Англияниг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Эммануэль Адебайор
ижара асосида Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби сафига ўтди. Пайшанба куни
тунда лондонликлар расмий сайти тоголик футболчини ўз сафларига қўшиб
олганларини расман маълум қилдилар.
Ҳозирча йигирма етти ёшли ҳужумчининг трансфери борасидаги маълумотлар
ошкор қилинмаяпти.
Эммануэль Адебайор ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Мадриднинг
"Реал" клубида ижара асосида ўтказган эди. Гарчанд мадридликлар ижара
муддати якунига етгач уни сотиб олиш имкониятига эга бўлган бўлсаларда, бу
имкониятдан фойдаланишни истамадилар. "Реал" томонидан футболчига
аниқ таклиф бўлмагач, Адебайор "Тоттенхэм" клуби таклифини қабул
қилишга мажбур бўлди.
Эммануэль Адебайор "Арсенал" ва "Манчестер Сити"
клубларида умумий ҳисобда премьер лига баҳсларида 81 та гол киритишга муваффақ
бўлган.
|