Вторник, 30.04.2024, 12:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 10


    Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Эрнан Гомес истеъфога чиқди. Кеча у Боготадаги барлардан бирида бир аёлни дўппослагач бу қарорга келган, деб хабар бермоқда AFP. Мураббий уни танқид остига олган аёлни бир неча марта зарба берди. Шундан сўнг кечирим сўради ва ўзини лавозимидан четлатишларини сўради. Бу воқеа Колумбия футбол федерацияси ижроия қўмитасида батафсил ўрганиб чиқилади.
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 457 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)


    Москванинг "Спартак” жамоаси чоршанба куни Европа лигасида иштирок этадиган футболчилар руйхатини УЕФАга юборди. Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, жамоанинг 38 ёшли футболчиси Андрей Тихонов ҳам "заявка”га киритилди.

    "Қизил оқлар”нинг буюртмасилдан қўйидаги футболчилар ўрин олишган.

    Дарвозабонлар: Николай Заболотний, Андрей Дикань, Сергей Черн ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 513 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)

    ЖЧ-2011 (U-20)

    Колумбия

    1/8 финал
    Португалия U-20 – Гватемала U-20 – 1:0 (1:0)

    Гол: 1:0 – Оливейра (7, пенальти)

    Аргентина U-20 – Миср U-20 – 2:1 (1:0)

    Голлар: 1:0 – Ламела (42, пенальти), 2:0 – Ламела (64, пенальти), 2:1 – Салах (70, пенальти).

    Камерун U-20 – Мексика U-20 – 1:1 (0:0), пен.сер - 0:3

    Голлар: 1:0 – Охандза (79), 1:1 – Оррантия (81).

    Колумбия U-20 – Коста-Рика U-20 – 3:2 (0:0)
    Голлар: 1:0 – Муриэль (56), 1:1 – Руиз(63), 1:2 – Эскоэ (65), 2:2 – Франсо (79), 3:2 – Дж. Родригес (90, пенальти).
    Просмотров: 439 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)


    Лондоннинг "Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Андрей яқин кунларда Махачқалъанинг "Анжи” клубига ўтишлари кутилмоқда. Бу ҳақда Россиядаги РИА Новости нашри хабар бериб ўтмоқда.

    Ушбу манба томонидан таъкидланишича, Андрей Аршавин махачқалъаликлар билан шахсий шартномаси борасида келишувга эришиб улгурган. Айни вақтда клублар футболчиларнинг трансфери борасида музокара олиб бормоқдалар.

    Ўз навбатида Аршавиннинг ўзи "Спорт Эскпресс” нашри мухбири билан бўлган мулоқотда юқоридаги хабарларнинг барчаси миш-миш эканлигини таъкидлаб ўтди.

    ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 507 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)

     

    Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Фред ўзи тўп сурадиган "Флуминенсе" жамоасини тарк этиш ниятида. Унинг бундай қарорга келишига оиласига бўлган сўнгги таҳдидлар сабаб бўлган.

    "Рио де Жанейро жуда хавфли шаҳар саналади. Мен мана шундай шаҳарда оиламни асрашим керак. Бунинг йўли сифатида жамоадан кетишни ният қилдим", дейди "Лион"нинг собиқ ҳужумчиси France Football нашрига берган интервьюси чоғида.

    "Флуминенсе" раҳбарлари уни қўйиб юборишга қарши эмас. Фақат 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб риоликлар ҳисоб рақамига 15 миллион евро маблағ ўтказиб бериши керак.

    Европа клублари ичида Фредга Италиянинг "Наполи" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Фред "Флуминенсе" сафида 15 учрашувда 6 гол киритишга муваффақ бўлган. Терма жамоада эса 2009 йилдан майдонга тушиб келаётган футболчи 35 учрашувда 17 голга муаллифлик қилган.

    Манба: www.sportbox.ru
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)



    "Бунёдкор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, 15-турдан сўнг мағлубиятга учрамаган ягона жамоа – амалдаги чемпион "Бунёдкор” бўлиб турибди.

    Қолган барча жамоаларнинг мағлубият устунидан "0” рақами мавжуд эмас.

    Ўз майдонида юз фоизли натижа қайд этиш борасида "Бунёдкор” якка пешқадам бўлиб турибди. Ушбу кўрсаткич бўйича "қалдирғочлар” билан рақобатлашиб келишган Қаршининг "Насаф” клуби 14-турда ўз майдонида "Динамо”га мағлуб бўлгач, курашдан чиқди.

    "Бунёдкор” ҳозирга қадар тўрт очко йўқотди. Бой берилган очколар меҳмонда "Нефтчи” ва "Пахтакор” (иккала ўйин ҳам 0:0 ҳисобида якун топган) билан учрашувларга тўғри келади.

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 473 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)



    "Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, "Пахтакор"-79 хотирасига бағишлаб ўтказилган анъанавий турниринг бу сафарги финалида, "Бунёдкор" футбол мактаби тарбияланувчилари бош совринни қўлга киритдилар.

    "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтган финал учрашувида дастлаб Сергей Лушан шогирдлари ҳисобни очдилар. Кўп ўтмай турнирнинг энг яхши футболчиси Равшан Хурсанов жавоб тўпини киритди. Шундан сўнг икки жамоа ҳам гол уришни уддасидан чиқмади. Пенальтилар сериясида "Бунёдкор" посбони иккита зарбани қайтарган ҳолда, жамоасига чемпионликни тақдим этди.

    Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида, жамоамизнинг фахрий футболчилари Вильгелм Қаҳҳоров, Тўлаган Исоқов, Виталий Суюнов, Марат Кабаев ва Гуррам Дараселия иштирок этдилар. Шунингдек, клубимиз вице-президенти Самвел Бабаян, ПФЛ директори Фарҳод Магометов, ТФФ биринчи вице-президенти Ойбек Касимов турнир иштирокчиларини тақдирлаб, уларнинг келажакларига омад тиладилар.

    Финал
    "Пахтакор" - "Бунё ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 630 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Киевда ўтказилаётган Лобановский хотира турнирида Сербия устидан ғалаба қозониб, мусобақанинг хал қилувчи финал баҳсига йўл олди.

    Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 55-дақиқасида мураббийлар майдонга Шерзод Каримов ва Владимир Козакни туширишди. Ушбу ўзгариш олимпиячиларимиз ўйинига ўз таъсирини ўтказди ва орадан ҳеч қанча ўтмасдан ушбу футболчилар гол муаллифига айланишди.

    Ўйин давомида Зотеев, Мустафоев, Нурлибоев сариқ карточка олган бўлсалар, ўйин сўнгида Ойбек Қиличев майдондан четлаштирилди. Таъкидлаш лозимки, "НБУ-Осиё" ҳужумчиси Нодир Одилов ҳам олимпия терма жамоаси сафида дебют қилди.

    Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Украина терма жамоаси Исроил устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Энди Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги финал ўйини бугун, 10 август куни соат 20:00 (Тошкент вақти билан) "Динамо" стадионида бўлиб ўтади.

    Лобановский хотира турнири. Ярим финал
    ЎЗБЕКИСТОН - СЕРБИЯ - ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 577 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)


    Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг учинчи раундида Сурия миллий терма жамоаси ён қўшниларимиз ҳисобланган Тожикистонни икки учрашувда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуръа ташлаш жараёнида эса айнан сурияликлар бизга рақиб бўлишди.

    Суриянинг хатоси

    Шу тариқа барчамиз Сурияга қарши ўтадиган учрашувлар ҳақида ўйлашни бошлаб юбордик. Бироқ Сурия ФА раҳбариятининг йўл қўйган хатоси туфайли Тожикистон миллий терма жамоаси бизнинг рақибга айланиши ҳам мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Бу тўғрисида ушбу мақолада маълумот оласиз.

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 614 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (1)


    Испаниялик 37 ёшли Хосе Мария Пазос Мендес футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Мини-футбол ассоциацияси мутасаддиларининг берган маълумотига кўра, мураббий 15 август куни меҳнат шартномасига имзо чекади.

    Куни кеча испаниялик мутахассис Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов билан учрашди.

    "Ўзбекистон футбол Федерациясидан таклиф олганимдан хурсандман, - дейди испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендес. – Ўзбекистонда футбол ривожланаётгани ҳақида нафақат гапиришяпти, балки ўз кўзимиз билан ҳам кўриб турибмиз. Бу ерда ҳукуматнинг футболга бўлган муносабати ҳақида жуда кўп эшитдим ва амалга оширилаётган ишларни ҳам кўрдим. Мен айнан шундай муҳитда ишлашни ёқтираман. Қолаверса, ёш бўлганлигим учун ҳам сақсадларим юқори. Аммо фақат мақсадларнинг ўзи билангина муваффақиятга эришиб бўлмайди. Бунинг учун аниқ режа ва чора-тадбирлар бўлиши керак”.

    Хосе Мариа Мендез шунингдек, фаолияти давомида ишни ўзи ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 570 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz