Вторник, 30.04.2024, 13:16
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 06


    Гарчи статистикага унчалик хушим бўлмасада, чемпионатимизга доир айрим маълумотларни йиғишга ҳаракат қилдим. Аниқроғи, чемпионатимиздаги адашлар, фамилядошлар, энг кўп учрайдиган фамилия ва исмларга доир мақола ёзишга қарор қилдим.

    Бугун жамоаларимизга оид айрим маълумотлар билан танишасиз. Шуни айтиш жоизки, жорий мавсумда 14 жамоа жами 570 нафар футболчини  рўйхатдан ўтказишган.

     

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 640 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)



    "Шўртан” жамоасига қарши майдонга чиққан "Насаф"нинг ёш футболчилари иккинчи давранинг иккинчи учрашувини ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашди.

    Ғузорга сафар уюштирган Павел Матвийченко шогирдлари бу гал ҳам рақибларини аяб ўтиришмади ва биринчи бўлимнинг бириничи ярми ортда қолаётган бир пайтда ўйин тақдирини ҳал қилишди. 7-дақиқадаёқ Кенжа Тўраев 11–метрлик белгидан ҳисобни очган бўлса, сўнгги пайтларда анча ишончли ўйин намойиш этаётган Азамат Алланиёзов олти дақиқа ичида "дубл”ни расмийлаштирди. Бўлим тугашига етти дақиқа қолганида Кенжа Тўраев ҳам ўз ҳисобига навбатдаги голни ёзиб қўйди ва ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди-0:4.

    "Шўртан" "Насаф" - 0:4
    Голлар: Кенжа Тўраев, (7- пен, 37), Азамат Алланиёзов (13 18).

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 472 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)



    Каталония клуби узоқ йиллик мақсадларни кўзлаган ҳолда ўзининг янги академиясини очди.

    "Барселона"нинг футбол мактабидан доимий тарзда футбол юлдузлари етишиб чиқиши ҳеч кимга сир эмас.

    Клуб директори Хорди Моих бу ҳусусида шундай деди:

    "Биз рақибларимизнинг кўпчилик обьектларини кузатдик ва эндиликда айтишим мумкинки, дунёнинг энг яхши академияси айнан бизда".

    Манба: www.isport.ua
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 531 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)


    "Милан” вице-президенти Адриано Галлианининг маълум қилишича, жамоа ҳужумчиси Антонио Кассано ёзги трансферлар чоғида клубни тарк этмайди.

    "Кассанони сотиб олиш борасида бизга ҳеч қандай таклифлар тушмади. Бундан ташқари, ўзимиз ҳам уни қўйиб юборишни истамаймиз. Шундай экан, сизларни ишонтириб айтаманки, у "Милан”да қолади” – деди Галлиани.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 471 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)


    Нижний Новгороднинг "Волга” жамоаси давралар оралиғидаги трасферлар пайтида ўз сафига олти нафар футболчини қўшиб олди. Ушбу ўйинчилар жамоанинг янги заявкасидан ўрин олишди. Булар, Дани Бондарв, Андрей Ешенко, Зураби Арзиани, Янош Секели, Михаил Пасечнюк, Евгений Дегтярев ва Вагиф Ж ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 540 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)


    Хайрлашув учрашувидан олдин "МЮ”нинг машҳур ярим ҳимоячиларидан бири Пол Скоулз клуб расмий сайти ходимига интервью берди. Суҳбат давомида Пол "Қизил иблислар” сафида ўтган йилларини ёдга олиб ўтди.

    Жума куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида "Сариқ дев” лақабини олган футболчини кўзатиш учун "Олд Траффорд” ўйингоҳига 76 мингга яқин мухлис келди. Американинг "Космос” клубига қарши кечган баҳсда фархий меҳмонлар орасида Пеле ва Эрик Конатаналарни ҳам учратиш мумкин эди.

    Футболчилик фаолияти давомида Скоулз ҳеч қачон журналистлардан ўзини олиб қ ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 578 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)


    Жума куни Каталониянинг "Барселона" клуби вице президенти Хосеп Мария Бартомеу ва клуб директори Раул Санлехилар Лондоннинг "Арсенал" клуби ижрочи директори Иван Газидис билан учрашиб, музокара ўтказиб олдилар.

    Томонларнинг ўзаро мулоқотга киришишларига яна ўша Сеск Фабрегаснинг трансфери масаласи сабаб бўлган. Ҳар икки клуб ҳам футболчи борасида бир битимга кела олмаяпти. Бу сафар ҳам олдинги музокаралардан истисно бўлмади ва томонлар яна бир қарорга кела олмадилар. Шунга қарамасдан, бир қатор оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, яқин кунларда музокаралар яна қайта тикланиши кутилмоқда.

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 532 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)



    Кўп йиллар давомида «Нефтчи»да тўп сурган Санжар Асқаралиев собиқ клуби «Навбаҳор»га қайтиб борди. Тажрибали ярим ҳимоячининг Наманганга қайтганидан маҳаллий мухлислар хурсанд бўлмоқда. Унинг "лочинлар” сафига қайтишига дадаси сабабчи бўлди. Усмон Асқаралиев «Навбаҳор»да иш бошлагач ўғлини ўз ёнига чорлади. Шунинг учун ҳам Санжар энди Наманганда ўйнайди.

    - Санжар, кўп йиллар мобайнида «Нефтчи» шарафини муносиб ҳимоя қилиб келдингиз. Аммо тақдир тақозоси билан сиз собиқ жамоангиз - «Навбаҳор»га қайтдингиз. Аслида бу қандай юз берди?
    - «Навбаҳор»да дадам иш бошлагач, фаолиятимни собиқ жамоамда давом эттиришга қарор қилдим. Тўғриси, наманганликларга ёрдам бермасак бўлмасди. Бу ердаги аҳволни кўриб турибсиз-ку! Жамоада ўйнаб кетган ўйинчилар ҳам қайтиш нияти борлигини билдиришди ва бу борада мен биринчи қадамни қўйиб бердим.

    - Демак, «Навбаҳор»га ўтишингизга биринчи навбатда дадангиз сабабчи бўлди. Агар воқеалар ривожи бундай тус олмаганда ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 614 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)



    "Андижон” – "Олмалиқ” (1:0) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Ориф Маматказин иссиқ ҳаво футболчиларнинг ўйинига салбий таъсир кўрсатганини айтиб ўтди.

    Ориф Маматказин ("Андижон" жамоаси бош мураббийи): Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин?! Асосийси 3 очкони қўлга киритдик. Бугун майдонда тўп сурган футболчилар учун ҳам, майдонда ўйинни кузатиб ўтирган мухлислар учун ҳам қийин бўлди. Шунга қарамасдан йигитлар қимматли уч очкони қўлга киритдилар. Ўз уйимизда ўйнаганимиздан кейин албатта ҳужум қилиш керак, кўпроқ ҳаракатланиш лозим майдонда.

    Шогирдларим биринчи бўлимда мен кутган ўйинни намойиш қила олмадилар. Бунга биринчи навбатда ҳавонинг жудаям иссиқлиги таъсир қилди. Йигитлар иккинчи бўлимда ўз ўйинларини топиб олдилар ва натижа учун кураш олиб бордилар ва биз керакли натижага эришдик. Жамоавий ўйин ташкил этдик ва ўйин сўнгида ўзимиз кутган очколарга эга бўлдик. Биз бугун мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Дарвозабон ўз ўрни ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)




    "Андижон” – "Олмалиқ” (1:0) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Игор Шквирин ўйин натижасига учрашувни бошқариб борган ҳакамлар ўз таъсирларини ўтказганини таъкидлаб ўтди.

    Игор Шквирин ("Олмалиқ" жамоаси бош мураббийи): Ўйин натижасидан бошқа ҳаммаси мени қониқтирди. Шогирдларим ўз иродаларини намойиш этдилар. Бугун улар майдонда "Андижон” ва ҳакамга қарши кураш олиб бордилар. Бугунги ўйинни бошқариб борган бош ҳакам икки жамоа - "Андижон” ва "Динамо” учун ўйнади. Мени фикримча "Андижон” ва "Динамо” бугун бош ҳакамга раҳмат айтишлари мумкин.

    Қизил карточка ҳақида нима дея оласиз?

    Бош ҳакамнинг мақсади икки марказий ҳимоячиларимни "Динамо”га қарши ўйинга қўймаслик учун ҳаракат қилди. Биринчи карточка ҳужумни бузгани учун берилди, Бу вазиятда ҳеч қандай ҳавфли ўйин намойиш этилмаган эди. Иккинчи сариқ карточка фақатгина рақиб жамоага ёрдам бериш учун берилди. У майдондан ҳимоячиларимни қидириб топти ва ниятига етди. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 593 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)




    Бекободнинг "Металлург” клуби ўз майдонида "Бухоро” клубини қабул қилди. 18-дақиқада Ҳикмат Ҳошимовнинг берган зарбаси меҳмонлар дарвозаси тўрига бориб тушди – 1:0. 52-дақиқада ҳисоб 2:0 кўринишига келди. Бу вазиятда Зоҳид Абдуллаев гол киритди. Аммо кейинги дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга эришишди. Сухроб Неъматовнинг зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди. Бу билан меҳмонлар тўхтаб қолишмади ва 58-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Олимпия терма жамоаси вакили Жасур Ҳасанов иккинчи бор "Металлург” дарвозасига тўп киритди – 2:2. аммо ўйинда барибир "Металлург” ғалаба қозонди. Биринчи даврани жароҳати боис ўтказиб юборган легионер Боян Колевич ўзининг бу мавсумдаги ўзининг илк голини киритди – 3:2.

    Бу ғалаба орқали "Металлург” ўз ҳисобидаги очколар сонини 18 тага етказди ва "Бухоро”га етиб олди.


    «Металлург» (Бекобод) – «Бухоро» (Бухоро) 3:2
    Голлар: Ҳикмат Ҳошимов 18, – 1:0. Зоҳид Абдуллаев 52, – 2:0. Сухроб Неъматов 53, – 2:1. Жасур Ҳасанов 58, – 2 ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 610 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)




    Андижондаги "Соғлом Авлод” стадионида "Андижон” Олмалиқнинг "Олмалиқ” клубини қабул қилди. Ўйиннинг 18-дақиқасида меҳмонлар вакили Санжар Шоаҳмедовнинг берган зарбасига аниқлик етишмади. 25-дақиқада эса "Андижон” ҳужумчиси Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг берган аниқ зарбасини Денис Ершов қайтариб қолди. Кейинги дақиқаларда "Олмалиқ” ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримовнинг қанотдан етказиб берган пасини мезбонлар ҳимоячилари бартараф этишди. 45-дақиқада Бахтиёр Ҳамидуллаев ҳисобни очишга яқин эди, аммо унинг берган зарбаси ноаниқ кетди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

    Иккинчи бўлим майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. 78-дақикада Денис Ершов мезбонларнинг кетма-кет икки марта берган зарбасини қайтарди. Кейинги дақиқаларда энди мезбонлар посбони Ғайрат Ҳасанов ўз маҳоратини кўрсатди. Учрашувнинг 80-дақиқасида бош ҳакам меҳмонларнинг марказий ҳимоячиси Фаррух Нурлибоевни майдондан четлатди. 90-дақиқада Лочин Солиев ўйиндаги ягона голни киритди ва ушбу гол жамоасига ғалабани о ... Читать дальше »
    Просмотров: 568 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)

    "Навбаҳор" - "Машъал" ўйини тугагач, иккала жамоа мураббийлар фикрлари билан қизиқдик.

    Владимир Фомичев: Мезбонлар ҳақли равишда ғалабага эришишди

    ~Бугун «Навбаҳор» жамоасини ғалаба ва чиройли ўйин билан табриклайман. Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак, бу ҳимоячиларимиз Ваниев ва Сапаргалиевнинг йўл қўйган қўпол хатолари эвазига юзага келди. Бошқа ўйинчилар ҳам олдинги ўйинлардаги каби ўзларига бўлган ишонч етишмади. Бугун ҳамма шогирдларим ўз билганларича тарқоқ ҳолатда ҳаракат қилишди.

    Ўйин давомида бор-йўғи 2 та голга тортадиган вазият юзага келди, холос. Бу ўйин бошидаги вазиятлар эди. Бу вақтда ҳисоб 0:0 кўринишида бўлиб, агар уларни голга айлантира олганимизда ўйин умуман бошқача кўриниш оларди. Лекин мен ғалабани ҳақли равишда мезбонларга берган бўлардим. Бугун улардаги иштиёқ ва ғалабага бўлган интилиш кучли эди.

    М.Байрамов: Қўллаб турган мухлисларга катта раҳмат
    ~ Барчани ғалаба билан муборакбод этаман ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)

         
    Илк дақиқаларданоқ жамоамиз ҳужумлар ташкил этиш орқали хавфли вазиятни юзага келтиришга интилишди. Лекин меҳмонлар ҳам хавфли ҳужумлари билан бугун наманганга фақат ғалаба учун келганликларини намойиш этишди. Айниқса, яхшигина спорт формасида бўлган Ботир Қодирқуловнинг зарбасини ҳимоячиларимиздан Жаҳонгир Меҳмонов қайтариб қолди. Лочинлар сардори Санжар Асқаралиевнинг марказдан бошлаб берган ҳужумларини муборакликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаган ҳолда йўққа чиқариб, имкони қадар қарши ҳужум орқали наманганликлар жарима майдонига ёриб кириш пайида бўлдилар. "Навбаҳор" таркибида атиги 30 дақиқа тўп сурган, лекин илиқ таъсурот қолдирган Абдулазиз Султонов ҳамласи "Машъал"нинг легионер посбони Павелс Давидовсни бир неча бор зийрак тортишига мажбур қилди. Абдуазизнинг навбатдаги рейдига муборакликлар ҳимоячиси Дилявер Ваниев тўғаноқ бўлди. Султонов рақиб жарима майдонидан чамаси 16-17 метрлар узоқликда қўполлик билан тўхтатиб қолинган дақиқа "Машъал" учун омадсиз ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 641 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)


    Самарқанддаги "Олимпия" стадионида "Динамо” Тошкентнинг "Пахтакор” клубини қабул қилди. Дастлабки дақиқалардан меҳмонлар ҳужумкор тарзда ўйин кўрсатишди. Дилшод Шарофетдиновнинг икки бора зарбаси голга айланмади. Бир вазиятда тўп йўлига Андрей Мельничук чиққанини ҳам таъкидлаш лозим. 26-дақиқада "Динамо” ўйиндаги илк хавфли ҳужумни ташкил этди. Бу вазиятда Иван Нагаев гол киритишга яқин эди. кейинги дақиқада энди меҳмонларнинг янги вакили Иракли Климиашвили олисдан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 31-дақиқада Станислав Андреевнинг берган кучли зарбасини Андрей Мельничук қийинчилик билан бартараф этди. 38-дақиқада Сирожиддин Сайфиевнинг берган зарбасини Тимур Жўраев қайтариб қолди. Кейинги дақиқада Фарход Тожиевнинг 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан сўнг тепган тўпини жонли девор қайтарди. Биринчи 45 дақиқаликда томонлар тўп кирита олишмади. 

    59-дақиқада Салим Мустафоевнинг берган хавфли зарбаси бироз ноаниқ кетди. 75-дақиқада Сирожиддин Сайфиевнинг 25 ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 516 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)


    1-гуруҳ

    Маккаби (Исроил) – Панатинаикос (Греция)

    Атлетико (Испания) – Витория Гимараэш (Португалия)

    Шэмрок Роверс (Ирландия) – Партизан (Сербия)

    Металлист (Украина) – Сошо (Франция)

    Бешиктош (Туркия) – Алания (Россия)

    2-гуруҳ

    Русенборг (Норвегия) – АЕК (Кипр) ... Читать дальше »

    Категория: UEFA Европа лигаси | Просмотров: 517 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)



    Куни кеча, жума куни Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва АҚШнинг "Нью Йорк Космос" клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

    Ушбу учрашув манкунианликларнинг машҳур футболчиси бўлмиш Пол Скоулзнинг футболдан кетиши муносабати билан ташкил қилинди.

    Пол Скоулзнинг хайрлашув учрашуви манкунианликларнинг бенефисига айлниб кетди. Умумий ҳисобда америкаликлар 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратилдилар.

    Учрашувдаги илк голни кеча қаҳрамонининг ўзи киритган.

    "Манчестер Юнайтед" (Англия) — "Нью-Йорк Космос" (АҚШ) — 6:0
    Голлар: Скоулз, 9; Руни, 30 — пен.; Андерсон, 50; Уэлбек, 54; Диуф, 69, 74.

    "Манчестер Юнайтед": Де Хеа (Линдергард, 46), Рафаэл (Фабио, 46), Фердинанд (Смоллинг, 46), Видич (Жонс, 46), Эвра (Эванс, 46), Нани (Диуф, 62), Гиггз (Андерсон, 46), Скоулз (Погба, 75), Янг (Клеверли, 62), Бербатов (Уэлбек, 46), Руни (Македа, 62).

    "Нью-Йорк Космос": Фридель (Кальдерон, 46), Сальгадо (Невилл, 65), Рейеринг (Вьейра, 55), Каннаваро, Бр ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 460 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz