Коста-Рика терма жамоаси ҳужумчиси "канонирлар" таркибига
келиб қўшилди.
Барча саволларга расман жавоб топилди: 19 ёшли костарикалик Лондон
жамоасига ўтади. У аввал "Депортиво" Саприсса таркибида ўйнарди.
Коста-Рика терма жамоаси учун Кэмпбелл 6 ўйинда 2 гол уришга эришди. Ўз
клуби учун футболчи атига 8 ўйинда иштирок этди. Лондонликлар
селекционерларининг унга қизиқишларига сабаб Копа Америкадаги иштироки бўлди.
|