Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Август » 29 » Акопянц ва Шишелов «Факел»нинг ғалабасиз серияга чек қўядими?
15:13 Акопянц ва Шишелов «Факел»нинг ғалабасиз серияга чек қўядими? |
Россия Биринчи дивизиони вакили "Факел" ҳозирги кунда мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасини эгаллаб тургани ҳеч кимга сир эмас. Ҳамюртларимиз воронежликлар сафига иккинчи даврага таклиф этилишди.
Иккинчи даврада "Факел"га бироз омад етишмаётгани туфайли очколарни қўлга кирита олмаётганди. Ниҳоят, 22 август куни "Урал" меҳмони бўлган Сарсания шогирдлари дуранг натижани қўлга киритишди. Қувонарлиси, ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Владимир Шишелов ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди. Андрей Акопянц эса ўша ўйиннинг 77-дақиқасида огоҳлантириш олди.
"Факел" 13 очко тўплаган ҳолда ўзидан олдинги жамоадан 10 очко ортда қолиб кетган. Шунга қарамай, жамоа таслим бўлмоқчи эмас - охиригача курашмоқчи.
"Факел" бугун ўз майдонида "Черноморец"ни қабул қилади. Шу кунга қадар бу жамоалар ўзаро 11 марта учрашишган. "Факел" 1 марта ғалаба қозонган, 4 ўйинда дуранг қайд этилган ва "Черноморец"нинг қўли 6та ўйинда баланд келган. Тўплар нисбати 7-14.
Ўйин бугун 20:30 (Тошкент вақти билан)да бошланади. ҳар иккала ҳамюртимиз асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Жамоаларнинг тахминий таркиби қуйидагича:
«Факел»: Долха – Житников, Логашов, Ибрагимов, Гапон – Гицелов, Кантонистов, Клопков, Лайзанс, Акопянц – Шишелов. «Черноморец»: Чихрадзе – Колесников, И.Калешин, Ушенин, Абрамов – Гогберашвили, Суродин, Балов, Окорочков — Каратляшев, Земченков.
Манба: www.uff.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 556 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|