Вторник, 30.04.2024, 19:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 03


    Футбол бу фақат ўйинми? Йўқ. Футбол –нафақат спортнинг бир тури, балки бу ҳамжиҳатлик, кайфият, дўстлик рамзидир. Бунга яқинда Қашқадарёга қилган сафаримиз чоғида яна бир бор амин бўлдик. Сафаримиздан мақсадимиз муштарак эди. «Насаф» - «Динамо» учрашувини кўриш баҳонасида, Қашқадарёнинг диққатга сазовор жойлари билан билан танишиб чиқиш. Хуллас, шанба куни биз учун унутилмас кунга айланди. Келинг, сайёҳатимизни бошидан бошлайлик.

    Самарқанддан Қашқадарёга

    30 июль. Шанба саҳари. Ёзнинг иссиқ кунларидан бири. Муқаддас рамазон ойи бошланишига бир кун қолди. Бу яна шундай кунки, мухлислар узоқ кутган санадир. Яъни Олий лиганинг иккинчи давраси бошланиши. Ҳамма жамоалар турлича тараддуд кўришган ва энди буларнинг тайёргарлиги қай даражада бўлганлигини майдонда кўриш вақти келди. Бир сўз билан айтганда мухлислар учун яна ҳижрон, яна ҳаяжон…

    Биз учун қадрдон бўлган «Динамо» жамоаси шу куни Каршида «Насаф» меҳмони бўлади. Жамоамизни жиддий синов кутиб турибди бугу ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 817 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)

    Ўзбекистон кубоги

    Ярим финал

    Биринчи учрашув

    2 август

    «Нефтчи» - Пахтакор» - 0:1 (0:1)

    Фарғона. 14838томошабин.

    Ҳакамлар: В ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 637 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)



    Мўъжизавий лаҳзалари, ёрқин хотиралар. Ҳар бир футболчининг ўз фаолияти даврида айнан шундай лаҳзалар бўлиши шубҳасиз. Яқинда «Челси» клуби расмий сайти ўз таркибидаги ўйинчиларнинг «Мўъжизавий лаҳзалари» ҳақида маълумот берди. Марҳамат, сиз хам «Аристократлар»нинг олтин лаҳзалари-ю, ёрқин хотираларидан бахраманд бўлинг.

    Эшли Коул: «Гол урганимда бошқа оламга кириб қолганман»
    – 2002-йилги мавсумда биз «Нюкасл»га қарши майдонга тушдик. Ўшанда табиийки, мен «тўпчилар» шарафини ҳимоя қилардим. Пирес «қарғалар» ҳимоячиси Николас Дабиза оёқлари орасидан менга кутилмаганда тўп узатди мен дарвозани ишғол қилдим.Тўғри, кўпчилик учун бу одатий ҳол лекин ўшанда мен эндигина асосий таркибга кириб келаётгандим. Ёш футболчиларга ўз жамоасининг етакчилари ишонишса шубҳасиз ўша футболчи жамоага тезроқ кўникиб кетади. Айнан ўша гол менинг фаолиятимда бурилиш ясаган.Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтаркан мен умуман бошқа олам оғушида қолгандим.

    Флоран Малуда: «Алекснинг гапи ёдим ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 540 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)


    Россиянинг "Алания" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида сальвадорлик ҳужумчи Родольфо Зелайя билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатган.

    "Алания" клуби 23 ёшли ҳужумчини ижарага олмоқда. Аммо, шартномада ижара муддати тугагандан сўнг, россияликларга футболчини сотиб олиш ҳуқуқи ҳам берилади.

    Зелайя яқинда бўлиб ўтган КОНКАКАФнинг Олтин Кубогида иштирок этган ва тўртта учрашувда тўртта гол киритишга муваффақ бўлган.

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)

    Испания – ўсмирлари Европа чемпиони!

    Испания терма жамоаси ўсмирлар ўртасида ўтган Европа чемпионатида ғолиб бўлди. Жамоа финалда Чехия терма жамоасига қарши ўйин олиб борди.

    Айтиб ўтиш жоиз, учрашув жуда қизиқарли ўтди. Дастлаб ҳисобни чехлар очишди, учрашув тугашига беш дақиқа қолганда эса Ауртенече ҳисобни тенлаштирди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Лаха Чехияни олдинга олиб чиқди. Аммо заҳирадан майдонга тушган Алькасер ўзини кўрсатди ва икки гол киритиб жамоасига чемпионлик унвонини олиб берди.

    Бундан бир ой аввал Испания терма жамоаси ёшлар ўртасида ўтказилган Европа чемпионатида ҳам ғолиб чиқганди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)

     

    ФИФА раҳбарияти Англия парламенти ва маданият, спорт ва ОАВ қўмитаси раҳбари Жон Уиттенгдейлга жавобан очиқ хат йўллашга қарор қилди.

    Бундан бироз вақт олдин Англия парламенти мамлакатнинг 2018 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мезбонлиги учун тайёрлаган аризасининг қабул қилинмаганлиги борасида суриштирув ишларини олиб борган эди. Суриштирув ишлари якунида инглизлар ФИФАни коррупцияда айблаган. Унга кўра, 2022 йилги жаҳон чемпионати фақатгина пора эвазига Қатарга берилгани айтилмоқда.

    Бироқ ФИФА порахўрлик иши юзасидан аниқ далиллар талаб қилмоқда. Халқаро футбол ташкилоти инглизлардан ушбу иш юзасидан аниқ далилларни кўрсатишларини ва агарда бундай далиллар мавжуд бўлмаса, дарҳол асоссиз ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)


    16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичининг "С” гуруҳи ўйинлари октябрь ойида Тошкентда ўтаказиладигaн бўлди. Бу борада ОФК томонидан тасдиқловчи ҳужжат Ўзбекистон футбол федерациясига келиб тушди.

    Ўзбекистон футбол Федерациясининг дастлабки таклифига қўра турнир 12-24 сентябр кунлари Қарши шаҳрида ўтказилиши керак эди. Аммо, 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режасининг кенгайтирилган тартибда олиб борилиши муносабати билан мусобақалар бу вақтда ўтказилмайдиган бўлди. 

    ФИФА Ўзб ... Читать дальше »

    Просмотров: 586 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)


    Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 8-11 август кунлари Киевда Валерий Лобановский хотирасига бағишланган халқаро турнирда иштирок этади. Куни кеча олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби Украинага борадиган футболчилр рўйхатини эълон қилди.

    Ушбу рўйхатдан жами 20 нафар футболчи жой олди. Уларнинг кўпчилиги доимий равишда терма жамоага чақириладиган ва унинг ўзагини ташкил қиладиган ўйинчилардир. Шунга қарамай, бу сафар янги футболчилар ҳам таркибга жалб қилинди. Масалан, "Бухоро” ҳимоячиси Бобур Омонов ва Бирични лига вакили "НБУ-Осиё” ҳужумчиси Нодир Одилов илк маротаба терма жамоадан таклиф олди. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, узоқ муддатли танаффусдан кейин Фарғонанинг "Нефтчи” жамоаси аъзоси Сардор Мирзаев жамоага қайтди.

    Эслатиб ўтамиз, қуръа натижасига кўра, Вадим Абрамов шогирдлари мусобақани 9 август куни Сербия термасига қарши ўйин билан бошлайдилар. Мезбонлар Украина терма жамоаси эса шу куни Исроил билан куч синашишади ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 532 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 август куни Руминия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказмайди. Бу ҳақда ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов маълум қилди.

    Дарҳақиқат, Руминия терма жамоаси билан ўйин ўтказиш борасида сўнгги икки ҳафта мобайнида музокаралар олиб борилди. Ушбу учрашув ташкилотчиси ҳисобланган ФИФА агенти Руминия футбол федерацияси билан боғланиб, улар ўйинни Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказиш таклифи билан чиқишди. Аммо Ўзбекистон футбол федерацияси мутасаддилари 10 август куни фақат Тошкентда ўйнаш мақсадида эканликларинини билдиришди. Шу тариқа, меҳмонлардан расмий жавоб хатининг келиши бироз чўзилиб кетди.

    "Руминия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш юзасидан музокаралар олиб бордик. Улар ўйинни Венада, биз эса Тошкентда ўтказиш таклифи билан чиқдик. Шу тариқа, якуний хулосага келиш бироз чўзилиб кетди. Охир-оқибат эса бир тўхтамга кела олмадик ва ўйин амалга ошмайдиган бўлди. Энди Сурия терма жамоаси билан ... Читать дальше »
    Просмотров: 467 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон Футбол Фдерацияси биносида олий лига клублари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    1 август куни соат 11:00да бошланган мажлисда ЎФФ президенти Мираброр Усмонов, бош котиб Сардор Раҳматуллаев ва ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магомедов ҳамда олий лигада иштирок этувчи клублар раҳбарлари, мураббийлари, спорт менежерлари, футбол академияси директорлари ва бошқа ходимлари қатнашишди.

    Даставвал сўз ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга берилди.
    Мираброр УСМОНОВ: - Аввало ушбу йиғилишда иштирок этаётган барча клуб раҳбарларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Сизларнинг клубларга бераётган эътиборингиз оқибатида терма жамоаларимиз халқаро майдонларда яхши натижалар қайд этишмоқда. Ўсмирларимиз термаси 10та вилоятдан сараланган футболчилардан ташкил топди. Қачон терма жамоамизда бунча кўп вилоятдан футболчилар йиғилганини эслай олмайман. Миллий термамиз Осиё чемпионатида 4-ўринни қўлга киритгач, хорижга йўл олаётган легионерларимиз сони ошди. Ҳозирги кун ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 684 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)


    Бу йилга мавсумда бир қатор футболчилар чемпионат баҳсларидан четда қолишди. Булар сафида бир пайтлар "Нефтчи”даги ёрқин ўйинлари билан барчанинг меҳрини қозонган Умид Исоқов ҳам бор. Ўтган мавсумнинг биринчи ярмини Саркисян жамоасида ўтказган 31 ёшли футболчи бу йилги баҳсларни томошабин бўлиб кўзатмоқда. У айни дамда нималар билан шуғуланаётганини билиш мақсадида Қўқон томон йўл олдик.

    Маълум бўлишича, машҳур футболчи шу кунларда тадбиркорлик соҳасида фаолият юритаётган экан. Унинг эски жароҳатлари битгач, яна футболга қайтиш нияти бор. Лекин Умид келажагини қайси ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz