Понедельник, 06.05.2024, 15:20
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 1 » Жангда фақат қариялар
    19:08
    Жангда фақат қариялар


    Айни дамда Европада кўплаб фахрий футболчилар ўзларининг иккинчи ёшликларини бошдан ўтказишмоқда. Яқинда "Советский Спорт Футбол” нашри ходимлари "кўҳна қитъа”нинг 30 ёшдан ошган айрим ўйинчиларини ёдга олиб ўтишди.

    Хавьер ЗАНЕТТИ

    Амплуаси ҳимоячи.

    Ёши. 38

    Жамоаси. «Интер»

    Статистика -2011/12.

    18 ўйин, Гол: 0

    Аргентиналик футболчи айни дамда "Интер” сафида энг кўп майдонга тушиш бўйича рекорд натижани қайд этиб турибди. Занеттининг ҳисобида 776та учрашув бор. 38 ёшли футболчида ёшликдаги шижоат ва иштиёқ асло сунган эмас. Шунинг мураббийлар уни доимо асосий таркибда майдонга тушуришади.

    Яқинда аргентиналик ҳимоячи "Интер” билан янги битим имзолашни айтиб ўтганди. Клуб раҳбарлари ҳам унинг талабини қондиришга тайёр. Маълумотларга қараганда, янги шартнома мудатти 2014 йилгача мўлжалланган бўлади.

    Захира варианти– МИГЕЛ («Валенсия» 32 ёш).

    Андреа ПИРЛО

    Амплуаси Ярим ҳимоячи

    Ёши. 32

    Жамоаси. «Ювентус»

    Статистика-2011/12.

    18 ўйин, гол: 0

    Пирлонинг "Ювентус”га ўтиши туринликларга катта фойда келтирди. Унинг плеймекерлик қобиляти кўп ҳолларда жамоага қўл келмоқда. Қизиғи, у стандорт вазиятларда қандай ўйнашни билади. Қолаверса, ҳимояда ҳам яхшигина меҳнат қилишга қодир. Шуни айтиш жоизки, Пирло "Ювентус” учун текинга тушган. Футболчи "Милан” билан янги шартнома борасида келиша олмагач, эркин агент сифатида "Кекса сеньора”га йўл олди. Ҳозир миланликларга оғир бўлаётгани бор гап. Чунки, Андреа ҳозир ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Маълуотлара кўра, Пирло футболчилик фаолиятини "Юве”да якунлаши мумкин.

    Захира варианти– Деян СТАНКОВИЧ («Интер» 33 ёш).

    Жанлуижи БУФФОН

    Амплуаси дарвозабон

    Ёши. 33

    Жамоаси. «Ювентус»

    Статистика-2011/12.

    17 ўйин, гол: - 9.

    Буффон ўтган мавсумнинг биринчи ярмини жароҳатлар туфайли ўтказиб юборганди. Ўша пайтда даровзабон жамоадан кетишга тайёр эди. Бироқ, негадир сўнгги паллада фикридан қайтди. Ҳозир у тўғри қарор қабул қилганидан хурсанд бўлса ажаб эмас. Негаки, "Юве” ўша 2006 йилги можаролардан кейин биринчи марта скудетто учун кураш олиб бормоқда. Буфофоннинг ўзи эса йилнинг рамзий терма жамоасига кириши мумкин. Тан олиш керак, ҳозир "Ювентус”нинг рамзи сифатида айнан Буффонни эътироф этишмоқда.

    Захира варианти– Брэд ФРИДЕЛЬ («Тоттенхэм» 40 ёш).

    Алессандро НЕСТА

    Амплуаси Марказий ҳимоячи

    Ёши. 35

    Жамоаси. «Милан»

    Статистика-2011/12.

    9 ўйин, гол: 1

    Сўнгги пайтларда ушбу ҳимоячи Европанинг кучлилари қаторида тилга олинмаётган бўлса-да, ўзининг ишончли ўйинлари орқали ҳамон мухлислар меҳрни қозонишга ҳаракат қиляпти. "Милан” Чемпионлар лигасида "Барселона”дан икки ўйинда бешта гол ўтказиб юборди. Лекин Неста каталонияликлар етакчиси Мессига муносиб қаршилик кўрсата олди.

    "Россонерилар”да авлод алманишуви рўй бераётган бўлса-да, Неста бундан сира хавфсираётгани йўқ.

    Захира варианти– Рикарду КАРВАЛЬО («Реал» 33 ёш).

    Дэниел ВАН БЮЙТЕН

    Амплуаси Марказий ҳимоячи

    Жамоаси. «Бавария»

    Ёши. 33

    Статистика-2011/12

    13 ўйин, гол:4

    Голландиялик ҳимоячи рақиб жарима майдончаси ичида энг хавфли ўйинчилардан бири саналади. У тез-тез гол уриб туриши билан мухлислар ёқимтойига айланган. Бундан ташқари, яккакурашларда рақибида камдан-кам ҳолатда ютқазиб қўяди. Ёзда Бюйтеннинг шартномаси якунига етади. Шунинг учун "Бавария” раҳбарлари ҳимоячи билан музокараларни бошлаб юборган.

    Агар футболчи мюнхенликлар билан келиша олмаса, "Терек” клуби унга совчи юборишга тайёр.

    Захира варианти – Жюльен ЭСКЮДЕ ( «Севилья» 32 ёш).

    Франческо ТОТТИ

    Амплуаси Ҳужумкор ярим ҳимоячи

    Ёши. 35

    Жамоаси. «Рома»

    Статистика-2011/12.

    12 ўйин, гол: 4

    Тотти мавсум бошида "Рома” устози Луис Эрнике билан тортишиб қолди ва айрим ўйинларни захирада ўтказди. Айрим маълумотларда, унинг Римдан кетиши ҳақида ҳам ёзишганди. Бироқ янги йилда эски гиналар унутилди ва Тотти икки ўйинда тўртта гол киритишни уддалади. Яқинда 35 ёшли футболчи мухлисларга фаолиятини "Рома”да якунлаш нияти борлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, қачондир Жозу Моуриньо билан ишлаш орзу йўқ эмаслиги таъкидлади.

    Захира варианти– Михаэль БАЛЛАК («Байер» 35 ёш).

    Дидье ДРОГБА

    Амплуаси Ҳужумчи

    Ёши. 33

    Жамоаси. «Челси»

    Статистика-2011/12.

    15 ўйин, гол: 3

    Фернандо Торрес "Челси”да гол кирита олмаган пайтда катта саҳнага айнан Дрогба чиқмоқда. "Аристократлар”нинг янги мураббийлар штаби жамоани ёшартиришга киришган бўлса-да, Дидье ўзининг ажойиб ўйинлари орқали уни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта эканлигини кўрсатиб қўйди. Ёшда 33 ёшли ҳужумчининг шартномаси якунига етади. Бундан хитойликлар фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишди. Аммо Дрогба билан тил топишининг уддасидан чиқа олишмади.

    Захира варианти– Клаудио ПИСАРРО («Вердер» 33 ёш).

    Карлес ПУЙОЛЬ

    Амплуаси Ҳимоячи

    Ёши. 33

    Жамоаси. «Барселона»

    Статистика-2011/12.

    9 ўйин, гол:1

    Охирги пайтларда Пуйолни жароҳатлар қийнаб юборди. Натижада у терма жамоадаги фаолиятини якунлаш пайига тушганди. Бироқ "Қизил Фурия” устози Висенте дель Боске Европа чемпионатида ундан умиди катта эканлиги айтгач, Карлес фикридан қайтди. "Барселона” ҳимоясида у ҳамон тенгсиз.

    Ҳозирча "Барселона” академиясда (Ла Масия) Пуйолнинг издоши топилмаяпти.

    Захира варианти– Сулаймони ДИАВАРА («Марсель» 33 ёш).

    Райан ГИГГЗ

    Амплуаси Ярим ҳимоячи

    Ёши. 38

    Жамоаси. «Манчестер Юнайтед»

    Статистика-2011/12.

    15 ўйин, гол:1

    Доимо ёшлар билан ишлашни хуш кўрадиган Сэр Алекс Фергюсон негадир Гиггзни асосий таркибда ўйнатишдан чарчамаябти. Шотландияик мутахассиснинг фикрича, уэльслик футболчи "МЮ”га яна бир йил ёрдам бериши мумкин экан.

    Захира варианти– Кларенс ЗЕЕДОРФ («Милан» 35 ёш).

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz