Вторник, 30.04.2024, 20:14
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 13


    ОФК ҳакамлар департаменти директори Йошими Огава эгаллаб турган лавозмини тарк этди. 10 август куни япониялик мутахассис Куалла Лумпур шаҳрида Осиё футбол Конфедерацияси штаб квартирасида ўзининг охирги иш куни ўтказди. Мазкур лавозимда беш йил фаолият юртиган Огава Осиё қитъасида ҳакамларнинг савиясини ошишида ўзининг ўлкан ҳиссасини қўшди.

    Йошими бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Эндиликда у Япония Футбол федерацияси ҳакамлар департаментида иш бошлайди.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    Испаниялик машҳур мураббий Хосе Антонио Камачо Хитой футбол федерацияси билан шартнома имзолаш мақсадида Пекинга етиб келди. Испаниялик мутахассис Хитой терма жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият олиб боришга тайёрланмоқда.

    Хосе Антонио Камачонинг охирги иш жойи ватанидаги "Осасуна" клуби бўлган эди. Мураббий ушбу  клубдан февраль ойида истеъфога чиқарилган. Камачонинг хитойликлар билан имзолайдиган шартномаси уч йиллик муддатга тузилади.

    Мураббийдан дарҳол ишга тушиши талаб қилинади. Сабаби, ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)

    ЖЧ-2011 (U-20)

    Колумбия

    1/8 финал

    Португалия – Гватемала – 1:0 (1:0)

    Гол: 1:0 – Оливейра (7, пенальти)

    Аргентина – Миср – 2:1 (1:0)

    Голлар: 1:0 – Ламела (42, пенальти), 2:0 – Ламела (64, пенальти), 2:1 – Салах (70, пенальти).

    Камерун – Мексика – 1:1 (0:0), пен.сер - 0:3

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    Ушбу ҳафтада Андижон шахрида чоп этиладиган "Футбол Экспресс" газетасида "Андижон" футбол клуби турли йилларда ҳимоя қилган футболчилар ҳақида мақола чоп этилди. Бу мақолани тўлалигича эътиборингизга ҳавола этамиз.

    "Ҳамкасбимиз Бобурбек Турсунов «Бухоро»да тўп сурган фахрийларнинг бугунги кунда қандай иш билан машғул эканликлари борасидаги маълумотли тарзда берган мақоласи анча қизиқарли чиққанди. Давоми ҳам бўлиши кераклиги ҳақида анчадан буён дилимизга тугиб юргандик. Яқин ўтмишдаги футболчиларимизнинг келгуси тақдирлари тўғрисида қизиқиб, баъзи маълумотларни сўраб ўргандик. Аксариятини шахсан таниганлигимиз туфайли бу борада деярли муаммога дуч келмадик.

    Футболчиликни тугатганларнинг ёши нечада эканлиги аҳамиятли эмас. Кимдир жароҳат туфайли фаолиятини эрта якунлашига тўғри келади. Ёки катта ёшида ҳам майдонда жавлон ураётганлари учраб турибди. Шу сабабли бу томонига унчалик аҳамият берганимиз йўқ. Асосийси, бугунги кунда қайси соҳада меҳнат қилаётганликларини ўрг ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 961 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)





    «Ростини айтсам, турнирда ғолиб чиқишимизни кутгандим, муваффақиятга эришишимизга ишонгандим. Украинага келишимиздан олдин ЎФФ раҳбарияти олдимизга мусобақада ғолиб чиқиш вазифасини қўйганди. Биз бу вазифани уддалай олганимиз ва ишқибозларимизга хурсандчилик бағишлаганимиздан хурсандман. Бу ғалабани яна бир неча кунлардан сўнг нишонланадиган Мустақиллик байрамига совға сифатида эътироф этишим мумкин» - дейди Вадим Абрамов.


    - Кўпроқ қайси ўйин қийин кечди, сербларга қарши баҳсми ёки майдон эгаларига?
    - Иккинчи учрашув биз учун бир қатор мураккабликларни келтириб чиқарди. Бунга биринчи навбатда қаторасига икки кун давомида майдонга тушганлигимиз сабаб бўлди.



    - Футболчиларимизнинг қайси ўйиндаги ҳаракатлари сизга кўпроқ манзур бўлди?
    - Шогирдларимнинг биринчи ўйиндаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Сербияликларга қарши кечган ўйинда футболчилар майдонда бирнчи рақам остида ҳаракат қилишди. Ўйиндан олдин мен уларга мана шундай ҳаракат ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 499 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)

    Ёшлар лигаси. 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди


    Кеча ёшлар лигасида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Олмалиқ” ўз майдонида "Динамо”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Худди шу ҳисоб "Сўғдиёна” – "Металлург” ўйинида ҳам қайд этилди.

    "Қизилқум” ўз майдонида "Андижон”ни йирик ҳисобда мағлуб этди – 3:0. "Насаф” – "Бунёдкор” ўйинида эса турдаги ягона дуранг натижа қайд этилди. "Бухоро” ёшлари "Навбаҳор”ни кичик 2:1 ҳисобида таслим этишди. Ушбу ўйинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Азизбек Муротов пенальтидан гол киритганини таъкидлаш жоиз.

    "Пахтакор” ўз уйида Ғузорнинг "Шўртан” жамоасини ўйинда ортда бораётганига қарамай мағлуб этди – 3:2. Ўйинда "Шўртан” вакили Муртазоев дублга эришди. "Нефчти” ўз майдонида мусобақа пешқадамларидан бири бўлган "Машъал”ни йирик ҳисобни мағлуб этди – 3:0.

    16-турдан сўнг Ёшлар лигасидаги мусобақа жадвали билан танишинг:

    16- тур. 12 август

    «Олмалиқ» - «Динамо» 4:2

    «Бухоро» - «Навбаҳор» 2:1

    «Сўғдиёна» - ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 559 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    Қозоғистоннинг Sports.kz интернет нашри мавсум аввалида "Олмос" лойиҳасини жорий қилиб, ҳар ой якунлари бўйича Қозоғистон чемпионатининг энг яхши футболчиларини аниқлаб келмоқда. Ушбу танловнинг иштирокчилари Премьер-лига клубларининг бош мураббийлари ва сардорлари ҳисобланади. Демак, март ойидан бери ўтказиб келинаётган танловда Марат Хайрулин ("Актобе") икки марта, Драган Богавац ("Астана") ва Улуғбек Бақоев ("Жетису") бир мартадан ой лауреатларига айланишди.

    Бешинчи марта ўтказилган сўровномада Премьер-лиганинг барча 12 та клуби бош мураббийлари ва футболчилари иштирок этишди. Ҳар бир иштирокчи 3 нафардан футболчининг номзодини берди. Биринчи ўрин учун 3 очко, иккинчи ўринга - 2 ва учинчи ўринга - 1 очкодан тақдим этилди. Анкеталарда 2 ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 575 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    Ярми ҳазил, ярми чин

    Икки футбол мухлиси суҳбатлашмоқда.

    - Айтинчи, ўртоқ! Ой яқинми, ёки мундиал?

    - Менимнча, ой бўлса керак, негаки уни ҳар куни кўраман, мундиални эса...

    - Ҳа сиз ҳақсиз. Айниқса, терма жамоамизни мундиалда куриш ....

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 470 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Динияр Билялетдинов "Советский спорт” нашри мухбири билан қилган мулоқот чоғида Сербияга қарши кечган учрашувда мухлисларнинг Жирковга қилган қилиқлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, "Эвертон” аъзо ҳали бери Россияга қайтмаслигини таъкидллади.

    "Ростини айтсам, Жирковни бундай ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 499 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    Москванинг "Динамо” жамоаси сардори, украиналик ярим ҳимоячи Андрей Воронин "оқ кўклар” билан янги битим имзолади. Унга кўра, украиналик футболчи 2014 йилга қадар «Динамо” вакили саналади.

    "Очиғини айтаман, менга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушди. Бироқ мен мавсумнинг қизиган палласида «Динамо”дан кетишни истамадим. Айни пайт биз юқори ўринлар учун даъвогарлик қиляпмиз. Яна такрор айтаман, мени бу ер< ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    "Кальяри” жамоаси бош мураббийи Роберто Донадони истеъфога чиқарилди. Италия терма жамоаси собиқ устозининг ишдан кетишига қилиб клуб раҳбари билан келиша олмагани сабаб қилиб кўрсатмоқда.

    Италиян матбуотида эса жамоага Массиммо Фикканденти бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида ёқишмоқда. Ушбу мутахассис клуб ьилан бир йиллик битим имзолаши мумкин.

    Донадони 2010 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин жамоани қабул қилиб олганди. Куриб турганингиздек, 47 ёшли мутахассис « ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)



    "Пахтакор” ҳамда "Шўртан” жамоаларининг ёшлари Қибрайдаги "Роҳат” стадионида 16-тур учрашувларини ўтказишди.

    Учрашув қизиқарли ва голларга бой бўлди. Аввалига "Шўртан” клуби ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни очди. Сўнгра, "Пахтакор” футболчилари белгиланган пенальтини аниқ амалга оширишиб, ўртадаги мувозанатни тиклашди.

    Биринчи бўлим охирларида бу сафар "Пахтакор” жамоаси дарвозаси томон белгиланган 11 метрли жарима тўпини яна ўша Ҳумоюн Муртазоев бехато бажариб, "Шўртан”ни олдинга олиб чиқди.

    Лекин, иккинчи бўлимда "Пахтакор” жамоасининг ёш футболчилари кетма-кет икки марта меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олишиб, иродали ғалабани қўлга киритишди.

    Шу тариқа, "Шўртан” клуб ёшлари иккинчи даврадаги уч учрашувни кетма-кет мағлубият билан якунлаб, қимматли очколарни бой берди.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)



    "Арсенал" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас "Барселона" билан шартнома имзолаш учун Каталонияга ташриф буюради, деб хабар беради AS.

    Шундан кейин у дарҳол тиббий текширувлардан ўтади. Текширувлардан сўнг у шартномага имзо чекади. Нашрда келтирилишича, келишув 5 йилга мўлжалланар экан.

    Манба: www.sport-express.ru
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 478 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)



    Биринчи даврани кутилган даражада ўтказа олмаган «Андижон» жамоаси ўйинни кучайтириш учун давралар оралиғида хорижлик икки нафар футболчини таркибга қўшиб олди. «Бургутлар» сафига келиб қўшилган тажрибали ҳужумчи Юрий Целих ўтган мавсумнинг биринчи ярмида «Навбаҳор» сафида тўп сурганини мухлислар яхши билишади. Айрим сабабларга кўра наманганликлар билан хайрлашган бу футболчи орадан бир йил ўтиб, яна Ўзбекистонда тўп суриш имкониятини қўлга киритди. «Андижон» билан ярим йиллик шартномага имзо чеккан Целих янги жамоасидаги илк учрашувни «Пахтакор»га қарши ўтказди ва бу баҳсда гол уришга муваффақ бўлди. Ўтган ҳафтада андижонликлар ўз уйларида «Олмалиқ»ни қабул қилишди. Тажрибали ҳужумчи мазкур ўйинда ҳам бошланғич таркибдан жой олди. Лекин бу сафар у рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Ўйин якунига етгач, биз клуб базасида украиналик футболчи билан учрашиб, бир нечта саволларимизга жавоб олдик.

    Юрий, дастлаб бугунги ўйин ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз. «Олмалиқ» ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)



    Каталониянинг «Барселона» жамоаси футболчилари Херард Пике ва Серхио Бускетслар 14 август куни Мадриднинг «Реал» клуби билан ўтадиган Испания Суперкубоги учун баҳсда майдонга туша олмайдилар. Бу ҳақда «nouvelobs.com» хабар тарқатган. Бу икки футболчи Испания ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида жароҳат олишганди.

    Ҳозирда футболчилар даволаниш курсларини олиб боришмоқда.

    Шунингдек, юқоридаги ўртоқлик учрашувида «Барселона»нинг икки аъзосидан ташқари Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес ҳам жароҳатланганди. Собиқ «Ливерпуль» аъзоси мия чайқалиши оқибатида Англия премьер-лигасининг дастлабки турини ўтказиб юбориши мумкин.

    Манба: www.sportbox.ru
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 458 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    Кеча Бухоро вилояти Вобкент туманидаги "Ёшлик" марказий ўйингоҳида "Навбаҳор” ёшлари "Бухоро” клуби ёшлари билан куч синашишди. Учрашувда бухороликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги голларга мезбонлардан Дражук Олег (8) ва Мурадов Азиз (82 пен) муаллифлик қилишган бўлса, ёш "Навбаҳор"чилардан Қахрамон Маҳамаджонов (63) дарвозани ишғол этди.

    Ёшлар Лигаси. 16-тур

    "Бухоро" – "Навбаҳор" – 2:1
    Хакамлар: Қодиров Зокир, Турғунов Элёр, Раджиев Шухрат, Шарипов Рустам, Ғайрат Каримов

    Голлар: Дражук Олег 8, Мурадов Азиз 82 пен, Қахрамон Махамаджонов 63.
    Огохлантиришлар: Атаханов Жасурбек, Рахимов Миршахоб,Тўрабоев Ботир, Нуриддинов Мухаммад, Холматов Ойбек.
    Четлатишлар: Мурадов Азиз, Нуриддинов Мухаммад, Жўраев Ғайрат.

    "Бухоро”: Антипов Олександр, Аббасов Шавкат, Рамазонов Баходир, Атаханов Жасурбек, Фаттулаев Азиз, Умуров Нозим, Арсланов Равшан, Мурадов Азиз, Дражук Олег, Хасанов Жамшид, Абдалов Дилшод.
    Захирадан майдонга тушганлар: Ахм ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 744 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    Мадриднинг "Реал" клуби ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Криштиану Роналду Famecount агентлиги томонидан дунёнинг энг машҳур футболчиси деб топилди.

    The Independent нашри томонидан хабар қилинишича, ушбу тадқиқот интернетдаги ижтимоий тармоқлар ва видеохостингларда ўтказилган ва унда Роналдунинг жуда кўп мухлислари борлиги аниқланган.

    Йигирма олти ёшли футболчи Facebookда 32 миллион мухлисга эга бўлса, Twitterда 3.7 миллион мухлис уни қўллаб қувватламоқдалар. Шунингдек YouTubeдаги Криштиану Роналду ижросидаги видеороликлар умумий ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 563 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)

     

    Киевнинг «Арсенал» жамоаси Украина чемпионатининг навбатдаги турида Полтаванинг «Ворскла» клуби устидан зафар қучди. Жамоанинг голларидан бирига ҳамюртимиз Максим Шацких муаллифлик қилди.

    Учрашувдан сўнг украиналик журналистлар терма жамоамиз ҳужумчисидан интервью олишди.

    - Максим, «Ворскла»га қарши баҳсда гол урдингиз. Ўйинингиздан ўзингиз ҳам қониқдингизми?

    ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 531 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    11 август куни "Пахтакор" Марказий стадионида "Пахтакор" - 79 хотирасига бағишланган ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор" фахрийлари Ўзбекистон фахрийлар терма жамоасини 2:1 ҳисобда мағлубиятга учратдилар.

    Учрашувдан олдин барча 1979 йил 11 август санасида вафот этган «Пахтакор” жамоасини яна бир бор ёдга олишди. Аниқроғи, самога сочилган ўн етти ўғлон ҳаққига дуолар ўқилди. Улар қаблимизда мангу яшайдилар.

    "Пахтакор" - Ўзбекистон фахрийлар терма жамоаси 2:1 (1:0)

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 691 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)

    Ўзбекистон кубоги

    1/4 финал.

    Жавоб ўйинлари

    17 август (чоршанба)

    «Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)

    Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рубаков (Тошкент).

    Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

    Биринчи ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)

     

    Сурия термаси ва «Ал-Карама» дарвозабони Мосаб Белхаз ҳибсга олинди.

    У ҳукуматга қарши чиқишларда айбланмоқда. Сурия полициясининг хабар беришича, дарвозабон оппозиция вакилларининг координатори бўлган. Уларни моддий рағбатлантириб, митингларда иштирок этган.

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 491 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)


    Руминия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Пицуркэ Адриан Муту ва Габриэл Тамашларни терма жамоадан бутун умрга четлаштирди. Бундай кескин қарорнинг сабаби қилиб, Сан-Маринога қарши бўлиб ўтган (1:0) ўртоқлик ўйинидан олдин Муту ва Тамаш бутун тунни барда спиртли ичимлик ичган ҳолда ўтказишган.

    "Иккала футболчи терма жамоадан умрбод четлаштирилди. Афсусдаман аммо қатъий қонунлар бор ва уларга риоя қилиш лозим", - дейди Пицурке France Press ахборот агентлигига.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 449 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz