Вторник, 07.05.2024, 02:20
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 14 » Ҳар икки мураббий ҳам ютишни хоҳлайди
    16:04
    Ҳар икки мураббий ҳам ютишни хоҳлайди


    Ҳозир ҳамманинг диққат эътибори Испания суперкубоги учун кечадиган баҳсга қаратилган десак, муболаға бўлмас. Бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу” стадионида "Реал” ва "Барселона” жамоалари майдонга тушишади. Олинга маълумотларга кўра, мазкур баҳсда Рамос ва Месси тўп суриши мумкин.

    Одатга кўра, учрашувдан олдин ҳар икки жамоа устозлари бўлажак учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

    Хосеп Гвардиола (Барселона бош мураббийи) :  - Суперкубокда ўйнаш катта бахт, деб ҳисоблайман. "Реал” биз учун ҳамиша ашаддий рақиб. Моуриньо жамоасини янги мавсумга пухта тайёрлади. Буни ўртоқлик учрашувлардаги натижалардан ҳам билса бўлади. Менимча, жамоа аъзолари ҳам ушбу баҳсга жиддий тайёрланганлар. Бу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритса ажаб эмас. Ҳа, «Реал” кучайди. Лекин биз ҳам қараб турмаймиз. Фикримча, биринчи тўқнашувдаёқ Суперкубок соҳиби аниқланса керак”,- деди Гвардиола.

    Жозе Моуриньо (Реал бош мураббийи): - Мавсумни соврин билан бошлашнинг ўзгача гашти бор. Мен буни «Интер” билан Италия суперкубогини қўлга киритганимда ҳис этганман. Худди шундай ютуқни «Қироллик клуби” билан ҳам такрорлашни истайман. "Барса”га қарши ўйин ҳамиша ҳаёт-мамот жангига айланган. Рақибимиз ҳам совриннинг нақадар муҳимлигини билади ва ғалаба қозонишни истайди. Бир сўз билан айтганда, мухлисларни ажойиб ўйин кутиб турибди”, - деди Моуриньо.

     

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 457 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz