Вторник, 30.04.2024, 11:41
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 09



    10 август - ФИФА куни. Ушбу санада сайёрамизнинг деярли барча терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади.



    Узоққа бормайлик, ЖЧ-2014 3-саралаш босқичидаги рақибларимиз - Япония, Сурия ва КХДР термалари бу кундан унумли фойдаланиш мақсадида назорат ўйини ўтказишади. Японлар Саппоро шаҳрида Жанубий Корея билан куч синашишса, Сурия термаси Остонага ташриф буюриб, Қозоғистонга қарши майдонга тушади. Вадим Абрамов жамоасининг гуруҳдаги учинчи рақиби - КХДР термаси эса Қувайтга қарши ал-Қувайт шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бизчи? Табиий савол. Биз, аниқроғи, миллий терма жамоамиз шу куни дам олади. Йил давомидаги камсонли ФИФА кунидан фойдаланмаймиз. Тамом, вассалом. Бир сўз билан айтганда, эртага ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бошқа жамоалар ўртасидаги ўйинларни кузатиш билан чекланишади.
    Бу санада Руминия термаси Бухарест шаҳрида Аргентина термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишиб қўйган ва ҳатто бунинг у ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.08.2011 | Комментарии (0)



    Сўнгги йилларда фаолиятини Қозиғистонда олиб борган ярим ҳимоячи Мадиёр Мўминов "Машъал" таркибидан жой олди. "Металлург"даги фаолияти орқали мухлисларга таниш бўлган бу футболчи, Қозоғистоннинг "Ордабаси", "Тараз" ва "Локомотив" жамоалари сафида фаолият олиб борган. Мадиёр Мўминов "Машъал" сафида дебют ўйинини ўтказишга ҳам муваффақ бўлди. У, 15-турда "Навбаҳор"га қарши кечган ўйинда майдонга тушган.
    Манба: championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.08.2011 | Комментарии (0)




    Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг учинчи раундида Сурия миллий терма жамоаси ён қўшниларимиз ҳисобланган Тожикистонни икки учрашувда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуръа ташлаш жараёнида эса айнан сурияликлар бизга рақиб бўлишди. Шу тариқа барчамиз Сурияга қарши ўтадиган учрашувлар ҳақида ўйлашни бошлаб юбордик. Бироқ Сурия ФА раҳбариятининг йўл қўйган хатоси туфайли Тожикистон миллий терма жамоаси бизнинг рақибга айланиши ҳам мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Бу тўғрисида ушбу мақолада маълумот оласиз.


    Гап шундаки, Тожикистон терма жамоаси билан ўтган саралаш баҳсларида сурияликлар таркибида Жорж Мурод ҳаракат қилган ва ҳар икки беллашувда ҳам биттадан гол муаллифига айланган. Ушбу футболчи Байрутда таваллуд топган ҳамда келиб чиқиши шведларга бориб тақалади. Ҳужумчи амплуасида ўйнайдиган Жорж 2005 йили Швеция миллий терма жамоаси сафида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. У жами 2 учрашувда шведлар шарафини ҳимоя қилган. Дебют беллашувини 2005 йилнинг 22 янва ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 552 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.08.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов Қозоғистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бевосита стадионда кузатиш учун 10 август куни Остона шаҳрига ташриф буюради.

    Маълумки, Сурия терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган ҳамда Вадим Абрамов шогирдлари 1-турда айнан Сурия меҳмони бўлишади. Ушбу учрашувга пуҳта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби бўлажак рақибни яқиндан ўрганиш мақсадида Шуҳрат Мақсудовни Қозоғистонга юборишга қарор қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 10 август куни Остонадаги "Астана-арена” стадионида бўлиб ўтади.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.08.2011 | Комментарии (0)



    Таркибимизга 2 давра ўйинлари бошланиши арафасида қўшилган сардоримиз Санжар Асқаралиев навбатдаги турни яъни 2011 йил 13 август куни "Бухоро" билан сафарда бўлиб ўтадиган ҳисобидаги карточкалари 4 тага етганлиги учун дискалификация туфайли ўтказиб юборади. У биринчи даврада "Нефтчи" таркибида 3 та сариқ карточка олган ва 4 "сариқ" ни 2011 йил 5 август куни Косонсойда "Машъал" билан бўлган ўйиннинг 79-дақиқасида олган эди. шу билан бирга Темур Султонов эса бир турдан иборат дискалификация муддати тугананлиги учун навбатдаги турда майдонга тушиши мумкин. Умид қиламизки "Навбаҳор" сафарда "Бухоро" билан ўйинда ижобий натижа қайд этади!!!



    Манба: www.lochinlar.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 603 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz