Вторник, 30.04.2024, 19:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 20


    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Тожикистон ва Японияга қарши ўйинлари учун йиғинга таклиф этилган Максим Шацких кеча ўз жамоаси сафида тур ўйинини ўтказди. "Арсенал" сафарда "Заря"ни 3:0 ҳисобида тор-мор этиб қайтди. Киевликлар сардори 75-дақиқада Миколюнас ўрнига захирадан майдон туширилди. Айтиш мумкинки, бу пайтга келиб ўйин тақдири ҳал бўлиб улгурганди. Бу ғалабадан сўнг "Арсенал"нинг очколари сони 12тага етди.

    "Заря" - "Арсенал" 0:3
    Гол: Кобахидзе 16, 53, Ковпак 62
    "Заря": Шуховцев, Каменюка, Цакич (Иг. Белый 64), Липартия, Олейник, Аддо, Ренан (Ференчак 58), Тарас, Ив. Белый, Хомченовский, Силюк (Мадоу 46)
    "Арсенал": Боровик, Флореску, Симоненко, Шоава, Ковпак, Миколюнас (Шацких 75), Богданов, Кобахидзе, Полевой, Хомин (Шершун 56), Грицай (Максимов 75)
    Огоҳлантиришлар: Силюк 1 - Флореску 3, Шоава 14, Хомин 27

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 499 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)



    21 август оқшомида жамоамиз «Андижон» ва «Нефтчи» клублари ўртасидаги 37- «водий дербиси»га гувоҳ бўламиз. Умуман олганда ушбу беллашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Биринчи даврада Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда мағлубиятга учраган "бургутлар” иккинчи даврада ўша аламли мағлубиятга жавоб бериш учун майдонга тушадилар

    Шу кунга қадар, жамоалар ўзаро жами 37 ўйинда майдонга тушишган. Шулардан 27 учрашувда фарғоналиклар ғалаба қозонишган бўлса, беш учрашувда «бургутлар» ғалабани тантана қилишган. Яна шунча баҳсда эса томонлар дурангга имзо чекишган. Эътиборлиси, ўтган 37учрашувлардан фақатгина биттасида, яъни 2010 йилги мавсумда «Андижон» сафарда «Нефтчи»дан очко олишга муваффақ бўлган.

    Умумий ўйин: 37
    «Нефтчи» ғалабаси: 27 (8)*
    «Андижон» ғалабаси: 5 (0)*
    *-сафардаги ғалаба
    Ўзаро дуранг: 5 (4*)
    *-«Андижон» майдонидаги дуранг

    «Андижон» 38-тўқнашувга қадар «Нефтчи» дарвозасини жами 33 бор ишғол қилган бўлса, «Нефтчи» вакиллари меҳмонлардан икки ба ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 575 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    «Насаф» футболчилари Бекободнинг «Металлург» жамоаси билан 1998 йилги мавсумдан бошлаб ўзаро куч синашиб келмоқда. Ҳозиргача бу жамоалар чемпионатларимиз тарихида ўзаро йигирма етти маротаба рўбарў келган.

    Шулардан ўн тўққиз ўйинда "Насаф” вакилларининг қўли устун келган бўлса, атиги уч ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган. Қолган беш учрашувда эса омад "Металлург” футболчиларига кулиб боққан, холос. Тўплар нисбати бўйича ҳам "Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларига олишган – 54:26.

    Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида "аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда "Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

    Жорий мавсумнинг биринчи даврасида бу жамоалар Қаршида куч синашган ва унда Анатолий Демяненко шогирдлари рақиблари дарвозасига жавобсиз иккита тўп йўллашга муваффақ бўлишган эди.

    Қуйида "Металлург” ҳамда "Насаф” жамоаси ўртасида ке ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 628 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    Италиядаги можаролар туфайли жабр кўрган "Аталанта” жамоаси ҳимоячиси  Томас Манфредини олиб борилган қайта текширув натижасида айбсиз деб тан олинди ва ундан дисквалификация олиб ташланди.

    31 ёшли футболчи ўтган ҳафтада якунига етган суруштирув ишларидан кейин келилишган ўйинларга алоқадор деб топилиб, уч йилга футболдан четлатилганди.

    Унигнг жамоадоши Кристиано Донига қўлланилган жазо ўз кучида қолди. Бундан ташқари, « ... Читать дальше »

    Категория: Италия | Просмотров: 510 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    Коста-Рика терма жамоаси ҳужумчиси "канонирлар" таркибига келиб қўшилди.

    Барча саволларга расман жавоб топилди: 19 ёшли костарикалик Лондон жамоасига ўтади. У аввал "Депортиво" Саприсса таркибида ўйнарди.

    Коста-Рика терма жамоаси учун Кэмпбелл 6 ўйинда 2 гол уришга эришди. Ўз клуби учун футболчи атига 8 ўйинда иштирок этди. Лондонликлар селекционерларининг унга қизиқишларига сабаб Копа Америкадаги иштироки бўлди.

    Категория: Европа | Просмотров: 467 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)



    Австралия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гарри Кьюэлл бир неча ойлик музокаралардан сўнг «Мельбурн Виктори» клуби футболчисига айланди. 32 ёшли футболчи Австралия лигасида қатнашувчи жамоа билан уч йиллик шартномага имзо чеккан. Кьюэллнинг жамоадаги дебюти сенйтабр ойининг дастлабки кунларида ўтиши кутилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ва «Лидс» клуби собиқ аъзоси австралияликлар сафига эркин агент сифатида қўшилди. Сабаби, ушбу ёзда унинг «Галатасарой» билан тузган шартномаси якунланганди.

    Манба: www.championat.ru
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 475 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    18-турнинг "Олмалиқ” – "Бунёдкор” учрашуви санасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда «Бунёдкор» расмий сайти хабар бермоқда.

    Аслида ушбу учрашув 25 август куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ "Бунёдкор”нинг уч нафар етакчи аъзоси миллий терма жамоамизнинг 2 ва 6 сентябрь кунлари ЖЧ-2014 саралаши доирасида Тожикистон ва Япония терма жамоаларига қарши учрашувлари олдидан ташкил этиладиган йиғинларга таклиф этилганлиги боис Олмалиқдаги ўйин 27 сентябрь санасига қолдирилди.

    Бош мураббийи Вадим Абрамов термага номзод бўлган барча футболчиларни 23 август куни Тошкентда йиғади ва 7 сентябрга қадар ҳамма бош жамоамиз лагерида бўлади.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 452 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)




    "Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, ўтган турларда жамоа икки рекордни қайд этган.

    "Андижон" билан Тошкентда кечган учрашувда Шерзод Каримов томонидан рақиб дарвозасига урилган тўртинчи гол жамоанинг Олий лига тарихида киритган 1400-тўпига айланди. Шу тариқа "Пахтакор" миллий чемпионатларда биринчи бўлиб бир минг тўрт юзлик маррани кесиб ўтди.

    Самарқандда "Динамо"га қарши беллашувда дуранг ўйнаган ўша куни жами 1300-очкосини қўлга киритди. Бу борада ҳам жамоа биринчи бўлди. Айни пайтда 1303 очко тўплаган "Пахтакор" "Нефтчи"ни олти очкога ортда қолдирмоқда.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    Бундан ташқари, Россия ёшлар (U-21) терма жамоаси бош мураббийи Николай Писарев Евро-2013 саралаш босқичи доирасидаги Польша қарши бўлиб ўтадиган ўйинга таклиф этилган футболчилар номини маълум қилди. Бу ҳақда РФИ расмий сайти хабар бермоқда.

    Дарвозабонлар: Николай Заболотний («Спартак» М), Андрей Зайцев («Зенит»), Александр Фильцов («Локомотив» М).

    Ҳимоячилар: Тарас Бурлак («Локомотив»), Евгений Гапон, Арсений Логашов (иккиси – «Факел»), Аслан Дудиев («Алания»), Максим Жестоков («Рубин»), Ибрагим Цаллагов («Крилья Советов»), Никита Чичерин («Сибирь»).

    ... Читать дальше »

    Категория: Россия | Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    Дик Адвокат бошчилигидаги Россия терма жамоасининг мураббийлар штаби сентябрь ойида Македония ва Ирландияга қарши бўлиб ўтадиган учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

    Голландиялик мутахассис бу сафар ҳам ўша Сербияга қарши кечган баҳсда йиғинга чақиртирилган футболчиларга ишонч билдирди. 20 нафар футболчи орасида ЦСКА ҳимоячиси Сергей Игношевич ҳам бор.

    Муҳим учрашувларга тайёргарлик 29 августдан бошланади.

    Дик Адвокат таклиф этган футболчилар рўйхати қуйидагича:

    ... Читать дальше »
    Категория: Россия | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    Юрий Красножан бошчилигидаги Россиянинг иккинчи терма жамоаси мураббийлар штаби ҳам 5 сентбрь куни Белорусь Олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан 23 нафар футболчи ўрин олган.

    Дарвозабонлар: Илья Абаев («Волга»), Александр Будаков («Кубань»), Сергей Рижиков («Рубин»);

    Ҳимоячилар: Андрей Буйволов («Волга»), Роман Бугаев, Алексей Козлов (иккиси – «Кубань»), Владимир Гранат («Динамо»), Али Гаджибеков ... Читать дальше »

    Категория: Россия | Просмотров: 471 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    Испаниянинг "Малага" клуби "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Димитар Бербатовни сотиб олмоқчи.

    Сaughtoffside.com нашри тарқатган маълумотларга кўра, "Юнайтед" болгариялик ҳужумчи учун 25 миллион евро сўрамоқда. Агар испанлар бунга рози бўлишса, манчестерликлар ҳам асосий таркибдаги ўрнини аллақачон бой бериб қўйган ҳужумчисини ортиқча мулозаматларсиз қўйиб юбориши аниқ.

    Олинган маълумотларга қараганда, «Малага» «Шальке» ҳужумчиси Раулга ҳам қизиқиб қолган. Футболчининг ўзи жамоани ўзгартиришга қарши эмас, деб хабар бермоқда Bild нашри.

    ... Читать дальше »

    Категория: Испания | Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    ЁКИ "АТАЛАНТА” УЧУН МАВСУМ ОМАДСИЗ БОШЛАНДИ

    Италия футболидаги можаролар ўз якунига етган кўринади. 2006 йилда бўлган каби у сафар ҳам келишилган ўйинларда иштирок этган айрим клублар ва шахслар футболдан четлатилди. Олиб борилган изланишлар натижасига кўра, Римнинг «Лацио” клуби афсонавий футболчиси Жезеппе Синьори беш йиллик дисквалификация олди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан ташқари, "Аталанта” клуби олт ... Читать дальше »

    Категория: Италия | Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)


    УЕФА ташкилоти ўтган йилги Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида иштирок этган жамоаларнинг мукофот ва телетрансляциядан олган даромадларини омма аҳлига маълум қилди.

    Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қатнашган 32 жамоаларга жами – 754,1 млн. евро тақсимлаб берилди. Бу сумманинг 341,1 миллионни УЕФА телетрансляциядан тушган фойдадан ажратган бўлса, қолган 413 млн. евро клубларга мукофот сифатида берилди.

    Ўтган мавсум якунларига кўра, энг кўп даромад қилган жамоалар – "Барселона” ва "Манчестер Юнайтед” дир. Лига ғолиби "Барса” 51, 025 м ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 521 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)



    Сервер Жепаров номи нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ ва Осиё футболида машҳур ҳисобланади. Шу боис бўлса керак, қўшни Қозоғистоннинг Prosport.kz нашри мухбири ҳамюртимиздан интервью олиш учун Тошкентга ташриф буюрди. Суҳбат эса Ўзбекистон» меҳмонхонасининг холлида бўлиб ўтди. Сервер бу суҳбатга ўзининг дўсти Темур Кападзени ҳам олиб келди. "Копа” қўшни креслога ўтириб, газеталарни варақлаш билан овора бўлди. Интервью сўнггида эса уларнинг сафига Игнатий Нестеров ва терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам қўшилишди. Вадим Абрамов Қирғизистон терма жамоаси жавоб ўйинига жиддий тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабарни интернет орқали ўқиганини маълум қилди (сезган бўлсангиз, мазкур суҳбат Қирғизистонга қарши Бишкекда бўладиган ўйинга учиб кетишдан олдин уюштирилган).

    — Сервер, мухлисларга футболга қандай кириб келганингиз ҳақида гапириб беринг.
    — Кўпчилик қатори болалар ва ўсмирлар футбол мактабида ўқиганман. Дастлаб ўзимизнинг Чирчиқдаги мактабда шуғулланган бўлсам, к ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, бугун 19 август куни Ўзбекистон футбол федерациясига ФИФАдан расмий хат келиб тушган.

    Унга кўра, Сурия терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичидан дисквалификация қилинди. ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг қарорига мувофиқ, 3-саралаш босқичининг "С” гуруҳида Суриянинг ўрнини Тожикистон термаси эгаллайди. Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақадаги ўзининг биринчи учрашувини меҳмонда Сурияга қарши эмас, Тожикистон билан ўтказади.

    Таъкидлаш лозимки, камерунлик Исса Хаяту раислигида ўтказилган тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида икки ўйин натижасига кўра Сурия терма жамоасига 6:0 ҳисобида техник мағлубият ёзилди. Ушбу мажлисда шунингдек, Мишел Платини (Франция) ва Николя Леоза (Парагвай) ҳам иштирок этди.

    ФИФАнинг хатида ёзилишича, 2014 йили Бразилияда ташкил этиладиган Жаҳон чемпионатининг регламентига биноан, юқорида кўрсатилган қарор қатъий ва у муҳокама қилинмайд ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 592 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz