Вторник, 30.04.2024, 17:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 23



    Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Сандро Роселль "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" клуби ўртасида юзага келган зиддиятнинг мунтазам равишда ошиб бораётганидан ташвишда эканини айтиб ўтган. Каталонияликлар президентининг айтишича, томонлар бироз ўзларини босиб олишлари лозим экан.

    "Биз биргаликда ўртадаги келишмовчиликларни юмшатишимиз лозим. Агарда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмайдиган бўлсак, охир-оқибат бир-биримизни кўчада ўлдириб қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмас", - дейди Роселль.

    Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" клублари ўртасида Испания Суперкубоги учун ўтказилган охирги учрашув кучли жанжал ва ўзаро айбловлар билан якунига етган эди.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Испания | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.08.2011 | Комментарии (0)




    Кеча Англия премьер лигасида 2-тур ўйинлари расман якунланди. Сўнгги учрашувда "Манчестер Юнайтед” ўз майдонида "Тоттенхем”ни қабул қилди. Учрашувда ўтган мавсум чемпионлари рақибни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Эътиборлиси барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. 61-дақиқада Уэлбек ҳисобни очди. 76-дақиқада бразилиялик ярим ҳимоячи Андерсон ўз номинни таблога ёздириб қўйди. Ўйинга нуқтани 86-дақиқада Руни қўйди – 3:0.


    "Манчестер Юнайтед” – "Тоттенхэм” – 3:0 (0:0, 3:0)
    Голлар: 1:0 – Уэлбек (61), 2:0 – Андерсон (76), 3:0 – Руни (86).
    МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Де Хеа, Жонс, Ж. Эванс, Смоллинг, Эвра, Клеверли (Гиггз, 81), Андерсон, Эшли Янг (Пак Чжи Сун, 82), Нани, Уэлбек (Х. Эрнандес, 81), Руни.
    ТОТТЕНХЭМ: Фридель, Кабуль, Уокер (Чорлука, 46), М. Доусон, Ассу-Экотто, ван дер Варт, Бэйл, Леннон, Ливермор (Хаддлстоун, 74), Кранчар (Павлюченко, 74), Дефо.
    Огоҳлантиришлар: Ж. Эванс (37), М. Доусон (39), Дефо (90).
    22 август. «Олд Траф ... Читать дальше »
    Категория: Европа | Просмотров: 514 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.08.2011 | Комментарии (0)




    Ростовда ўтказилган «Донэнерго» халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.

    Аввалги хабарларимизда 2000 йилда таваллуд топган "Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчилари мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсига йўл олишганини ёзиб ўтгандик.

    Кубок учун курашда Донецкнинг "Шахтёр” клуби рақибимиз бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг Абдунозир Абдураҳмонов ва Сардор Хурсандовларнинг голлари "Бунёдкор” аъзоларига 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этаётганди. Афсуски, иккинчи бўлимда украиналиклар дарвозамизни икки бор аниқ нишонга олишди ва учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.

    Мусобақа регламентига мувофиқ ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида омад "Шахтёр” вакилларига кулиб боқди ва бош соврин Украинага кетди. Турнирнинг вице-чемпионлиги Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги "Бунёдкор-2000” аъзоларига насиб этди.

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 534 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.08.2011 | Комментарии (0)




    Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Карлес Пуйоль тиззасидан олган жароҳатини даволатилиш учун яна уч ҳафта вақт керак бўлади. Бу ҳақда футболчининг тиззасини жарроҳлик амалиётидан ўтказган табиб Рамон Кугат хабар бериб ўтган.

    Табибнинг айтишича, футболчи оёққа туриб олганидан сўнг, сентябрь ойларининг ўрталарига бориб жисмоний ҳолатини ҳам яхшилаб олиши мумкин бўлади.

    Эслатиб ўтамиз, Карлес Пуйоль чап оёғининг тиззасидан жарроҳлик амалиёти ўтагани сабабли, "Барселона" клубининг мавсумолди тайёргарлик жараёнида мутлақо иштирок эта олмаган эди.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Испания | Просмотров: 522 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.08.2011 | Комментарии (0)



    "Бунёдкор” ёшлар жамоаси посбони Виктор Мочалов миллий терма жамоадан таклиф олди.

    Ўзининг ишончли ҳаракатлари билан мутахассислар меҳрини қозониб келаётган Виктор Мочалов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирилиб, бир неча йиғинларда иштирок этиб келмоқда.

    "Бунёдкор” ФК офисига Ўзбекистон футбол федерациясидан телеграмма келиб тушди. Унда Виктор Мочалов шошилинч тарзда Тожикистон ва Япония терма жамоалари қарши ЖЧ-2014 саралаш баҳслари доирасидаги учрашувлардан олдин 23 августдан бошланадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинига таклиф этилган.

    Викторнинг Ватанимиз бош жамоасидаги фаолиятига омадлар тилаб қоламиз.

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 583 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.08.2011 | Комментарии (0)




    Бугун биринчи лига мусобақаларининг иккинчи босқич, 3-тур учрашувларига старт берилди. Муборакда, "Машъал-Академия" меҳмони бўлган олтиариқлик футболчилар шармандали тарзда мағлубиятга учрадилар. Рақиб дарвозасига 4та гол урган бўлсаларда, водийликлар 7 маротаба ўз дарвозалари тўридан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдилар.

    "Косонсой"га эса урган тўрт голи ғалаба тақдим этди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида майдон эгалари учинчи голни урдилар. Қизиғи шундаки, мазкур баҳсга ҳакам неча дақиқа қўшиб берганлигини била олмадик-ку, лекин учрашув қўшимча 7 дақиқа давом этди. Майдон эгалари ҳарчанд ҳаракат қилмасинлар, қўшимча дақиқаларда ҳисобни тенглаштира олмадилар.

    3-турнинг қолган ўйинлари эртага 23 август куни бўлиб ўтади.


    3- тур. 22 август
    «Машъал-Академия» «Имкон-Олтариқ» 7:4
    Ҳакамлар: А. Кенжаев (Навои), Б. Юлчараев (Гулистан), Ш. Қаюмов (Жиззах).
    Назоратчи: А. Петров (Тошкент).

    «Хива» «Косонсой» 3:4
    Ҳакамлар: И. Ибрагимов (Нукус), ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 532 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.08.2011 | Комментарии (0)




    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси чемпионлар лигаси Кубоги учун ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этиш учун бугун Россиянинг Волгоград шаҳрига учиб кетади.

    23-30 август кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада 10та жамоанинг қатнашиши кутилмоқда. Рустам Қориев бошчилигидаги делегациядан 13 нафар футболчи жой олган. Шунингдек, ўзбекистонлик ҳакам Олег Рубаков ҳам мусобақа ўйинларида ишлаш учун таклиф олган.

    Футболчилар рўйҳати қуйидагилардан иборат:
    Дарвозабонлар – Зохид Тошхўжаев, Қудрат Тўрахўжаев; ўйинчилар – Азиз Азимов, Абдумалик Абдуҳамидов, Азиз Абдурахмонов, Мухаммадазиз Арапов, Нуриддин Турсунов, Хайдарали Турсунбоев, Ҳаким Хасанов, Бекзод Ҳакимов, Павел Сулейманов, Баҳтиёр Ражабов, Зуфар Носиров.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 611 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz