Среда, 01.05.2024, 00:01
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 12


    Халқаро футбол ташкилоти – ФИФА ҳозирда қаттиқ очарчилик ва турли касалликлардан азият чекаётган Африка қитъасидаги Сомали давлатига 1 миллион доллар миқдоридаги ёрдам пули ажратди. Маблағ Халқаро Қизил Ҳоч Қўмитаси ҳисобига ўтказиб берилади.

    ХҚҲ қўмитаси ФИФА томонидан ажратилган пулларни тахминан учдан бир қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари сарфлашни кўзлаган. Халқаро Қизил Ҳоч қўмитаси бу озиқ-овқат маҳсулотларидан бир ой давомида 25 000 минг оилани ёки бошқача айтганда 150 000 кишини қорнини тўйғазиш учун фойдаланади. Қолган маблағ ҳам мамлакатдаги аҳволни яхшилаш учун сарфланади.

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 576 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.08.2011 | Комментарии (0)





    Гуруҳдаги рақибимиз Сурия терма жамоасини ФИФА дисквалификация қилиши мумкин. Хабарингиз бор, аввал Швеция терма жамоаси сафида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушган Жорж Мурод ФИФА ва ОФКнинг рухсатисиз "янги" терма жамоаси сафида майдонга тушган. Бу ҳақида хабар топган Тожикистон ФФ ФИФАга хат ёзганди. Ўз навбатида ФИФА вакиллари тез орада мазкур масала юзасидан якуний қарорларини чиқаришларини айтиб ўтганлар. Олган маълумотларимизга кўра, текширув ишлари бироз чўзилиши муносабати билан Сурия иштирокидаги биринчи ўйин қолдирилиши мумкин. Агар ФИФА Сурия ФФ фойдасига қарор чиқарадиган бўлса, Сурия - Ўзбекистон ўз вақтида бўлиб ўтади. ФИФА Сурияни айбдор деб топса, рақибимиз Тожикистон терма жамоаси бўлади.

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 533 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.08.2011 | Комментарии (0)




    15-турдан ўрин олган "Шўртан" - "Насаф" ўйини якунига этгач икки жамоа мухлислари ўртасида кичик тўқнашув юзага келади ва стадионга моддий зарар етказилади. Мухлислар ўртасида чиққан низога энди клубларимиз катта миқдордаги жарималарни ПФЛ ҳисобига ўтказиб берадилар. Олган маълумотларимизга кўра "Шўртан" ва "Насаф" жамоалари 5 000 000 сўм миқдорида жарима тўлайдилар.

    Агар мухлислар кейинчалик ҳам шу каби тартибсизликларни келтириб чиқарсалар, ПФЛ янада жиддий чора кўриши мумкин. Шунинг учун олий ва биринчи лига жамоалари мухлислари ўз суюкликларини фақатгина трибуналарда қўллаб - қувватлашлари, мағлубиятни ҳам бирдек хазм қилишларини сўраб қоламиз. Акс ҳолда бундан фақатгина севимли жамоангиз зарар кўриши мумкин холос.


    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 560 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.08.2011 | Комментарии (0)

    13 август куни Қаршида «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоалари 16-тур доирасида куч синашишади. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси расмий веб-сайтининг хабарига кўра, ушбу учрашувни Осиёнинг уч карра тенгсиз ҳакам – Равшан Эрматов бошқариб боради. Эътиборлиси, «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоаларининг миллий чемпионат доирасидаги кетма-кет учинчи учрашувини бошқариш Равшан Эрматовнинг зиммасига юклатилмоқда. ОЛИЙ ЛИГА. 16-ТУР 13 август, шанба Қарши. «Насаф» марказий стадиони. Соат 20:00 «НАСАФ» – «БУНЁДКОР» Бош ҳакам: Равшан ЭРМАТОВ Қанот ҳакамлари: Абдухамидулло РАСУЛОВ, Рафаэль ИЛЬЯСОВ (барчаси – Тошкент) Захира ҳакам: Рустам ТОШМУҲАММЕДОВ (Нукус) Учрашув назоратчиси: Александр ПОПОВ (Тошкент) Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 491 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz