Вторник, 30.04.2024, 19:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 24


    Рустам Акрамов (ЎФФ техник директори): Шахсан мен Тожикистон термасига, умуман, тожик футболига чуқур ҳурмат билан қарайман. Бу юрт футболи ўзининг шонли, бой тарихига эга. Тожикистон заминидан Валерий Турсунов, Станислав Стадник, Владимир Ғуломҳайдаров, Олег Ширинбеков, Нуриддин Амриев, Ҳаким Фузайлов, Муҳсин Муҳаммадиев, Вазген Манасян сингари машҳур футболчилар етишиб чиққан. Улардан Ғуломҳайдаров ва Ширинбековлар ўз вақтида Москванинг «Торпедо» клубида муваффақиятли тўп суришган.

    «Пахтакор-79» авиаҳалокатга учраганидан сўнг биринчилардан бўлиб ёрдамга айнан Нуриддин Амриев етиб келганди. Манасян айни пайтда Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи лавозимида фаолият юритяпти. Эшитишимга қараганда, Фузайлов ҳозирда «Ростов» клуби спорт директори вазифасини бажаряпти. Муҳаммадиев «Рубин»да ишлаяпти. Кўряпсизми, бу мамлакатдан қандай истеъдодлар етишиб чиққан. Рақибни менсимаслик яхшиликка олиб келмайди.

    1992 йилнинг июнь ойида Душанбеда Тожикистон терма жам ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)

    «Нефтчи» (Фарғона) - «Бухоро» (Бухоро)
    25 август. 18:30
    Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент) А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), И.Гормашов (Тошкент)
    Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)

    Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 37 бор кесишган. Устунлик "Нефтчи” томонида. 37 та ўйиндан 29тасида фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 7 та учрашувда "Бухоро” ғолиб бўлган. Битта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам "Нефтчи” фойдасига. Водийликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 87 та тўп киритиб ўз дарвозасидан 31 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда "Нефтчи” 88 очкони, "Бухоро” эса 22 очкони қўлга киритган.

    "Нефтчи” олий лигада "Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водийликларнинг энг йирик ғалабасидир. "Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги "Нефтчи” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

    "Бухоро” клуби ўз тарихида олий лигада шу кунга қадар "Нефтчи” майдонидан фақат ва фақат мағлубият билан қайтган. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 563 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)



    Ҳар соҳада барчага ўрнак бўлиб бораётган "Бунёдкор” футбол клуби ҳамкорлари сафи кундан-кунга кенгайиб бормоқда.

    "Бунёдкор” футбол клуби маркетинг бўлими олиб бораётган изланишлар натижасида ҳамкорларимиз сони яна учтага ошди. Музқаймоқ ишлаб чиқарувчи "ICE&GOLD”, уй ва офислар учун гипсокартон яратиб, ўрнатиб берувчи "FORUS” корхоналари ҳамда сайёҳлик ишлари билан шуғилланувчи "Davr Tour” фирмаси бундан-буён "қалдирғочлар” билан ҳамкорлик қилади.

    ICE&GOLD – корхонаси 2010 йилда ташкил топди ва жуда қисқа вақт ичида мамлакатимиз музқаймоқ бозорида танилиб, ўз нуфузига эга бўлди. Ҳозирги кунда ICE&GOLD корхонаси Россиянинг замонавий технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, 25 хилдан зиёд музқаймоқлар ишлаб чиқармоқда. "Лидер”, "Troy”, "Dolce Vita”, "Forward”, "Fanat”, "Смайлк” номли музқаймоқлари жудаям машҳур бўлиб улгурган. Корхона раҳбари Аваз Умедов "Бунёдкор” ишқибозлари сафини тўлдирган.

    FORUS – Хона девори ва шипларига қулай ва замонавий ги ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 610 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)



    Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 20 йиллик шодиёнаси яқинлашмоқда.

    Шу муносабат билан, аъанавий тарзда ўтказилиниб келинадиган "Мустақиллик кубоги” ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Турнирда 16та иккинчи лига жамоалари олимпия тизимида ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

    1994-95 йилларда таваллуд топган "Бунёдкор” аъзолари турнирни кетма-кет икки ғалаба билан бошлашиб, ярим финалга йўлланма олдилар.

    Равил Бекчинтаев бошчилигидаги ўсмирларимиз биринчи ўйинда "Чуқурсой” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

    Чорак финалда эса "Носта” клуби ҳам 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

    Финалга йўлланма олиш учун бунёдкорчиларга машҳур ном остидаги "Тошкент” жамоаси қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади.

    Ярим финаллар 26 август куни ўтказилади. Ҳал қилувчи финал баҳси эса 29 августга белгиланган.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 457 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)




    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 2014 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 1-турида дисквалификация қилинган Сурия терма жамоаси ўрнига Тожикистон билан ўйнашга тўғри келиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    "Мен бир неча маротаба айтганманки, биз учун олдин ҳам Сурия ёки Тожикистон билан ўйнаш принципиал аҳамиятга эга эмасди. Бу босқичда ҳар бир ўйинга алоҳида масъулият билан ёндошиш лозим. Рақибимиз Тожикистон бўлганининг ягона плюс томони шундаки, у ерга етиб бориш нисбатан осонроқ кечади. Қолган жиҳатлари эса ўшандайлигича қолади. Аминманки, гуруҳдаги ҳар бир жамоа ижобий натижага эришиш учун бор имкониятини ишга солади”, - деди Абрамов.

    Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.


    манба : the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 530 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)


    Тожикистон терма жамоасига бош мураббий вазифасини бажарувчи Олимжон Рафиқов "Истиқлол" клуби расмий сайтига берган интервьюсида терма жамоадаги фаолиятининг илк кунлари, Ўзбекистон билан ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида гапириб берди.

    - Жиддий ўйинга тайёргарлик кўриш керак. Лекин бир ҳафтада футболни ўзгартириб юбориб бўлмайди. Ўзбекистон эса Осиёнинг энг яхши жамоалари сафига кирадиган жуда кучли терма жамоа. Терма жамоанинг кўп ўйинчилари хорижда - Россия, Жанубий Корея, Украинада ўйнашади. Биринчи ўйинга кўп нарса боғлиқ. Менимча, албатта, кўп нарса йигитларимизга боғлиқ.   ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 558 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)



    Бугун ФИФА август ойи бўйича терма жамоалар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона юқорилаб 82-ўринга чиқиб олди. Ўтган вақт оралиғида бизнинг ҳисобимизга 13 очко қўшилган ва жами 401 очко тўпланган.

    Терма жамоамиз Осиё қитъасида Япония, Австралия, Жанубий Корея, Эрон ва Хитой терма жамоаларидан сўнг 6-ўринда бормоқда.

    ЖЧ 2014 саралаш баҳсларидаги рақибларимизнинг эгаллаб турган ўринларини ҳам келтириб ўтамиз. Япония терма жамоаси айни дамда қитъамиздаги энг юқори кўрсаткични эгаллаб турибди – 15 ўрин. КХДР терма жамоаси 114-ўринда. Қитъамиз бўйича 16-ўринда. Ҳар иккала терма жамоа ҳам ўтган ойда умуман очко олишмаган аммо бир поғонадан кўтарилишга эришишган. Тожикистон терма жамоаси 153-поғонадан жой олган. Қитъада бу кўрсаткич 26-ўрин. Қўшниларимиз ўтган ойда 34 очко йўқотишган ва 11 поғона пастлашган.

    ФИФА рейтингида биринчи ўринга Голландия терма жамоаси чиқиб олган. Улар жаҳон чемпионлари ҳисобланган Испания терма жамоа ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)







    Бугун Тожикистон миллий терма жамоасида вақтинчалик бош мураббий вазифасини ўтаётган Олимжон Рафиқов Ўзбекистон ва КХДР терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Акмал Холматов Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилганлиги боис терма жамоага жалб қилинмаган. Бу ҳақида Истиқлол жамоасининг расмий веб сайти хабар қилади.





    Тожикистон терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби:



    Дарвозабонлар:
    1. Алишер ТЎЙЧИЕВ («Истиқлол»)
    2. Алишер ДОДОВ («Регар-ТадАЗ»)
    3. Владимир СИСОЕВ («Регар-ТадАЗ»)

    Ҳимоячилар:
    4. Фарҳод ВОСИЕВ («Шинник», Ярославль)
    5. Даврон ЭРГАШЕВ («Истиқлол»)
    6. Эраж РАЖАБОВ («Истиқлол»)
    7. Сохиб СУВОНҚУЛОВ («Истиқлол»)
    8. Акмал САБУРОВ («Истиқлол»)
    9. Умед ҲАБИБУЛЛОЕВ («Истиқлол»)
    10. Одил ЭРГАШЕВ («Истиқлол»)
    11. Сафарали КАРИМОВ («Регар-ТадАЗ»)
    12. Фаррух ЧОРИЕВ («Регар-ТадАЗ»)

    Ярим ҳимоячилар:
    13. И ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 786 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)





    Африканинг XXI асрдаги тенгсиз футболчиси, "Барселона" ва "Интер" таркибида уч маротаба Европа чемпионлар лигасида зафар қучган ҳужумчи - Самюэль Это`О, расман "Анжи" футболчисига айланди. Бугун "Интер" ва "Анжи" ўртасидаги келишув ниҳоясига етди. 25 миллион евро миқдоридаги маблағга рад жавобини бермаган миланликлардан "Анжи" ФК раҳбарияти миннатдор бўляптилар.


    Пайшанба куни Это'О янги жамоаси сафига келиб қўшилади ва тиббий кўрикдан ўтгач "Ростов" билан бўлиб ўтадиган баҳсга тайёргарликни бошлаб юборади. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар беради.


    Шу тариқа "Анжи"даги жаҳон даражасидаги юлдузлар сони учтатага етди. Энди ҳамюртимиз Одил Аҳмедов, Карлос, Жирков ва Это'О каби футболчилар билан елкама-елка тўп тепиб катта тажриба тўплаган ҳолда, Ўзбекистон терма жамоасига катта ёрдами тегади деган умитдамиз.



    Яна бир маълумот. "Анжи"га оид миш-миш янгиликлар охир оқибат рост бўлиб чиқяпти. Тарқатилган навбатдаги маълумотларга кўра, Р ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 561 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)


    Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби "Билайн" уяли алоқа компанияси билан уч йиллик шартнома имзолади.

    Бундан буёғига "Манчестер Юнайтед" ва Beeline ОАЖ «Вимпелком» бренди эгаси Жанубий-Шарқий Осиё, Вьетнам, Лаос ва Камбожада бирга ҳамкорлик қилишга келишиб олганлар.

    "Билайн" компанияси Вьетнам уяли алоқалар бозорида етакчилардан ҳисобланади. Бу давлатда "Манчестер Юнайтед" клубининг 16 миллион мухлиси яшаши қайд этилган. Эндиликда бу мухлислар уяли алоқа компанияси воситасида севимли жамоаси борасидаги янгиликлар, футболчиларнинг эксклюзив интервьюлари ва голларини кўриш имкониятига эга бўладилар.

    "Биз "Билайн" компанияси билан ҳамк ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 516 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz