Вторник, 30.04.2024, 16:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 11



    Cўнгги бир неча кун ичида "Каталония ифтихори” блоги орқали клубга оид хабарлардан ташқари Педро ҳамда Алексис Санчес ҳақидаги кичик ҳикоялар, Хавининг дурдона фикрлари билан танишдингиз. "Барселона” таркибидаги ҳар бир футболчининг ички дунёси ғаройиб. Улар нафақат майдонда, ҳаётда ҳам чемпиондирлар. Бугунги ҳикоямиз қаҳрамони – ўтган мавсумнинг чинакам қаҳрамони Эрик Абидал. Унинг кечинмаларига бир қулоқ тутинг-а, беихтиёр кўзингизда ёш қалқийди. Бунинг учун, албатта "Барселона” фанати ёки футбол ишқибози бўлишингиз шарт эмас, инсоний туйғуларингиз шунга мажбур қилади.


    Бу воқеа ажойиб футболчи бўлиши кутилган, бироқ орзулари рўёбини топмаган Доминик Оланье ҳақида. Бу воқеа машҳурлик ваъда қилинган, бироқ номи мавҳумлик пардаси ортида қолиб кетган лаҳза ҳақида. Доминик ҳақиқий талант эди. Таассуфки, ҳаёт йўли бир маромда кечмайди, тақдир кўз очиб юмгунингча ўзгариши мумкин. Ва сен ўтирган поезд, тўхташинг керак бўлган бекатга келиб қолганини сезмай ҳам қоласан. ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 689 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)


    Франциялик ярим ҳимоячи Людовик Жюли "Моакно” билан икки йилиик битим имзолади, деб хабар бермоқда AFP.

    Ўтган мавсумда ПСЖ билан тузган шартномаси якунига етгач, 35 ёшли футболчи монаколиклар машғулотида қатнашаётганди.

    Пайшанба куни Жюли "Монако” билан келишувини расмийлаштирди. Айтиш жоизки, Людовик учун ушбу жамола бегона эмас. 1998-2004 йиллар оралиғида ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 561 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)




    Қаршининг «Насаф» клуби иккинчи даврани муваффақиятсиз бошлади ва бу кўпчиликка кутилмаган ҳолат бўлиб туюлмоқда. Ҳамма яхши билади, ушбу жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

    Шу сабабли «Насаф» иштирокидаги ҳар бир ўйин ҳеч бир мутахассис ёки мухлисни бефарқ қолдирмаяпти. Шу боис Анатолий Демьяненко шогирдларининг ўз майдонида «Динамо»га, сафарда «Шўртан»га мағлуб бўлиши ҳаммани ҳайрон қолдирди. Тан олиш керак, кетма-кет мағлубиятлардан сўнг қаршиликларнинг чемпионлик учун курашдаги имкониятлари пасайди. Лекин бу футбол эканлигини ҳам унутмаслик керак. Нега деганда, футбол шуниси билан қизиқки, унда кутилмаган натижалар ҳар қадамда учраб туриши мумкин. Боз устига «Насаф»да ўз ишининг усталари ишлашмоқда, десак янглишмаган бўламиз. Чунки вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев жамоага жуда катта эътибор қаратади. Клуб бош менежери Усмон Тошевни ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин. Чунки ушбу мутахассис қандай иш қилиш кераклигини жуда яхши ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 658 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)


    Маълумки бундан бир ой муқаддам Герция суперлигаси "Олимпиакос Волос" ва "Кавала" клубларини келишилган ўйинда иштирок этгани учун қуйи лигага тушириб юбориш ҳақида қарор қабул қилганди. Аммо ҳар икки жамоа суперлига раҳбариятига апелляция хати билан мурожаат қилииб, жазони енгиллаштиришни сўрашди. "Олимпиакос Волос" ва "Кавала"нинг талаби қисман қондирилди ва Герция суперлигаси раҳбарлари бу жамоаларнинг ўтган мавсумдаги очколаридан олиб ташлади. Натижада "Олимпиакос Волос" Европа Лигасида қатнашиш ҳуқуқини берувчи ўриндан пастга тушиб кетди.

    "Олимпиакос" Европа Лигасида икки учрашув ўтказишга ҳам улгурганди. Волосликлар Люксембергнинг "Дифф ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 503 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)

     

    Европа Чемпионати бошланишига бир йилдан кам муддат қолаётган бир паллада мезбон давлат Украинада мусобақа тайёргарлик жиддий тус олган. Украина пойтахти Киевга кириб келиш ҳудудига олтин дарвоза ўрнатилди. Бу ҳақда Евро-2012 расмий сайтиининг ахборот маркази "Украина-2012"  шаҳар маъмурияти маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

    Оригинал ёдгорлик саналган ушбу олтин дарвоза эндиликда шаҳарнинг футбол рамзи сифатида тарихдан жой олади. У Киевга киравериш ҳудудида жойлашган.

    Ишчилар лойиҳасига кўра, тўр ўрнатилмаган ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 522 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)


    Насрининг трансфери амалга ошиш эҳтимоли жуда ошиб кетди.

    "Шаҳарликлар" Насри учун "Арсенал"га 20 миллион фунт стерлинг ва футболчининг ўзига ҳафтасига 180 минг фунт стерлинг таклиф этмоқда.

    Франциялик ярим ҳимоячининг ўзи эса клуб билан шартномани узайтирмаслигини анча аввал маълум қилганди. Арсен Венгерга келсак, у футболчи билан урушиб қолди ва кетиш эшикларини кўрсатмоқда.

    Венгернинг бу қарорга келишига сабаб, футболчи мавсум оралиғ ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)


    "Сгуруҳи

    Шим. Ирландия – Фарер. орол. – 4:0 (1:0)

    Голлар ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 431 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)


    10 август

    Япония – Жанубий Корея – 3:0 (1:0)

    Голлар: 1:0 – Кагава (35), 2:0 – Хонда (53), 3:0 – Кагава (54).

    Хитой – Ямайка – 1:0 (1:0)

    Гол: 1:0 – П. Жао (9).

    Қозоғистон – Сурия – 1:1 (0:0)

    Голлар: 0:1 – Са ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 578 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)


    ФИФА келишилган ўйинларда иштирок этгани учун олти нафар ҳакамни умрбод дисквалифиция қилди

    Уч нафар венгериялик ва уч нафар босниялик ҳакамлар ФИФА томонидан умрбод дисквалификация қилинишди.

    9 февраль куни Анталиядаги Латвиянинг Боливияга қарши ва Болгариянинг Эстонияга қарши ўртоқлик учрашувларида ҳамма голлар пенальтилардан киритилганди. Реферилар керакли ҳисобларни қайд этилиши учун 11 метрли жарима зарбаларини белгилашган, деб хабар беради AP.

    Аввалроқ ҳакамлар ўз милли ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 498 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)



    Бу жамоалар Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихида бугунгача тўққиз маротаба ўзаро рўбарў келишган. Қаршида бўладиган навбатдаги ўйин улар учун ўнинчи "тўқнашув” саналади.

    Агар статистикага назар солсак, унда яққол устунлик тошкентликлар томонида эканлигини кўрамиз. "Бунёдкор” футболчилари етти учрашувда ғалаба наъшидасини суришган бўлса, атиги икки ўйинда дуранг қайд этилган, холос. Тўплар нисбати ҳам пойтахтликлар фойдасига – 3:19.

    Аслида бу йилги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган "Насаф” жамоасининг бу нохуш анъанасига чек қўйишига кўпчилик биринчи даврадаёқ умид қилганди. Аммо 11 июнь куни "Жар” стадионида бўлган дастлабки учрашувда гарчи Андрейс Переплёткинс ҳисобни очган бўлса-да, якунда бу ҳисобни сақлаб қолиш учун "Насаф” вакилларига маҳорат ва тажриба етишмади. Натижада пойтахтликларнинг сербиялик легионери Милош Трифунович қаршиликлар дарвозабонини кетма кет икки бора ранжитиб, "Бунёдкор”га иродали ғалабани туҳфа этганди.

    Умид қил ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 627 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)


    Украинада бўлиб ўтган Лобановский хотира турнирида қатнашган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош совринни қўлга киритди. Ҳал қилувчи ўйинда вакилларимиз мезбонларни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратишди ва бош совринни Тошкентга олиб келишди.

     

    Сербия устидан ғалаба

    Биринчи куни ярим финалда Абрамов шогирдлари Сербия Олимпия терма жамоасини 2:0 ҳисобига доғда қолдиришди ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz