Вторник, 30.04.2024, 17:51
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 26

    "Анжи" клубига доир яна бир хабар, Москванинг "Динамо” жамоаси посбони Владимир Габулов шу кунларда махачқалъаликлар сафига бориб қўшилади.

    "Спорт Экспресс” нашрининг маълум қилишича, дарвозабон "Анжи” билан ўн кун олдин келишувга эришган. Бироқ, ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган клуб раҳбарлари эндигина "Динамо”га расмий таклиф билан чиқишган. Москваликлар бу таклифга ижобий жавоб қайтаришган.

    Категория: Россия | Просмотров: 485 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)

    Бироз олдин Монакода Европа Лигаси 2011/2012 йилги мавсуми учун гуруҳларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръада 48 жамоа 12 гуруҳга бўлинди.

    Қуръа натижалари билан танишинг:

    A Гуруҳи
    Тоттенхэм (Англия)
    Рубин (Россия)
    ПАОК (Греция)
    Шэмрок Роверс (Ирландия)

    B Гуруҳи
    Копенгаген (Дания)
    Стандард (Бельгия)
    Ганновер (Германия)
    Ворскла (Украина)

    C Гуруҳи
    ПСВ (Голландия)
    Хапоэль Тель-Авив (Иcроил)
    Рапид (Руминия)
    Легия (Польша)

    D Гуруҳи
    Спортинг (Португалия)
    Лацио (Италия)
    Цюрих (Швейцария)
    Васлуй (Руминия)

    E Гуруҳи
    Динамо Киев (Украина)
    Бешиктош (Туркия)
    Сток Сити (Англия)
    Маккаби Тель-Авив (Исроил)

    F Гуруҳи
    ПСЖ (Франция)
    Атлетик (Испания)
    Ред Булл Зальцбург (Австрия)
    Слован (Словакия)

    G Гуруҳи
    АЗ Алкмар (Голландия)
    Металлист (Украина)
    Аустрия (Австрия)
    Мальмё (Швеция)

    H Гуруҳи
    Брага (Португалия)
    Брюгге (Бельгия)
    Бирмингем (Англия)
    ... Читать дальше »
    Категория: UEFA Европа лигаси | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)



    «Насаф» - «Навбаҳор» ўйинидан кейинги матбуот анжумани фақат бир қисмдан иборат бўлди. Сабаби меҳмонлар устози журналистлар билан учрашувга ташриф буюрмади. Шу боис ОАВ ходимларининг саволларига фақат "Насаф” устози жавоб қайтарди.

    - Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасини аъло даражада ўтказдик ва 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик, - дея гап бошлади "аждарлар” устози. – Аммо кейин шогирдларим хотиржамликка берилишди ва бунинг натижасида жазоланишди. Улар иккита голдан кейин муддатидан олдин ғалабага ишониб юборишди. Бироқ учрашув 90 дақиқа, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингунига қадар давом этишини ҳамма билади. Шу боис кераксиз жойда ўз дарвозамиздан голлар ўтказиб юбордик. Албатта, биз бу хатоларни таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйин видеоёзувини қайта кўриб чиқамиз ва ким, қаерда, қандай хато қилганини билиб оламиз. Бундан олдинги турда Бекободда жуда қийин ўйинни ўтказдик. Умуман олганда, ҳар тўрт кунда учрашув ўтказаяпмиз бу ҳам қайсидир маънода руҳий ва жисмоний томондан ўзига хо ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 462 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)



    25 август куни Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф” - "Навбаҳор” учрашуви 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

    Одатга мувофиқ, ўйиндан кейин иккала жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилиши керак эди. Дастлаб, Анатолий Демяненко журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Лекин мағлуб жамоа устози ўйиндан кейиги матбуот анжуманига ташриф буюрмади.

    Наманганликлар матбуот анжуманида иштирок этмаслик сабабини самолётга кечикишаётганликлари билан изоҳлаганлар.

    Манба: www.Fk.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 499 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)



    "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

    Унга кўра, Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Мираброр Усмонов "Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

    Ушбу юксак унвон билан ЎФФ раҳбарини самимий муборакбод этамиз ва яна узоқ йиллар мобайнида юртимиз равнақи йўлида хизмат қилишини тилаб қоламиз.

    Манба: the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 558 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)


    6 сентябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Япония учрашувига чипталар сотувга чиқарилди.

    Ўзбекистон футбол Федерацияси терма жамоалар Маркази мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Яъни, чипталар 3 хил тоифага бўлинади. Шунингдек, хоҳловчилар учун СИП секторидан 15 000 сўмдан чипталар сотувга қўйилган. 1-тоифадаги чипталар нархи 10 000, 2-тоифадаги чипталар 5 000 ва 3-тоифадаги чипталар нархи 3 000 сўмдан белгиланган.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон футбол Федерацияси мутасаддилари қалбаки чипталар савдосини олдини олиш мақсадида, чипталар устига ЎФФ логотипи кўринишидаги махсус ҳимоя белгиси туширилган. Ишқибозлар учрашувга кириш чипталари "Пахтакор” стадиони кассаларидан ҳарид қилишлари мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйин 6 сентябрь куни соат 19:00да бошланади.

      м ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 514 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)


     

    Олдинроқ хабар бериб ўтганимиздек, Туркиянинг "Фенербахче" клуби келишилган ўйинларда иштирок этган деб топилиб Европа Чемпионлар Лигаси мусобақаларидан четлаштирилганди. Истамбул фонд биржасининг ҳисоб китобларига кўра, жамоанинг Европанинг энг нуфузли мусобақасида иштирок эта олмаслиги "Фенер"нинг молиявий имкониятига 25 миллион зарар келтирар экан. Бу ҳақда "Рейтерс" ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

    Таъкидлаб ўтиш жоиз, Туркия чемпионлигини қўлга киритган жамоа кейинчали кмаълум бўлишича, бу ишни бир нечта учрашувларни келишган ҳолда амалга оширган экан. Шу боисдан ҳам Туркия Футбол Иттифоқи жамоани ЕЧЛда иштирок этишини таъқиқлаб қўйганди.

    Европа Чемпионлар Лигасида "Фенербахче"нинг ўрнида энди "Трабзонспор" жамоаси Туркия шарафини ҳимоя қилади.

    Манба: www.sport-express.ru
    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 48280 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)

     

    25 август (пайшанба)

    «Нефтчи» – «Бухоро» – 2:0 (1:0)

    Фарғона. 13822 томошабин.

    Ҳакамлар: Р. Э ... Читать дальше »

    Категория: Олий лига | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)


    "Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Леонел Месси Европанинг энг яхши футболчиси учун аталган совриннинг биринчи соҳибига айланди. Маълумки, УЕФА жорий йилдан бошлаб "куҳна қитъа”нинг тенгсиз ўйинчисини аниқлашни йўлга қўйди.

    Мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлашда журналистлар ва УЕФАга аъзо бўлган давлатлар вакиллари иштирок этишди. Аргентиналик футболчи жамоадоши Хави ва "Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуларни ортда қолдирди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 533 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)


    25 август куни Монакода Европанинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланмиш Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, барча 32 жамоа ўз рақибларини билиб олишди.

    Хусусан, амалдаги чемпион  Каталониянинг "Барселона” клуби "Н” гуруҳидан  жой олди. Гвардиола шогирдларининг энг асосий рақобатчиси бу "Милан”дир.  Бунтан ташқари, Беларуснинг БАТЭ клуби ҳам шу квартетга жойлашди.  Чехиянинг «Виктория” жамоаси бу тўртликни якунлаб беради.

    ... Читать дальше »

    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)




    Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси мамлакат кубоги доирасида «Шўртан» ва «Пахтакор» ўртасидаги ярим финал учрашувлари санасини тасдиқлади.

    Ғузорда бўлиб ўтадиган биринчи учрашув 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. Тошкентдаги жавоб учрашуви эса 18 октябрь куни ўтказилади. Ярим финалнинг дастлабки учрашуви 28 сентябрь куни бўлиб ўтиши муносабати билан, олий лиганинг 22-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Сўғдиёна» ўртасидаги баҳс 1 октябрдан 2 октябрга кўчирилди.


    манба : pfl.uz


    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 757 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)


    Англияниг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Эммануэль Адебайор ижара асосида Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби сафига ўтди. Пайшанба куни тунда лондонликлар расмий сайти тоголик футболчини ўз сафларига қўшиб олганларини расман маълум қилдилар.

    Ҳозирча йигирма етти ёшли ҳужумчининг трансфери борасидаги маълумотлар ошкор қилинмаяпти.

    Эммануэль Адебайор ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Мадриднинг "Реал" клубида ижара асосида ўтказган эди. Гарчанд мадридликлар ижара муддати якунига етгач уни сотиб олиш имкониятига эга бўлган бўлсаларда, бу имкониятда ... Читать дальше »

    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz