Вторник, 30.04.2024, 23:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 07


    Мамлакатимизнинг ёш ва таниқли мутахасисларидан бири Азамат Абдураимов куни кеча Россияга жўнаб кетди. Мутахасиснинг айтишича, у Россияда мураббийлик соҳаси бўйича малака оширади.

    «Икки ҳафта олдин Москвада бўлиб «Анжи» бош мураббийи Гаджи Гаджиев билан учрашгандим. У билан август бошида «Анжи» клубида мураббийлик малакамни ошириш борасида тажриба алмашишга келишиб олган эдик. Шунга мувофиқ Москвага йўл олаяпман. Энди икки ҳафта давомида «Анжи» клуби билан бирга бўламан ва ўйлайманки мураббийлик соҳасида янада янги қирраларни кашф этаман» - дейди Азамат Абдураимов.
    Эслатиб ўтамиз, ҳозирда махачқалъаликлар клубида Одил Ахмедов билан бирга Илҳом Шарипов ҳам бўлиб турибди.
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)

    Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед – 2:3 (2:0)

    Голлар: 1:0 – Лескотт (38), 2:0 – Джеко (45), 2:1 – Смоллинг (52), 2:2 – Нани (58), 2:3 – Нани (90).

    МАНЧЕСТЕР СИТИ: Джо Харт, Ричардс, Компани, Лескотт, Коларов (Клиши, 73), Яя Туре, Н. де Йонг, Сильва, Милнер (Джонсон, 67), Джеко, Балотелли (Бэрри, 59).

    МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Де Хеа, Видич (Дж. Эванс, 46), Рио Фердинанд (Джонс, 46), Смоллинг, Эвра (Рафаэл, 72), Кэррик (Клеверли, 46), Андерсон, Эшли Янг, Нани, Уэлбек (Бербатов, 89), Руни.
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 517 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)


    Англия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло 10 август куни Лондондаги "Уэмбли” стадионида бўлиб ўтадиган Голландияга қарши шртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Италиялик мутахассис бу галл 25 нафар футболчини таркибга жалб этган.

    Дарвозабонлар:  Роберт Грин ("Вест Хэм"), Жо Харт ("Манчестер Сити"), Дэвид Стокдейл ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)





    «Пахтакор» - «Бунёдкор» учрашувининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Мурод Холмуҳамедов кўп ўтмай Хитойнинг «Далян Шейда» клубига ижарага берилди. Мазкур чемпионатда учта ўйин ўтказишга муваффақ бўлган ҳамюртимиз билан сайтимиз учун эксклюзив интервю олдик.


    «Бу ерга кўникишим бироз қийин кечяпти. Жамоадаги муҳит яхши. Легионерларга илиқ муносабатда бўладилар. Лекин юртимдан узоқда фаолият олиб бораётганлигим учун бўлса керак, бироз қийналяпман. Умид қиламан барчаси ўз изига тушиб кетади» - дейди Холмуҳаммедов.


    - Жамоангиз таркибини кўриб қизиқ ҳолатга гувоҳ бўлди. Хитой - Ўзбекистон ўйинида сиз зарбасини қайтарган футболчингиз, Ли Жичао айнан шу жамоада тўп тепаркан...
    - Ҳа тўғри. У билан битта жамоадамиз. Ундан бу ҳам ҳайрон бўлди.


    - Нима деди?
    - Билганига эндигина 4 кун бўлди. Қизиқ бўлди. 4 кун олдинги машғулотларимизда пенальти тепишни машқ қилаётгандик. Жамоамиз маъмури мен ўша «дарвозабон» эканлигимни айтиб қолди. Кейин ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 605 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)



    Кеча бўлиб ўтган "Шўртан” ҳамда "Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳсда "оқ бўрилар”нинг черногориялик легионери Предраг Вуойвич жуда яхши ҳаракат қилиб, стадионга йиғилганларда яхши таасуроот қолдирди. Учрашув ниҳоясига етгач, "Шўртан” клуби матбуот хизмати вакиллари Предраг Вуйовичдан ўйин ҳақидаги фикрларини сўрашди.

    "Биз Ўзбекистоннинг етакчи клубларидан бирига қарши баҳс олиб бордик ва чиройли тарзда ғалаба қозондик. Ўйин қийин бўлиши олдиндан биз учун ҳам, "Насаф” учун ҳам аниқ эди. Ўйинга рақибаримизга нисбатан биз руҳан тайёр эдик. Сабаби, икки ўйинда ғалаба қозонгандик, улар эса иккита ўйинни бой беришганди”.

    "Қолаверса, "Насаф”га қарши бўладиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Учрашувда "Насаф”нинг 15 дақиқалик ташаббусга эга бўлишини ҳисобга олмаганда, биз улардан ҳар томонлама кучли ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик. Ишонаманки, бу ғалаба билан чекланиб қолмаймиз ва кейинги учрашувларда ҳам ижобий натижаларни қўлга киритамиз”, дейди Вуйович "Ш ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон Олий Лигасининг 15-турида ўрин олган «Шўртан» – «Насаф» жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоясига етгач, ғузорликлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Эркинов нги жамоа бош мураббийида жамоа ўз ўйинини топиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

    «Учрашув анча қийин ва шу билан биргаликда қизиқарли кечди. Давралар оралиғида кўрган тайёргарлигимиз ва қилган меҳнатимизни самарасини кўряпмиз. Уч учрашувда ғалаба қозондикми, демак, Тожмурод Шамакович бизни тўғри йўлдан олиб кетяпти».

    "Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Ғалабани оддий жамоа устидан эмас, принципал рақиб ва ўз олдига чемпионлик вазифасини қўйган клуб устидан қозонаганимиз мухлисларимиз хурсандчилигини икки баробар ошириб юборди. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва ўз мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз», дейди Эркинов «Шўртан» клуби расмий сайтига берган интервью чоғида.

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 607 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон Олий Лигасининг 15-турида ўрин олган «Шўртан» – «Насаф» жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоясига етгач, ғузорликлар ҳимоячиси Асрор Алиқулов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Алиқулов улкан мақсадларни қўйган жамоа устидан қозонилган ғалаба ёқимли бўлишини таъкидлаб ўтди.

    «Учрашув анча қийин кечди. Сабаби, рақибларимиз кетма-кет икки мағлубиятдан кейин ушбу ўйинда ғалаба қозониб ўз мухлисларини хурсанд этишни мақсад қилганликларини жуда яхши билардик.» – дейди, «Шўртан» клуби сардори Асрор Алиқулов.

    «Лекин, бизнинг таркибимиз ҳам кучсиз эмасди. Қолаверса, биринчи даврада йўқотилган очколар сонини тўлдиришиз шарт ва клуб олдига қўйилган вазифани бажаришимиз учун иккинчи давра ўйинларида ғалаба қозонишимиз керак. Шу боис ҳам, кеча биз ҳам, рақибларимиз ҳам бор куч ва ғайратларини ишга солиб, ғалаба учун майдонга чиқдик.»

    «Фаолиятим давомида жуда кўплаб учрашувларда майдонга тушиб, бир қатор ғалабаларни қўлга киритганман. Бу ғалабаларнинг алоҳида ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 528 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)



    Агар Осиёнинг 35та терма жамоасини оладиган бўлсак (ЖЧ-2014 2-саралаш босқичида ўйнаган 30та ва бу босқичдан озод этилган 5та терма), хорижлик бош мураббийлар сони маҳаллийларникидан сезиларли даражада кўп.

    Эътибор беринг, шу 35та жамоадан нақ 23таси легионер мураббий хизматига таянмоқда. Улардан 21 нафари Европа ёки Жанубий Америкадан, фақат 1 нафари осиёлик - ироқлик Аднан Ҳамад. Умуман олганда, германияликлар кўпчиликни ташкил этишмоқда - 5 киши.
    ХОРИЖЛИКЛАР

    1. Австралия - Холгер Осиек (Германия)

    2. БАА - Сречко Катанец (Словения)

    3. Бангладеш - Никола Илиевски (Македония)

    4. Баҳрайн - Питер Тейлор (Англия)

    5. Вьетнам - Фалько Герд Готц (Германия)

    6. Индонезия - Альфред Риддл (Австрия)

    7. Иордания - Аднан Ҳамд (Ироқ)

    8. Ироқ - Вольфанг Зидка (Германия)

    9. Лаос - Ханс-Питер Шаллер (Австрия)

    10. Ливан - Эмиль Рустом (Франция)

    11. Мальдив ороллари ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 550 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)





    Бу галги жаҳон чемпионати саралаш тизимига бироз ўзгартириш киритилганидан хабарингиз бор, албатта. Яъни, бизнинг қитъада саралашнинг 3-босқичи учун қуръа саватчалари терма жамоаларнинг аввалги ЖЧ ёки саралашдаги натижалари асосида тузилган рейтинг бўйича эмас, балки ФИФАнинг июль ойи рейтингига қараб тузиладиган бўлди. Ёдингизда бўлса, эски тизимда юқори кўрсаткичга эга 5 терма жамоа – Япония, Ж.Корея, Австралия, КХДР, Баҳрайн биринчи саватчадан ўрин олишарди. Қарабсизки, улар ўзаро тўқнаш келишмайди, ҳар бири алоҳида 5 та гуруҳга бўлинарди (аслида уларнинг ичида ҳам баъзилари у қадар кучли эмас). Янги тизимда эса барча бир хил имкониятга эга: кучсизроқ гуруҳга тушмоқчимисан? Марҳамат, ФИФА рейтингида юқорида бўл! (Осиё жамоалари ичида, албатта)


    Яна бир кичик фарқ, қуръа ташлаш маросими Куала Лумпурда эмас, Бразилияда бутун жаҳон бўйича – 30 июнь куни бўлиб ўтади. Терма жамоаларнинг июль ойи рейтинги эса 27 июльда (эртадан кейин) эълон қилинади. Ва айнан шу ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 502 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)



    Бино қуришдан аввал пойдеворни мустаҳкам бўлиши хақида жиддий қайғурилади. Футболда эса кўп ҳолларда бунга амал қилиш эсдан чиқиб қоладими ёки бугунги кун билан яшайдиганлари кўпчиликни ташкил қилади. Буларни номларини бирма-бир санаб ўтишимизни хожати бўлмаса керак...
    Ҳозирги кунда авлодлар алмашинуви оқибатида Фарғонамизнинг Нефтчи жамоасини ҳолига хавас қилиш амри маҳол. Эътибор беринг, хўш 18 миллий чемпионатимизда 5-ўринни эгапллаган бу жамоа бош мураббийи Юрий Саркисян биз учун 5-ўрин фожеа деганди. Ваҳоланки ўтган мавсумда улар аутсайдерлар қаторидан аранг қутилиб қолишгани ҳеч кимга сир эмас. Балки чемпионатимиз савияси ошди деган фикрлар тўғрими? Ёки Нефтчини пойдеворини мустаҳкамлаш эмасми? Нефтчи академияси қаерга тайёрлаяпти ёшларни? Бу саволларни ҳаммаси мураббийга бориб тақалади. Тўғри Саркисян тажрибали мураббий. Лекин мана 10 йилдирки мамлакат биринчилигига уни ҳам қўли етмаяптику? Мана 25 йилдирки ҳали биронта терма жамоамизга мотор, яъни терма ўзагини таш ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)


    5 август (жума)

    «Андижон» – «Олмалиқ»  - 1:0 (0:0)

    Андижон. 6442 томошабин.

    Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) – 9,0, А. Букатин (Тошкент) – 9,0, А. Миронов (Тошкент) – 9,0, Ш. Базаров (Наманган) - 9.

    Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 502 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)




    Матбуот анжуманига иккинчи бўлиб майдон эгалари бош мураббийи Миржалол Қосимов кириб келди.

    - Ўйин ҳақида қисқа гапирадиган бўлсам, натижадан қониқдим аммо ўйиндан эмас, - деди Миржалол Қўшоқович.

    - Йирик ҳисобда ғалаба қозониш учун нима етишмади?
    - Консентрация ва рақиб! Кетма-кет ўйинлар ва "Насаф”га қарши охирги учрашувимизда шогирдларим кўп куч сарфлашганинин сезиб турибман. Ёзнинг иссиқ чилласида сўнгги бир ҳафтада учта ўйин ўтказдик. Ҳамма чарчаган. Энди кейинги учрашувимизгача маълум вақт бор. Шу оралиқда дам олишга фурсат бор.

    - Ёшларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
    - Шуҳратов кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Дилшод Жўраев ва Анвар Раҳимовлар ҳам мени қониқтирадиган ўйинни кўрсатишмади. Танаффус чоғида уларга айтдим: ёшлар футболи ортда қолди, энди катта футболга мослашадиган пайт келди. Ўйлайманки, улар етарли хулосаларни чиқариб олишади.

    - Азизбек Ҳайдаровнинг жамоадан кетганидан сўнг марказда бўшлиқлар кузатиляптими?
    - Ҳ ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 446 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)






    "Бунёдкор” – "Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида журналистлар саволларига биринчи бўлиб меҳмонлар устози жавоб қайтарди.

    - Чиройли ўйин бўлди, деб ўйлайман. Учрашувни томоша қилган мухлислар "Бунёдкор”ни биринчи, бизни эса охирги поғонада бораётганимизга ишонгиси келмайди. Кўпчилик, "Бунёдкор” йирик ҳисобда ғалаба қозонади деб кутган бўлиши мумкин. Лекин янги шакллантираётган жамоам аъзолари ўзларини йўқотиб қўйишгани йўқ. Чемпион майдонида кичик ҳисобда мағлубиятга учрадик, - деди "Сўғдиёна” бош мураббийи Мурот Отажонов.

    - Жамоангиздаги янги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?
    - Дарвозабонимиз ва 10-рақамда тўп сурган Эдуард Томашков молдавиялик. Улар ёмон таассурот қолдиришгани йўқ. Агар бу икки легионеримиз кучлироқ жамоада бўлишганида мухлисларга ярқ этиб ажралиб туришарди. Месси ҳам кучли ўйинчилар билан ўзини нималарга қодир эканлигини намойиш этмоқда. Аргентина терма жамоасида эса...

    - "Бунёдкор”дан ижарага олинган футб ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 542 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)





    "Бунёдкор” шанба оқшомида Жиззахнинг "Сўғдиёна” клубини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Эсингизда бўлса, Жиззахда ўтган биринчи даврадаги учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари 6:1 ҳисобида рақибни тор-мор этишганди.

    «БУНЁДКОР» - «СЎҒДИЁНА» 1:0 (1:0)
    Гол: Милош Трифунович 24
    «Бунёдкор»: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Ислом Иномов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Жасур Ҳасанов (10.Шавкат Саломов 77), 14.Милош Трифунович, 18.Славолюб Жоржевич, 22.Виктор Карпенко (сардор), 26.Анвар Раҳимов (21.Дилшод Жўраев 59), 44.Расулжон Шуҳратов (20.Анвар Солиев 46)
    «Сўғдиёна»: 30.Александр Меленчук, 4.Даврон Файзиев (сардор), 6.Тимур Айзатулов (17.Сардор Қаҳҳоров 88), 9.Собир Ҳамидов, 10.Эдуард Томошков, 11.Исроил Турсунов (18.Сарвар Жўраев 68), 13.Тимур Нуриддинов, 15.Санжар Тўрақулов (7.Расул Ҳайитов 56), 2.Ориф Мамажонов, 19.Баҳодир Пардаев, 20.Аслжон Бегимқулов
    Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий) 8,4; А.Цапенко (тош.вил.) 8,6; А. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 549 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)



    Италия суперкубоги
    Милан – Интер – 2:1 (0:1, 2:0)

    Голлар: 0:1 – Снейдер (22), 1:1 – Ибрагимович (61), 2:1 – К. Боатенг (69).

    МИЛАН: Аббьяти, Дзамбротта, Силва, Неста, К. Боатенг (Эмануэлсон, 82), Абате, Гаттузо (Амброзини, 75), ван Боммел, Зеедорф, Робиньо (Пато, 62), Ибрагимович.

    ИНТЕР: Жулио Сезар, Киву, Самуэль, Раноккия, Х. Дзанетти, Альварес (Фараони, 63), Т. Мотта, Станкович (Паццини, 74), Оби (Кастайнос, 82), Снейдер, Это′О.
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)



    Иккинчи давранинг иккинчи учрашувида Ғузорга сафар уюштирган "аждарлар” бу гал ҳам майдонни мағлуб ҳолда тарк этишга мажбур бўлишди.

    Кутилгандек бу галги "воҳа дерби”си шиддатли курашларга, голларга бой бўлди. Иккинчи даврада икки учрашув (кубок ва чемпионат)да ғалаба қозониб ўз ўйини топиб бораётган "Шўртан” футболчилари дастлабки икки учрашувни мағлубият билан бошлаган қаршиликларга қарши дастлабки дақиқаларданоқ жуда фаол ўйин намойиш этишди. Ўтган ўйиндагидан фарқли равишда бу гал марказий ҳимояда Малишич ўрнига Филпосян жой олган бўлса, ҳужум чизиғида Шомуродов-Отақўзиев жуфтлиги ҳаракат қила бошлади. Шуингдек, олимпия терма жамоасига чақирилган Фозил Мусаев бу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмасди.

    Мезбонлар таркибида эса ҳимоя марказида собиқ "насаф”чилар Асрор Алиқулов ва Ҳамза Каримов жуфтлиги анча тартибли ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда Афонин, Хазигалиев Афонин учлиги биринчи бўлимнинг биринчи яримгача рақибларига деярли имкон беришмади.

    5-дақ ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 737 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)

    ЖЧ-2011 (U-20).

    Колумбия

    A гуруҳи

    2-тур

    Франция – Ж. Корея – 3:1 (1:0)

    Колумбия – Мали – 2:0 (1:0)

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz