйинни бевосита стадиондан томоша қилиб, терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришлари кутилмоқда.
Манба: www.uff.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 565 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|