Европа суперкубоги Гвардиола учун "Барселона" бошқарувидаги
ўн иккинчи соврин бўлди. Шу тариқа қирқ
ёшли мураббий бу борада Йохан Кройффни ҳам ортда қолдиришга эришди. Кройфф
каталонияликлар бош мураббийи бўлиб турган вақтларда 11 марта мусобақаларда тенгсиз бўлган.
Хосеп Гвардиола уч марта
Испания чемпионатида, бир марта Испания Кубогида, уч марта Испания
Суперкубогида, икки мартадан Чемпионлар лигаси ва Европа Суперкубогида ғалаба
қозониш билан биргаликда, бир марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам биринчи ўринни
олган эди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш
лозим, каталонияликлар 1964 йилдан буён илк марта совринлар ҳисоби бўйича
ашаддий рақиблари бўлмиш Мадриднинг "Реал" клубини ортда қолдиришга
муваффақ бўлдилар. Навбатдаги ғалаба
билан "Барселона" ҳисобидаги расмий мусобақаларда қўлга киритилган
совринлар сони 76 тага етди. Мадридликлар ҳисобида эса 75 та соврин бор.
|