Понедельник, 06.05.2024, 15:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 15 » Бақоевдан яна иккита гол
    11:44
    Бақоевдан яна иккита гол


    Қозоғистон премьер-лигасининг иккинчи босқич ўйинларига старт берилди. Дастлабки босқич натижаларига кўра, кучли олтиликни бошқариб турган "Жетису" клуби ўз уйида "Иртиш"ни қабул қилди ва ортиқча муаммосиз ғалаба қозонди. 3:0 ҳисоби билан якунланган ўйинда Улуғбек Бақоев 2та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз ҳисобидаги голлар сони эса 16тага етди.

    Ўйиндан кейин Улуғбек қозоғистонлик ҳамкасбларимизга қисқача интервью берди.
    — Финал босқичининг биринчи ўйинида ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Ҳозирча барча жамоалар ўз олдиларига қўйилган вазифани бажариш ва медаллар учун курашиш мақсадида ғалаба қозонишни истайди. Ўйин оғир бўлди, лекин биз ғалаба қозондик. Бундан хурсандман.

    — Улуғбек, жамоангиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳисоб ўйинга мос бўлдими?
    — Холис баҳо берсак, ўйинга мос бўлмади. Ҳар иккала жамоа ҳужумлар уюштиришди. Биз эса имкониятлардан фойдалана олдик. Ўйиннинг кечиши бўйича ҳисоб бундай бўлмаслиги керак эди. Аммо ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

    — Вазифалар ҳақида гапирдингиз. "Жетису"нинг вазифаси нимадан иборат? "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш", деб айтиш қийин бўлса керак...
    — Вазифамиз — бор куч билан ўйнаш ва ғалаба қозониш учун майдонга чиқиш. Ҳозирча кучли олтиликда ўйнамоқдамиз ва барчаси мавсум охирига келиб маълум бўлади.

    — Сиз шарафини ўтган йили ҳимоя қилган "Тобол" ўтган мавсумнинг иккинчи босқичида кўп очко йўқотганди. "Жетису" билан ҳам шундай ҳолат такрорланмайдими?
    — Ўтган йилги жамоамнинг ўзига хос хусусиятлари бор эди. Унда асосий планга мураббийнинг амбицияси чиққанди. Бу ерда эса жамоа аъзолари тенг кучли. Клубимиз жамоавий кучли. Жамоада барча бирдек ҳаракат қилмоқда, кимдир асосий таркибга кирмай қолса, бундан хафа бўлмайди. Асосий таркибда майдонга тушиш учун бунга муносиб бўлиш кераклигини барча тушунади. Жамоа аҳил ва клубда яхши муҳит ҳукмрон.

    Манба: www.sports.kz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 531 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz