Вторник, 30.04.2024, 18:34
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 21



    "Жар” стадиони ушбу мавсумда илк маротаба тўлди. Ҳаттоки Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида ҳам стадион лиқ тўлмаганди. Ўйинга қизиқиш ўта юқорилигини мана шу омил ва ҳар иккала жамоа фан-клубларининг бир неча кун давомида ўйинга тайёргарлик кўрганидан ҳам билса бўларди. Бу – чемпионлик баҳсими? Балки, узил-кесил бундай фикр билдиришга ҳали эртадир, аммо, мабодо ўйин худди финал баҳсидек кечди. Ўйинчиларнинг ўйинга муносабати, иштиёқи шундан далолат бериб турди.

    Биринчи бўлим давомида кутилмаганда "Пахтакор” катта ташаббусга эга бўлди (кутилмаганда, деганда аввалги дербилар назарда тутиляпти). Бунга сабаб сифатида, биринчидан, бу ўйинда "Пахтакор”ни ғалабадан бошқа нарса қониқтирмасди, иккинчидан, "Бунёдкор” 4 кун олдин Қаршида ҳам жисмоний, ҳам руҳий куч йўқотганди. Азиз Ҳайдаровнинг йўқотилиши эса алоҳида мавзу. Мана шу 3 омил бир бўлиб, Ҳайдаров шогирдларининг ўйинда имкониятларини оширгандек бўлди. Аммо...

    Ўйиндаги илк хавфли вазият меҳмонлар томонидан ст ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)




    Каха Каладзе «Милан»жамоасидаги муваффақиятсиз кечган онларинидан кейин, ўзини «Женоа» сафида кўрсатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Ушбу клуб таркибида футболчи ўзининг аввалгидек ишончли ўйинларини қилганини ва янги бошланажак мавсумда ҳам мухлисларнинг эътиборини қозона олишини ОАВ ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбат асносида таъкидлаб ўтди.

    - Каха, сиз «Женоа» сафида бир мавсум ўйнадингиз. Якунга етган мавсумда клубда ишончли тарзда ўйнай олганингизни айтиш керак. Жамоага мослашиб кета олдингизми?
    - «Женоа» сафида ўтганимдан хурсандман. Айнан шу жамоага ўтганимдан кейин, ҳаётим ва яшаш тарзимда бурилиш қила олдим. «Милан»дан кетиб, бу ерга келганимда ҳаётимнинг энг оғир кунларини бошдан кечираётган эдим. Бироқ, «россонери»лар сафида ўтказган онларимни ёздга олиб айадиган бўлсам, мен доимо «Милан»да миннатдорман. Ҳуллас, мен Женоага ўтиб, адашмадим. Аввалгидек ўйнай олишимга ишончим ортди.

    - Миланни тарк эта ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 603 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    17-тур учрашувларидан яна бирида "Шўртан” клуби ўз майдонида "Олмалиқ”ни қабул қилди.

    2-таймда ғузорликлар томонидан киритилган икки гол "Шўртан”га ғалаба келтирди.

    "Шўртан” – "Олмалиқ” – 2:0 (0:0)
    Голлар: Ҳамза Каримов, 55. Игорь Таран, 78.

    Шўртан : Михаил Алавидзе, Асрор Алиқулов, Предраг Вуйович. Игор Таран, Шахбоз Эркинов, Илнур Хазигалиев, Вадим Афонин, Вячеслав Пономарёв, Александр Мерзляков, Ҳамза Каримов, Эммануэл Одибе.

    Олмалиқ : Денис Ершов, Мурод Ҳамроев, Иван Кучеренко, Бахром Йўлдошев, Абдуқаххор Ҳожиаакбаров, Олег Зотеев, Анвар Раҳимов, Достон Абдураҳмонов, Александр Востриков, Санжар Шоаҳмедов, Мўйдин Мамазлунов.

    Манба: www.Fk.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)





    Сервер Жепаров янги жамоаси "Ал Шабаб" таркибида БААда ташкиллаштирилган "Эмират Кубоги" - 2011 мусобақасида иштирок этаётганлиги ва биринчи турнинг энг яхши футболчиси бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.


    Мусобақада 4та араб мамлакати жамоалари иштирок этдилар. Булар, "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони), "Ал Суваиқ" (Уммон), "Ал Риффа" (Баҳрайн) ва "Ал Айн" (БАА).


    "Ал Сувақ" (2:1) ва "Ал Риффа" (3:1) жамоаларини мағлубиятга учратган Жепаров жамоаси сўннги турда "Ал Айн"га қарши майдонга чиқди. Кекин курашларга бой бўлган ўйинда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекидилар. Икки жамоа футболчилари Радои ва Ал Хаибари 56-дақиқада ўзларини нопрофессионал тарзда тутганликлари боис майдондан четлатилдилар. Айнан шу дақиқадан эътиборан икки жамоа ҳам 10 кишидан қолишга маэбур бўлдилар. Муҳаммад Аҳмад Исмоил 22-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяди. 59-дақиқада эса Ёсир Ал Қаҳтони "Ал Айн" фойдасига гол уради. Мусобақада ғолиб чиқиш учун "Ал Айн" учун ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 437 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Самюэль Это'О бугун жамоадошлари билан хайрлашди. Камерун терма жамоаси ҳужумчиси эртага Махачқалъанинг "Анжи" клубига қўшилиши кутилмоқда.

    Футболчи миланликлар сафида ўтказган охирги машғулоти вақтида клубда фаолият олиб борадиган барча инсонлар билан хайрлашди ва уларга миннатдорчилик билдираркан, бундан буён ҳар доим "Интер" клубига мухлислик қилишини айтиб ўтди. Шу билан бирга Это'О миланликлар усиз ҳам ғалабаларга эришишда давом этишларига ишончи комил эканини ҳам таъкидлаб ўтишни унутмаган.

    Ўттиз ёшли ҳужумчи эртага махачқалъаликлар билан шартнома имзолайди. Это'О "Анжи" таркибида йилига 20,5 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Бу маблағ бутун дунёда энг йирик маош ҳисобланади. Бундан ташқари, "Анжи" раҳбарияти янги ҳужумчисига Москва олди худудлардан шоҳона уй топиб беришни ҳам ваъда қилган. '

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Италия | Просмотров: 413 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    Бекободдаги А. Анохин номидаги стадионда "Металлург” пешқадамлар сафида бораётган Қаршининг "Насаф” жамоасини қабул қилди. Қаршиликлар бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Кубоги ярим финалида амалдаги кубок соҳиби "Бунёдкор”ни мағлубиятга учратиб юқори кайфиятда Бекободга етиб келишганди. "Металлург” эса ўз уйида ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсатиши боис бу ўйинга бўлган қизиқиш катта эди.

    Учрашувнинг дастлабки дақиқалари анча сокин кечди. Ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан олдинга ташланиб туришди. Бекободликлардан Ҳикмат Ҳошимовда гол киритиш имконияти юзага келди. Бироқ бу вазиятларда унинг зарбасига аниқлик етишмади.

    Қаршиликлар сафида эса Шуҳратбек Мирхолдиршоев 12-13 дақиқаларда кетма-кет иккита имконият яратди. Бироқ бу вазиятда "металлургчилар” посбони Маъмур Икромов яхши ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.

    Умуман биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан иккала жамоа аъзолари ҳам фойдалана олишгани йўқ. Асосан ташкил этилган ҳужумларг ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 533 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)




    Олий лигамизнинг навбатдаги турида Самарқанднинг "Динамо" жамоаси борган сари ўз ўйинини топиб бораётган "Қизилқум"ни қабул қилди.

    Муросасиз ўтган бу баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Жамоаларда гол уриш учун бир неча вазиятлар содир этилди. Аммо томонлар биттадан голлар билан чекланишди.

    Аввалига Жафар Ирисметов учрашувнинг 52-дақиқасида жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан 18 дақиқа ўтиб, аниқроғи 70-дақиқада Николай Риндюк жавоб тўпини киритиб жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

    Бу дурангдан сўнг, иккала жамоа ҳам мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўринларини сақлаб қолдилар.

    "Динамо" - "Қизилқум" — 1:1
    Голлар: Николай Риндюк 70 - Жафар Ирисметов 52

    ДИНАМО: 27. Андрей Мелничук, 3. Девид Ония, 11. Дилявер Абибуллаев, 12. Суннаттилла Мамадалиев, 13 Александр Хвастунов, 15. Рахматулло Бердимуродов, 18. Сирожиддин Сайфиев, 19. Салим мустафоев, 20 Иван нагаев, 22. Николай Риндюк.

    ҚИЗИЛҚУМ: 1.Павел Харчик, 2. Рустам Бакиев,4. Шавкат Н ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)


    17-ТУР

    21 август

    «АНДИЖОН» - «НЕФТЧИ» - 2:3 (1:0)

    Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент),А. Асимов (Тошкент).

    Голлар: Лочин Солиев - 32, 51.  - Алишер ... Читать дальше »

    Категория: Олий лига | Просмотров: 571 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)


    1977 Собиқ Иттифоқ

    1979 Аргентина

    1981 Германия

    1983 Бразилия

    1985 Бразилия       

    1987 Югославия     ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    "Динамо" ва "Нефтчи" тўсиғидан ўтиб кубок ярим финалига йўл олган "Пахтакор" ва "Шўртан" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган биринчи учрашув мезбонининг номи эртага ЎФФ биносида ташланадиган қуръадан сўнг маълум бўлади. Ярим финал ғолиби финалда "Насаф" рақиби бўлади. ПФЛ тақвимига кўра ярим финал ўйинлари октябрь ойида бўлиб ўтади. Финал санаси ҳозирча маълум эмас.

    "Шўртан" 2010 йилги кубок ўйинларининг чорак финалида "Пахтакор"ни муддатидан аввал мусобақадан чиқариб юборганди. Финалда эса "Бунёдкор"га имкониятни бой берганди. Бу йил эса Қашқадарёнинг бошқа жамоаси кубокнинг амалдаги соҳибини мусобақадан чиқариб юборди.

    Ўзбекистон Кубоги 1/2 финал
    "Пахтакор" - "Шўртан"
    Биринчи учрашув. 18-19 октябрь (сешанба-чоршанба)
    Жавоб учрашуви. 26 октябрь (чоршанба)
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)


    Финал

    20 август

    Бразилия – Португалия – 3:2 (1:1)

    Голлар: 1:0 – Оскар (5), 1:1 –Алекс (9), 1:2 – Оливейра (59), 2:2 – Оскар (78), 3:2 – Оскар (111).

    Учинчи ўрин учун

    20 август

    Франция ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 517 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    Хабарингиз бор, ПФЛнинг қарорига мувофиқ олий ва биринчи лига клублари пойтахтимиздаги "Чиғатой” марказида фаолият юритаётган "Футбол-МЕД” шўъба корхонасида тиббий кўрикдан ўтишга мажбур. Аввалига деярли барча клубларимиз бунга эътироз билдиришганди. Аммо кейинчалик барча индамайгина бўй суниб қўя қолди. Айниқса, иккинчи давра арафасида клубларимиз "Чиғатой”га келган ёки келмаганлигини билмай қолдик. Маълумотларга қараганда, "Футбол-МЕД”да тиббий кўрикдан ўтиш барчага манзур бўлган. Шу боис ҳеч ким мавсум бошида бўлгани каби эътироз билдирмабди. Ёдингизда бўлса, икки ҳафта муқаддам шўъба корхона раҳбари Муаззам Мелиева билан суҳбат уюштирганимизда мамлакатимизда футбол маданияти ошаётганлигига алоҳида урғу берганди. Бироқ ўша маданиятга футболчилар эмас, балки расмий шахслар путур етказаётгани кишини жахлини чиқариши билан бирга, ҳайратини ҳам оширади.

    "Футбол-МЕД” билан ПФЛ ҳамкорликда ишлайдими?
    Келинг, ҳаммасини бир бошидан бошласак. ПФЛ йил бошида қабул қилган қар ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 595 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)




    17 август куни Новочеркаскда "Донэнерго” соврини учун иккинчи халқаро турнир старт олди.

    Уч кун давомида "Ермак” стадионида 2000 йилда туғилган футболчилардан иборат саккизта жамоа бош соврин учун кураш олиб боришади. Мусобақада Украина ва Ўзбекистондан ташриф буюрган жамоалардан ташқари, Россиянинг Новороссийск, Новочеркаск, Славянск-на-Кубань шаҳарлари вакиллари шунингдек, Ростов, ЦСКА "Донэнерго”, Виктор Понедельник номли футбол академияси жамоалари ҳам иштирок этишмоқда. Учрашувлар 25 дақиқадан икки бўлимли тизимда ўтказиляпти.


    "Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчилари "А” гуруҳидан жой олишган.

    Отабек Ғуломхўжаев бош мураббийлигидаги жамоамиз аъзолари биринчи турда Славянск-на-Кубаннинг "Краснодар” клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди – 3:0. Ўйиннинг 14, 27, 35-дақиқаларда рақиб дарвозасини уч бора ишғол қилган Ғайрат Азизхўжаев хет-трик муаллифи бўлди. Эътиборлиси Ғайратнинг иккинчи голи олис масофадан белгиланг ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)




    Бугун ёшлар лигасида 17-тур ўйинлари якунига етди. Мусобақа пешқадами "Насаф” ёшлари сафарда "Металлург”ни мағлуб этишди – 1:2. "Андижон” ёшлари эса ўз майдонларида "Нефтчи”ни мағлуб этишди – 1:0. Ўйиндаги ягона голни Жўрабоев 31-дақиқада пенальтидан киритди. турнинг марказий ўйинида "Бунёдкор” ва "Пахтакор” клублари тўқнаш келишди. Ўйинда ёш "шерлар” ғалаба қозонишди. Майдон эгалари сафида Рахмонов гол киритган бўлса, меҳмонлар сафида Аббос Махсталиев ва Жалол Саидовлар тўп киритишди.


    17-турнинг барча натижалари ва мусобақа жадвали билан танишиб олинг:
    17- тур. 19 август
    «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» - 1:0. 73 томошабин.
    Ҳакамлар: Р. Копадзе – 8,1, А. Ражаббоев – 8,2, Р. Ғофуров – 8,6, М. Мажидов – 9.
    Гол: С. Вохидов (13).
    Огоҳлантиришлар: Э. Сотволдиев (67), Д. Умаралиев (84), Р. Ҳасанов (барчаси-«Навбаҳор», 88).

    «Машъал» - «Бухоро» - 2:1. 34 томошабин.
    Ҳакамлар: Н. Болтаев – 8,4, А. Калинин – 9,0, Н. Қосимов – 8,8, Ф. Норсафаров – 9.
    Г ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 599 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)




    Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгар” ўйингоҳида "Бунёдкор” ва "Пахтакор” клублари ўринбосарлар таркиби ўзаро куч синашдилар. Ўйингоҳга кирганим заҳоти терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга кўзим тушди. Мураббий ўйинни томоша қилиш учун Чирчиқ шаҳрига етиб келган экан. Имкон бўлгани ҳамоно Абрамовни суҳбатга тортишни мақсад қилган ҳолда, учрашувни томоша қилишга тутиндим.

    Ўйин анча қизиқарли кечди. Гарчанд майдонда ўринбосарлар таркиби ҳаракат қилган бўлса-да, ҳар икки томондан ҳам таниш номлар учраб турди. Яқинда ўсмирлар терма жамоаси таркибида Мексикада ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, анча танилиб қолган футболчилардан Аббос Махсталиев ва Темур Хакимовлар "Пахтакор” таркибида майдонга тушган бўлсалар, Жавлон Мирабдуллаев "Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилди. Бундан ташқари "қалдирғочлар” таркибида Хайрулла Каримов ва Саҳоб Жўраев каби тажрибали футболчилар ҳам жароҳатдан сўнг форма тиклаш мақсадида ўйинга туширилдилар. Хуллас, Вадим Карленович учун Чирчиқ ўйингоҳида ку ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 514 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    "Насаф" клуби расмий сайти тарқатган маълумотларга кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Андрей Переплёткинс миллий терма жамоага чақирилган.

    "Куни кеча клубмизга Латвия терма жамоаси бош менежери Геннадий Карайевис номидан хат келди. Унга кўра жамоамизнинг латвиялик легионери Андрей Переплёткинс Евро-2012 саралаш баҳслари доирасида Грузия ва Греция терма жамоаларига қарши кечадиган учрашувга таклиф қилинган.

    Эслатиб ўтамиз, Евро-2012 саралаш босқичининг "Ғ” гуруҳида иштирок этаётган латвиялик футболчилари ўтказилган олти учрашувдан тўрт очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳларида бешинчи поғонани эгаллаб туришибди. Ушбу гуруҳдан Греция, Грузия терма жамоалари билан бирга Хорватия, Исроил ва Мальта термаси ўрин олган".

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 549 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    Кеча "Сўғдиёна" дарвозасига Виталий Почуев томонидан киритилган гол "Навбаҳор"нинг олий лига тарихидаги 1100-голи экан.

    "Сўғдиёна" дарвозасига Виталий Почуев томонидан киритилган гол жамоамизнинг олий лига тарихидаги 1100-голи бўлди. Лекин 94-дақиқада киритилган гол мухлисларимизни эсларидан чиқмайдиган гол бўлди. Айни пайтда бундай натижани "Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари такрорлашган халос. "Навбаҳор" олий лигада шу кунгача 593 та учрашувда майдонга тушган. 310 маротаба ғалаба, 108 та дуранг ва 175 та мағлубият кузатилган. Тўплар нисбатидаги натижа 1100-668" — клуб расмий сайтидан иқтибос келтирмоқда uff.uz.

    Манба: www.fcnavbahor.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 522 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган бугунги ўйинларнинг иккинчиси ҳам ниҳоясига етди. Унда Муборакнинг "Машъал” жамоаси "Бухоро”ни қабул қилди.

    Учрашувнинг 36-дақиқасида муборакликларнинг тажрибали ҳужумчиси Зафар Холмуродов жарима зарбасини аниқ бажариб, ўйиндаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

    Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан ҳужумга ўтган мезбонлар яна бир тўп киритишди. Иккинчи даврада "Насаф”дан "Машъал”га келиб қўшилган Самандар Шодмонов 49-дақиқада орадаги фарқни 2тага етказди.

    Қолган дақиқаларда ҳам иккала жамоа тўп киритиш учун бир қанча яхши вазиятларга эга бўлишди, лекин ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. Ушбу ғалабадан сўнг "Машъал” мусобақа жадвалининг 6-поғонасига кўтарилиб олди.

    ЎЗПФЛ – 2011, 17-тур

    "Машъал” – "Бухоро” – 2:0 (1:0)
    Голлар: Зафар Холмуродов (36), Самандар Шодмонов (49)

    "Бухоро": 1. Александр Антипов, 3. Бобиржон Амонов, 5. Георги Квесиешвилли, 7. Сухроб Неъматов, 8. Роман Романч ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 525 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



     "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мурод Отажонов ўйин манзур бўлганинини таъкидлаган.  

    "Бугунги учрашувда ҳеч кимни мағлубиятга учрагиси келмади. Ҳар икки жамоа ҳам ижобий натижа билан якунлашга ҳаракат қилди. Қайсидир маънода омад мезбонларга кулиб боқди. Бизни эса ишимиз юришмади. Лекин, омад кучлиларга кулиб боқади деганларидек, "Навбаҳор” ғалабани илиб кетди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда менга ўйин манзур бўлди. Кимга қандайлигини билмадиму, шахсан ўзимга учрашув ёқди. "Навбаҳор” узоқ йиллик тарихга эга жамоа. Наманганликлар чемпионатларимиз давомида олий лигада иштирок этиб келаётган кам сонли клубларимиздан бири ҳисобланади. Бу ерда мухлислар ҳам анча талабчан ҳисобланишади. Кези келганда ишқибозлар жамоанинг 12 ўйинчиси вазифасини ҳам бажариб келишади. Давралар оралиғида таркибда ва раҳбариятда ўзгаришлар бўлганлиги ўз самарасини бермоқда деб ўйлайман. Масалан учрашувларда асосий эътибор маҳаллий футболчиларга берилмоқда. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 1032 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    "Навбаҳор" клуби бош мураббийи Мустафо Байрамов ўйиндан сўнг, ғалаба хурсанд эканлигини айтиб ўтди. У шунингдек, украиналик легионер Александр Тимчишиннинг ўйниларидан қониққанлигини таъкидлаган.


    "Бугунги ўйин анча қийин бўлди. Жиззахликлар мусобақа жадвалининг қуйи қисмидан жой олганлиги сабабли қандай қилиб бўлмасин, юқорига кўтарилишга ҳаракат қилмоқда. Улар учрашувни ижобий натижа билан якунлашга ҳаракат қилишди.

    Бундай жамоаларга қарши баҳс олиб бориш анча мушкул кечади. Шунга қарамай ғалабани сўнгги дақиқаларда бўлсада ўз томонимизга оғдира олганимиздан хурсандман. Уч очкони қўлга киритганимиз ёқимли бўлди. Қийинчиликлар бўлишига қарамай, гол уриш учун қатор имкониятларни ярата олдик. Агарда вазиятларнинг барчасини самарали якунлай олганимизда, ўйин тақдирини барвақтроқ ҳал қилган бўлардик.

    Таркибга қабул қилинган украиналик легионер Александр Тимчишин ўйинга киришиб кета олди. Унинг майдонга тушиши жамоа ўйинини кучайтирди. Ҳакамларнинг ҳарака ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    Иккинчи даврада мусобақа аутсайдерлари сафарда ҳам очко йиғишга интилишади. Боз устига, "Сўғдиёна" бош мураббийи Мурод Отажонов ўз жамоасини Олий лигада олиб қолишга ваъда бериб юборди. Косонсойда мезбонларга нисбатан меҳмонлар яхшироқ ўйин кўрсатишдир, аммо "Навбаҳор" сўнгги дақиқада гол киритиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

    Жиззахликларнинг майдон эгалари дарвозасига киритган голида "Навбаҳор" футболчилари "ёрдам" қўлларини чўзиб юборишди. Эдуард Томашковнинг 34-дақиқасида мезбонлар дарвозаси томон берган кучсиз зарбаси ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновга тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди.

    Бунгача эса "Навбаҳор" ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Рўзим Аҳмедов ўз голини бош билан чиройли тарзда киритганди.

    Дарвоқе, наманганликлар сафида бугун фақат дарвозабон Денис Романенко чиройли ҳаракат қилди. У 2 марта меҳмонларнинг ҳужумчилари билан бирги-бир вазиятда ўз дарвозасини голдан сақлаб қола олди. Ўз навбатида "Сўғдиёна"нинг легионер дарвозабони Андрей Меленчук ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 623 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz