Вторник, 30.04.2024, 19:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 19



    Махачқалъанинг "Анжи" клубида ўйнаётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов жамоасининг Россия чемпионати келгуси туридаги рақиби - Москванинг "Динамо" клуби ҳақида ўз муносабатини билдириб ўтди.

    — "Динамо" — жуда яхши жамоа. Улар анча ўсишга эришдилар. Иккинчи даврада рақибимиз бирор марта мағлубиятга учрашмади. Биз ўйинга жиддий ҳозирлик кўрамиз ва Худо ҳоҳласа, ютамиз.

    "Спартак"дан учралган мағлубият унутилдими?

    — Футболда ғалабалар ва мағлубиятлар бўлади. Ғалаба қозониш учун охиригача курашиш ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлиш лозим", — дейди Аҳмедов клуб расмий сайтига берган интервьюси чоғида.

    Манба: www.fcanji.ru
    Категория: Россия | Просмотров: 532 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)

    "Насаф”-"Бунёдкор” учрашувининг энг яхши ўйинчиларидан бири бу черногориялик ҳужумчи Иван Бошкович бўлди. Захирадан майдонга чиқарилган футболчи ўйин охиригача рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади ва сўнгги сонияларда жамоаси учун муҳим бўлган 11-метрлик жарима тўпини ишлаб берди. Учрашувдан кейин Бошкович ҳам ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.



    -Тўғриси, буна драматик учрашув бўлишини кутмагандим. Охирги дақиқагача рақибимиз финални орзу қилиб турган бўлса, сўнгги сонияларда биз ғалабани ўз томонимизга оғдириб олдик. Бундан мухлислар ҳам роса хурсанд бўлишди. Шу жумладан биз ҳам.



    -Ўйин сўнггида айнана сизга нисбатан ишлатилган қўполлик пеналти билан якунланди. Унгача ҳам худди шундай вазият юзага келганди, назаримизда...



    -72-дақиқада жамоадошларимдан тўпни қабул қилиб олганимдан кейин тезлик билан дарвозабон тўпга югуриб чиқиб келаётганини қўрдим ва уни алдашга уриндим. Дарвозабон эса мен билан тўқнашиб кетди ва табиийки мен ҳам йиқилиб туш ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)



    21 август куни Футбол бўйича Ўзбекистон 20–миллий чемпионатининг 17–тур ўйинлари бўлиб ўтади. Шу турда "Шўртан” ўз майдонида "Олмалиқ” клубини қабул қилади.

    "Шўртан” футбол клуби матбуот хизмати ходимлари ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда, жамоаларнинг шу кунгача ўтказган ўзаро барча учрашувлари статистикасини тақдим этади.

    Ўтказилган етти учрашувнинг тўрттасида "Олмалиқ” жамоаси зафар қучган бўлса, "Шўртан” икки маротаба ғалаба қозонган. Қолган битта учрашув жамоаларнинг муроса кўчасини танлаш билан якунига етган.

    Ўтказилган барча учрашувда жами бўлиб дарвозалар 20 марта нишонга олинган. Киритилган голларнинг 12 таси "Олмалиқ” жамоаси ҳисобига ёзилган бўлса, 8 гол "Шўртан”нинг зафар қучишига ёрдам берган.

    33815 нафар мухлислар "Олмалиқ” – "Шўртан” жамоалари ўртасидаги баҳсни бевосита стадионда кузатишган. "Олмалиқ” жамоаси уй учрашувларини 17152 нафар мухлис кузатган бўлса, 16628 нафар мухлис "Шўртан” стадионига жамланишган.

    Атиги бир марота ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)


    Бостонлик тадбиркор Томас ди Бенедетто  "Рома” жамоаси назорат пакет акциясининг 60 фоизни сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

    Бунинг учун америкалик миллиардер 100 миллион евро сарфлаган. Бу орқали "Рома” хорижлик инвестор қўлига ўтган биринчи Италия жамоасига айланди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Италия | Просмотров: 546 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)



    10 август куни Ўзбекистон олий лига жамоалари учун трансфер «дарчаси» ёпилганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Бир ойдан ортиқ вақт давомида ўз таркибларини кучайтириб олган жамоаларни олдинда иккинчи давранинг ҳал қилувчи ўйинлари кутиб турибди.

    Турнир жадвалидаги вазиятдан келиб чиқиб, «Олмалиқ« ва «Нефт-чи» жамоалари ҳам учинчи ўрин учун курашиш имкониятига эгалар. Шу боисдан бўлса керак, Игорь Шквирин иккинчи давра олдидан жамоа таркибини «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Анвар Раҳимов билан кучайтириб олди. Биринчи даврада захирада ўтириб қолган футболчи, ўзи учун бегона бўлмаган жамоага йўл олди. Бу трансфер олий лига жамоалари ичидаги энг сўнгги ўтишдир. Ёзги трансфер икки жиҳати билан ўзбекистонлик ишқибозлар ёдида қоладиган бўлди. Яъни, биз илк маротаба, ўзбекистонлик футболчиларнинг неча пулга хориж клубларига трансфер қилинганлиги ҳақида маълумотга эга бўлдик. Азиз Ҳайдаров «Бунёдкор»дан БААнинг «Ал-Шабаб» жамоасига 500 минг долларга транcфер қилинди. Саудия Арабист ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)



    Якшанба кунги "Бунёдкор” – "Пахтакор” учрашуви олдидан катта шоу-концерт дастури бўлиб ўтади. Бу ҳақда "қалдирғочлар" расмий сайти хабар бермоқда.

    "Бунёдкор” футбол клуби маркетинг бўлими бу йўналишда ҳам биринчилардан бўлиб олдинга қадам ташлаганидан хабардорсиз. Севимли жамоамизнинг "Жар” стадионидаги ҳар бир учрашуви олдидан ишқибозлар учун ажойиб шоу-дастур ишлаб чиқилмоқда.

    "Насаф” ва "Сўғдиёна” жамоаларига қарши баҳс олдидан элимий суйган хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, "Шамс”, "Марка” гуруҳлари стадионимизга келган мухлисларни хушнуд этишганди. Шунингдек, танаффус пайтида "омадли чипта” акцияси ўтказилиниб унда ғолиб чиққанлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

    "Пахтакор” билан ўйин арафасида "Жар” стадиони ҳар қачонгисидан-да файзли бўлади. "Бунёдкор” ФК маркетинг бўлими томонидан ишлаб чиқилган шоу-концерт дастури Сиз азизларга албатта манзур бўлади, деган умиддамиз. Жамоаларнинг чиройли ўйинидан ташқари, Ўзбекистонда хи ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 641 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)

     


    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 2 ва 6 сентябрь кунлари Сурия ва Япония терма жамоаларига қарши кечадиган ЖЧ-2014 саралаш учрашувлари олдидан ўтказиладиган йиғинга 28 нафар футболчини таклиф этди.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу рўйҳатдан хориж чемпионатларида тўп сураётган барча легионерлар ўрин олишган. Улар орасида анчадан буён терма жамоа ихтиёрида бўлмаган ҳимоячи Анзур Исмоилов ва кўпчилик унинг терма жамоадаги фаолиятини якунлади деб талқин қилган Максим Шацких ҳам бор. Шунингдек, олимпия терма жамоаси аъзоларидан ҳам 8 нафари мураббийлар штабининг назаридан четда қолмади.

    Маълумки, 20-21 август кунлари Ўзбекистон чемпионатининг 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Шундан кейин 18 нафар футболчи Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Легионерлардан Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Сервер Жепаров ва Азизбек Ҳайдаров 22 август куни бошланадиган йиғинга етиб келишади. Қолганлари - Тимур Кападзе, Улуғбек Бақоев, Алексан ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 584 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)



    Равшан ҲАЙДАРОВ: - Ўйин жуда ҳам қийин кечди. Гарчи, меҳмонлар таркибида ёш футболчилар майдонга тушган бўлсаларда, улар бор маҳоратларини намойиш қилишга интилишди. Натижада кескин қаршиликка дуч келдик. Ўйинни яхши бошладик ва биринчи тўпни киритдик. Бироқ ҳимояда охиригача диққат билан ҳаракат қилмаганимиз учун "Нефтчи” ҳисобни тенглаштирди. Яхшиямки, Махарадзе танаффусга чиқиб кетилмасидан аввал яна гол урди. Шу сабабли иккинчи бўлимда асосий эътиборни тўпни назорат қилишга қаратдик. Шу тариқа Кубокда олдимизга қўйилган мақсад сари яна бир қадам яқинлашдик.

    Бугун Андреев кичик жароҳати туфайли майдонга тушмади. Лекин у "Бунёдкор” билан баҳсга қадар тўлиқ тайёр бўлади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 470 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)




    "Факел" мураббийлар штаби жамоага Владимир Шишеловни қўшиб олишди. Ҳозирги кунда мураббийлар штаби ушбу футболчини Биринчи лига баҳсларига расмийлаштириш ишлари билан машғул бўлишмоқда. Хабарингиз бор, Шишеловнинг сўнгги жойи "Жемчужина-Сочи" клуби бўлиб, ушбу мавсумда у захира ўриндиғида қолиб кетди.

    Агар "заявка" ишлари муваффақиятли якунланса, Владимир Шишелов "Факел"нинг "Газовик"ка қарши сафардаги ўйинида майдонга тушиши мумкин.

    Ҳозирги кунда "Факел" Россия Биринчи дивизионида 12 очко билан энг сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Клуб раҳбарияти дивизонда жон сақлаб қолиш учун таркибни кучайтиришга интилмоқда. Шу мақсадда, воронежликлар ўз таркибларига яна бир ҳамюртимиз Андрей Акопянцни қўшиб олишганди.

    "Факел" иккинчи давранинг 2та ўйинида бир хил 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу ўйинларда Акопянц асосий таркибда майдонга тушганди.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 448 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)



    Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт-соғломлаштириш мажмуасида мини-футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида ХХ Ўзбекистон чемпионати биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтди.

    Икки тур натижаларига кўра, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси «А» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. «Локомотив» футзалчилари дастлабки учрашувда «Гулистон» (Гулистон) жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи ўйинда пойтахтнинг яна бир жамоаси «Марказий банк» устидан йирик – 10:2 ҳисобида ғалаба қозониб, 6 очкони қўлга киритди.

    «А» гуруҳида иккинчи ўринни Қаршининг «Олтин тола» жамоасини 0:2 ва «Марказий банк» жамосини 4:7 ҳисобида доғда қолдирган «Когон» (Когон) футзалчилари эгаллаб турибди. «Олтин тола» жамоаси эса учинчи ўринда.

    «В» гуруҳида дастлабки ўйинини ўтказиб юборган «Жиззах» (Жиззах) жамоаси иккинчи баҳсда «Нафис» (Самарқанд) жамоасини 12:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 3 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси иккинчи ўринда бораётган бў ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 586 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)




    Ўзбекистон кубогининг ярим финалида ”Бунёдкор”ни мағлубиятга учратиб, финалга йўлланма олган "аждарлар” таркибида шу куни туркманистонлик легионер Артур Геворкян учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. 120 дақиқада мобайнида ўз қанотида рақибларини таъликага ушлаб турган ярим ҳимоячи учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди, десак янглишмаймиз. Айнан унинг пеналтидан киритган голидан кейин умумий ҳисобда мувозанат тикланган бўлса, қаршиликларни финалга олиб чиқувчи пеналтини ҳам айнан Артар амалга оширди.

    Ўйиндан кейин у клуб матбуот хизмати вакилларига ўз таасуротлари билан уртоқлашди.

    -Биз Ўзбекистоннинг айни дамдаги энг кучли командасини мағлуб этдик ва буни сўз билан изоҳлаш қиийн, -дея ўз фикрини ифода этди Геворкян. – Бу каби ўта юқори босим остида ўтадиган ўйинларда қатнашишнинг ўзи ҳам мароқли, ҳам масъулиятли. Шу боис бу ўйинда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга чинакам далда бўлди.

    -Учрашувда бир эмас икки марта пеналтини аниқ амалга ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 562 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)

    ЖЧ-2011. (U-20)

    Колумбия 

    Ярим финал

    17 август

    Бразилия - Мексика 2:0 

    Голлар: Энрике- (80' 84')

    Португалия - Франция 2:0

    Голлар: Данило (9') Оливейра (40' пен)

    Финал

    20 август

    Бразилия - Португалия

    Учинчи ўрин учун

    Мексика - Франция


    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 429 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)

    TIM Trofeo кубоги
    Интер – Ювентус – 1:1, по пенальти – 7:6

    Голлар: 0:1 – Вучинич (9), 1:1 – Раноккия (16).
    Ювентус – Милан – 2:1

    Голлар: 0:1 – Кассано (13), 1:1 – Видаль (20), 2:1 – Матри (45+2).
    Интер – Милан – 1:0

    Гол: 1:0 – Милито (20).

    Якуний ҳолат: Интер – 5 очко, Ювентус – 4, Милан – 0.
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 462 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)



    Халқаро футбол ташкилоти ФИФА Сурия термасини ЖЧ-2014 Осиё минтақасининг 3-саралаш босқичидан дисквалификация қилди, дея хабар бермоқда CA-NEWS ахборот агентлиги. Манбанинг келтиришича, Сурия термасига икки ўйин натижасига кўра техник мағлубият ёзилган.

    Суриядаги САНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, мамлакат термасининг раҳбарияти ФИФАнинг бундай қароридан норози бўлиб, буни "адолатсиз" дея изоҳлаган ҳамда бунга сиёсий тус берилганликда айблаган.

    Сурия термасининг раҳбарияти энди халқаро арбитраж судига мурожаат қилмоқчи. "Бириктирилган адвокат аллақачон керакли ҳужжатларни йиғиб, бу иш билан шуғулланишни бошлади", - дейилади Суриядаги САНА агентлигининг хабарида.

    Демак, Сурия ўрнига Тожикистон термаси Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой оладиган бўлди.

    Манба: http://ca-news.org
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 580 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)

    Европа лигаси

    Тўртинчи саралаш босқичи

    Биринчи учрашувлар

    Легия (Польша) – Спартак М (Россия) – 2:2 (1:0)

    ... Читать дальше »

    Категория: UEFA Европа лигаси | Просмотров: 489 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)

    Чемпионлар лигаси

    Плей-офф

    Биринчи учрашувлар

    Лион (Франция) – Рубин (Россия ... Читать дальше »

    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 545 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)


    Чоршанба оқшомида футбол мухлислари "Камп Ноу”да драматик ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Шу куни Жозе Моуриньонинг янгиланган жамоаси ашаддий рақибининг майдонида ғалаба қозонишни жуда истаганди. Бироқ, бу сафар ҳам "Қироллик клуби”нинг орзуси амалга ошмади. Учрашувда яна мадридликлар бироз устунлик қилишди. Аммо гол уриш борасида рақибидан илдамроқ ҳаракат қилган "Барса” мавсумни соврин билан қарши олди. Шу куни Месси мезбонларнинг ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди ва бежизга жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиб турмаганлигини исботлади. Шу ўринда айтиш жоизки, Испания суперкубоги қаторсига учинчи бор Каталонияда қолди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)


     

    Тартиб-интизом қўмитаси навбатдаги йиғилишини ўтказди ва унда қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

    ОЛИЙ ЛИГА

    14-турда «Олмалиқ»қа қарши ўтказилган ўйинда ишқибозлар томон номақбул ҳаракатлар қилган «Қизилқум» ҳимоячиси Обид Жўрабоев 3 ўйинга дисквалификация қилинди. Ўйинда иккита огоҳлантириш олгани учун у яна бир учрашувни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, Жўрабоев жаримага тортилди.

    ЁШЛАР ЛИГАСИ

    «Пахтакор» ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов 14-турда «Андижон»га қарши ўйинда рақибига атайлаб жароҳат етказиш учун қўполлик қилгани учун 3 ўйинга дисквалификация қилинди.

    БИРИНЧИ ЛИГА

    Биринчи босқичнинг 21-туридаги «Жайхун» билан ўйинда ўз жамоадошига таъқиқланган ҳаракатларни қилгани учун майдондан четлатилган «Зарафшон-НЦЗ» ярим ҳимоячиси Улуғбек Избосаров 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

    Биринчи босқичнинг 21-туридаги «Янгиер»га қарши ўйинда ёрдамчи ҳакамга нисбатан қилган номақбул хатти-ҳаракатлари учун майдондан четлатилган «Ч ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 498 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)


    Испания Ла-лигаси ва Сегунда баҳслари ўз муддатида бошланмайдиган бўлди. Бундай қарорга келинишига Испания Профессионал Лигаси ва Испания футболчилар ассоциациясининг навбатдаги келишмовчилиги сабаб бўлди. Бу ҳақда Испаниянинг "Марка" нашри хабар тарқатмоқда.

    Қайд этиб ўтиш жоиз, олдинроқ Испания футболчилар ассоциацияси агар иккала томон ўзаро жамоавий битимга келмаса иш ташлаш эълон қилиб биринчи ва иккинчитур учрашувларида майдонга чиқмаслиги борасида гапириб ўтишганди.

    Набватдаги бўлиб ўтган йиғилиш пайтида икки томон ўртасида можаро юзага келган ва уларнинг тортишуви натижаси ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 591 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)

    Ўзбекистон кубоги

    Ярим финал

    (Жавоб учрашуви)

    «Насаф» – «Бунёдкор» 1:0 (0:0) пен. сер 4:3.

    Гол: Артур Геворкян - 90+4.

    «Насаф»: Дмитро Казаченко, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов, Илҳом Шомуродов, Лутфулла ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 668 | Добавил: 11x11 | Дата: 19.08.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz