Понедельник, 06.05.2024, 19:14
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 26 » Анатолий Демьяненко: Ўйин 90 дақиқа давом этади...
    13:07
    Анатолий Демьяненко: Ўйин 90 дақиқа давом этади...


    «Насаф» - «Навбаҳор» ўйинидан кейинги матбуот анжумани фақат бир қисмдан иборат бўлди. Сабаби меҳмонлар устози журналистлар билан учрашувга ташриф буюрмади. Шу боис ОАВ ходимларининг саволларига фақат "Насаф” устози жавоб қайтарди.

    - Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасини аъло даражада ўтказдик ва 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик, - дея гап бошлади "аждарлар” устози. – Аммо кейин шогирдларим хотиржамликка берилишди ва бунинг натижасида жазоланишди. Улар иккита голдан кейин муддатидан олдин ғалабага ишониб юборишди. Бироқ учрашув 90 дақиқа, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингунига қадар давом этишини ҳамма билади. Шу боис кераксиз жойда ўз дарвозамиздан голлар ўтказиб юбордик. Албатта, биз бу хатоларни таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйин видеоёзувини қайта кўриб чиқамиз ва ким, қаерда, қандай хато қилганини билиб оламиз. Бундан олдинги турда Бекободда жуда қийин ўйинни ўтказдик. Умуман олганда, ҳар тўрт кунда учрашув ўтказаяпмиз бу ҳам қайсидир маънода руҳий ва жисмоний томондан ўзига хос босимни юклайди. Лекин Европада кучли жамоаларнинг графиги ҳам деярли шундай тузилган. Шу боис биз бунга кўникишимиз керак. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бугун фақат натижадан қониқдим, ўйиндан эмас.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 463 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz