Кеча «Нефтчи” – "Машъал” (2:1) учрашувидан кейин мухбиримиз меҳмонлар ҳужумчиси
Аббос Шодмонов билан қисқача суҳбатлашди.
- "Нефтчи”га қарши кечган
учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Учрашув мухлислар учун манзур бўлди, деган умидаман. Афсуски,
сўнгги дақиқада мағлубиятга учрадик. Айтиш жоизки, ушбу учрашувда
мезбонларнинг ҳар икки голи ҳам жуда чиройли тарзда киритилди. Агар Фарғонада дурангга эришганимизда зўр иш
бўларди. Бироқ омад биздан юз ўгирди.
- Учрашувни бошқариб бораган
ҳакамлар хусусида қандай фикрдасиз?
- Назаримда улар бироз мезбонларга ён босгандек кўринди.
- Ўйиннинг энг яхши
футболчиси деб кимни атаган бўлардингиз?
- Мезбонлардан Анвар Бердиев, "Машъал”дан Санжар Қувватов.
- Ҳужумчи сифатида айтингчи,
қайси ҳимоячиларга қарши ўйнаш қийин...
- Бундайлар Ўзбекистонда иккита, бири "Пахтакор” вакили Илҳом Суюнов,
иккинчиси "Нефтчи” аъзоси Ислом Тўхтахўжаев. Қизиқ томони ҳар икки ҳимоячи ҳам
кучли зарбага эга ва рақиб билан тўқнашувдан қурқмайди. Тўп учун курашаётганда улар ўзини ҳам рақибни ҳам
аямайди.
- Ўзбекистоннинг энг яхши
ҳужумчилари сифатида кимни эътироф этган бўлардингиз?
- Анвар Бердиев ва Илҳом Шомуродов. Мана бугун Анвар ака жуда чиройли гол киритди.
Рўзали Қурбонов суҳбатлашди
|