Вторник, 30.04.2024, 16:11
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 14


    Кеча «Нефтчи” – "Машъал” (2:1) учрашувидан кейин мухбиримиз меҳмонлар ҳужумчиси Аббос Шодмонов билан қисқача суҳбатлашди.

    - "Нефтчи”га қарши кечган учрашув ҳақида нима дея оласиз?

    -  Учрашув мухлислар учун манзур бўлди, деган умидаман. Афсуски, сўнгги дақиқада мағлубиятга учрадик. Айтиш жоизки, ушбу учрашувда мезбонларнинг ҳар икки голи ҳам жуда чиройли тарзда киритилди. ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 662 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)


    Ҳозир ҳамманинг диққат эътибори Испания суперкубоги учун кечадиган баҳсга қаратилган десак, муболаға бўлмас. Бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу” стадионида "Реал” ва "Барселона” жамоалари майдонга тушишади. Олинга маълумотларга кўра, мазкур баҳсда Рамос ва Месси тўп суриши мумкин.

    Одатга кўра, учрашувдан олдин ҳар икки жамоа устозлари бўлажак учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

    Хосеп Гвардиола (Барселона бош мураббийи) : ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 455 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)

    ЖЧ - 2011 (U-20)

    Колумбия

    1/4 финал

    Португалия U-20 – Аргентина U-20 – 0:0  пен. сер - 5:4

    Мексика U-20 – Колумбия U-20 – 3:1 (1:0)


    Франция U-20 – Нигерия U-20

    15 август

    Бразилия U-20 – Испания U-20

    15 август
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 487 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)




    "Бухоро” - "Навбаҳор” (1:1) ўйинидан сўнг Наманганликлар бош мураббийининг ўйин ҳақидаги фикрлари қуйидагича бўлди.

    Муcтафо Байрамов ("Навбаҳор" жамоасининг бош мураббийи): Бугун майдонга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, лекин айрим имкониятлардан фойдалана олмаганлигимиз туфайли дуранг билан чекландик. Шунга қарамай, меҳмонда бир очкони қўлга киритганимиздан мамнунман. Меҳмонда тўп сурган бўлсакда, йигитларимиз муносиб ўйин кўрсатишди. Ўша биргина стандарт вазиятдан ўтказиб юборилган гол юзага келмаганида ёки ҳужумчилармиз барча имкониятлардан унумли фойдаланишганида ғалаба қозонишимиз ҳеч гап эмас эди. Биз бугун 2 очко йўқотдик деб ўйлайман.


    манба : fcnavbahor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 468 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)




    "Бухоро” - "Навбаҳор” (1:1) ўйинидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    Генадий Кочнев ("Бухоро"жамоасининг бош мураббийи): Бугунги учрашувда аксарият футболчиларимиз улар ёрқин ўйинларини намойиш эта олишмади. Мазкур учрашувда майдонда ҳаракат қилган футболчилардан Тадас Гражюнас ҳамда гол муаллифи Георги Квесиешвилилар ишончни оқлашди. Қолганлари эса майдонда шунчаки югуриб юрдилар, ўйинлари асло ўхшамади. Бундай ўйин билан назаримда биз бир очкини қўлга киритдик, деб ўйлайман. Аслини олганда, ўз майдонида тўп сурадиган жамоа учун бу йўқотиш хисобланади. Бизда эса буни акси бўлди.


    манба : fcnavbahor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)



    "Насаф” устозининг ўйиндан кейинги матбуот анжуманидаги кайфиятини яхши деб бўлмасди.

    - Ўйинимиздан кўнглим тўлмади. Футболчиларимизга руҳият етишмаяпти. Ғалабага ишонч ва фидоийлик шогирдларимда камлик қиляпти. "Бунёдкор” ҳимоячилари ва дарвозабони яхши ўйин кўрсатишди.
    Марказда ўйнаган футболчиларимиз олдинга пас бериш ўрнига орқага ўйнашяпти. Буларни албатта ўрганиб чиқамиз ва керакли хулосаларни чиқарамиз.
    Машғулотлар чоғида Иван Бошкович самарали меҳнат қилаётгани учун унга имконият беряпман. Отақўзиев ҳам албатта ўйнайди.

    Энди кубок доирасидаги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрамиз ва ижобий натижа қайд этиш учун ҳаракат қиламиз, - деди "Насаф” устози ўйиндан кейинги матбуот анжумади.


    http://fcbunyodkor.com

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 535 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)




    "Пахтакор" - "Шўртан" (3:1) учрашуви якунлангандан сўнг одатий тарзда жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот ажумани бўлиб ўтди.Ўйиндан кейин Равшан Акмалович учрашув қийин кечганини таъкилади.

    Равшан ҲАЙДАРОВ: - Ўйин жуда қийин кечди. Биз кучли рақибга қарши майдонга тушдик. Тез гол урган бўлишимизга қарамай, стандарт ҳолатдан кейин тўп ўтказиб юбордик. Ўша ҳолатда Кримец Эркиновга охиригача қаршилик қила олмади. Лекин биринчи бўлимнинг ўзида иккинчи голни киритиб олганимиз бизга яхши бўлди. Иккинчи таймда тўпни хотиржам назорат қилдик ва учинчи голни ҳам урдик. Учрашув шиддатли кечгани боис Андреев ва Шарофетдинов кичик жароҳат олди. Олимпия терма жамоаси аъзоларининг ҳолатига қараб уларни асосий таркибда ёки захирадан майдонга туширдим.

    Миладинович дербига қадар тузалмайди. Унинг белидаги жароҳати жиддий. Шунингдек, бугун Холмуродов тўртинчи сариқ карточкасини олди ва у ҳам "Бунёдкор” билан беллашувни ўтказиб юборади. Ҳозир қисқа муддат орасида кўп учрашув ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 575 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)



    Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббийи Тачмурод Агамуродов "Пахтакор" клубига қарши кечган ўйин борасидаги фикрларини баён этди.

    Тачмурод АГАМУРОДОВ: - "Пахтакор” ғалаба қозонишни мўлжаллаб ўйнади ва шунга эришди. Мен эса шогирдларим ўйинидан қониқмадим. Ҳар икки жамоа олдига қўйилган аниқ вазифалар борлиги учун учрашув анча кескин ўтди ва баъзан футболчилар асабларини боса олишмади. Футбол балет эмас ва унда тўқнашувлар бўлиши табиий ҳол. Мезбонлар таркибида Климиашвили жуда яхши ҳаракат қилди.

    Маълум муддатли танаффусдан сўнг яна бош мураббий сифатида ишга киришдим. Бу вақт мен учун фойдали бўлди. Аввалги ишимни таҳлил қилиб чиқиш имкониятига эга бўлдим. "Шўртан”да футболчилар мен талаб қилаётган нарсаларни тўғри қабул қилишмоқда.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 448 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)


    13 август (шанба)

    «Нефтчи» – «Машoал»  – 2:1 (1:1)

    Фарғона. 12322 томошабин.

    Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент) – 8,8, Х. Мирзааҳмедов (Тошкент. вил) – 8,6, А. Снетков (Тошкент. ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 559 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)



    Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига биринчи бўлиб "Бунёдкор” устози ташриф буюрди.

    - Мамлакатимизнинг икки етакчи жамоаси ўртасида муросасиз, шиддатли ва қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Кетма-кет омадсизликлардан сўнг "Насаф” ўз мухлислари қаршисида ҳужумкор ўйин кўрсатиши табиий эди. Шунинг учун ҳам ҳимоядан ўйинни бошладик. Лекин маълум вақт ўтиб, биз ҳужумкорликка эътибор қаратдик. Иккала жамоа аъзолари гол уришга яқин келган бўлсалар-да, ҳеч бир жамоага гол уриш насиб этмади. Ҳатто ўйин сўнггида Трифунович пенальтидан ҳам фойдалана олмади. Милош ўзига ишонди ва 11 метрлик нуқтадан зарба беришга ошиқди. Ундаги ишончни кўрганимиз боис пенальтини бошқа ўйинчига бермадик. Дуранг ўйинги мос натижа бўлди. Бу – футбол!

    Орадан тўрт кун ўтиб, мамлакат кубоги доирасида "Насаф” меҳмони бўламиз. Ўйлайманки, олдимизда турган навбатдаги қарама-қаршилик ҳам қизиқарли ўтади, - деди Миржалол Қосимов.

    http://fcbunyodkor.com

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 462 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)

    Қаршининг "Насаф” клуби ўз уйида чемпионат пешқадами билан дуранг қайд этди.

    «НАСАФ» - «БУНЁДКОР» 0:0
    Огоҳлантиришлар: Славолюб Жоржевич 38, Боян Малисич 90, Руслан Мелзиддинов 90+3
    Амалга оширилмаган пенальти: Милош Трифунович 90+1 (дарвозабон)
    «Насаф»: 30.Дмитро Казаченко, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 8.Андрейс Переплёткинс (Носирбек Отақўзиев 86), 9.Илҳом Шомуродов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Артур Геворкян (Мирзакамол Камолов 69), 18.Фозил Мусаев (Илҳом Юнусов 84), 19.Иван Бошкович, 34.Боян Малисич
    «Бунёдкор»: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Ислом Иномов, 6.Анвар Ғофуров, 11.Жасур Ҳасанов, 14.Милош Трифунович, 18.Славолюб Жоржевич, 20.Анвар Солиев (Анвар Ражабов 76), 22.Виктор Карпенко, 33.Урош Милосавлевич (Жавлон Иброҳимов 36), 47.Асқар Жадигеров (Руслан Мелзиддинов 90+2)
    Ҳакамлар: Р.Эрматов 9,6; А.Расулов 9,4; Р.Ильясов 9,3 (барчаси – Тошкент); Р.Тошмуҳаммедов – 9,0
    13 август. Қарши. Марказий стадион. 13349 томошабин
    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 570 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)



    Ўтмишдаги машхур футболчи, "Пахтакор” сафида ўйнаган Андрей Пятницкий россиялик ҳамкасбларимизнинг саволлларига жавоб қайтарди.

    Мухлислар Россия – Сербия ўйинида Жирковни ҳуштакбозлик билан сийлашди. Улар бунга ҳақлимидилар?
    – Мени бу ҳолат ажаблантирди. Энг аввало футболчи терма жамоа сафида ўйнаш учун келди. Бундай вазиятларда унинг қайси клубда тўп тепаётганини унутиш лозим. Мен Юрийнинг ЦСКАдан кетаётганида шартномасида нималар ёзилганини билмайман. Балки у Россияга қайтганида бошқа клубда ўйнамаслиги ёзиб қўйилгандир. Ҳозир ҳамма Жирковни пулни кетидан қувиб "Анжи”га ўтди деб айтмоқда. Аммо ўйлашимча Жирковда пул билан муаммолар йўқ.

    – Агар "Анжи" Это’О ни ва яна бир иккита юлдуз футболчини сотиб олса, бу мавсумдаёқ чемпионликка даъвогарлик қила оладими?
    – Мавсум узун — барча жамоалар очко йўқотадилар. Аммо барибир мен ушбу мавсумнинг ўзидаёқ "Анжи" чемпионликка даъвогарлик қилишига ишонмайман. Агар юлдузларни мавсум бошида сотиб олишганида имконият ю ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 464 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)




    Фарғонада "Нефтчи” клуби Муборакнинг "Машъал” клубини қабул қилди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар ҳужумкор ўйин намойиш этишди. 15-дақиқада "Машъал” ҳисобни очди. Ботир Қодирқулов кучли зарбаси билан ҳисобни – 0:1 кўринишга келтириб қўйди. Шундан сўнг майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлашди. Аммо кўп вазиятларда Санжар Қувватов ўзини маҳоратини кўрсатди. Аммо 42-дақиқада қанотдан етказиб берилган пасдан сўнг Анвар Бердиев акробатик тарзда ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

    Иккинчи бўлим бошида Анвар Бердиевнинг жаримадан берган кучли зарбасини Қувватов бартараф этди. Қолган дақиқаларда майдон эгалари бир қатор қулай вазиятларга эга бўлишди. Аммо ўйиннинг асосий вақтида тўп кирита олишмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг дастлабкисида Ислом Тўхтахўжаев 30 метрлардан белгиланган жарима тўпидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олди – 2:1. ушбу ғалабадан сўнг "Нефтчи” ўз ҳисобидаги очколари сонини 27 тага етказ ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 556 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz